Sayt test rejimida ishlamoqda

Отабоев Мухсинжон Муқимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб ўқувчилари ахлоқини педагогик профилактика қилишнинг методик имкониятлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (адабиёт) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3016.
Илмий тадқиқод иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети
Илмий раҳбар: Ходжамқулов Умид Негматович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Улфат Илҳамович, педагогика фанлари доктори, профессор; Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат унверситети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаб ўқувчилари ахлоқини педагогик профилактика қилишнинг методик имкониятлари ва амалий механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаб ўқувчилари ахлоқий тарбиясини профилактика қилишнинг педагогик зарурати ўқувчиларнинг ахлоқий тарбия саводхонлигига таъсир этувчи педагогик, психологик омилларнинг девиант хулқ-атвор психологиясига ижобий таъсир барқарорлигини ижтимоий-педагогик аспектда қиёсий-типологик баҳолаш натижаларига кўра таъминлаш орқали асосланган;
умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида ахлоқий тарбия профилактикасининг педагогик механизмлари ва технологик асослари мактаб, давлат органлари ва ижтимоий институтлар ҳамкорлик тизимига узлюксиз маънавий тарбия консепсиясини татбиқ этишнинг миллий менталитетга хос ижтимоий омилларни ҳисобга олиш ва тарбиявий ишларни модернизация қилишнинг узлюксиз ва универсал дидактик тизимини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаб ўқувчилари ахлоқий тарбиясини профилактика қилишнинг педагогик модели қайта алоқа механизмини таъминлашга имкон берувчи диагностик ва коррексион педагогик технологияларни ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий модел компонентларининг изчиллигини дидактик алгоритмга мутаносиб тарзда қўллаш асосида ишлаб чиқилган;
умумтаълим  мактабларида  тарбиявий ишлар методикаси ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини фаоллаштирувчи ўйин, муаммоли таълим ва ҳамкорлик технологияларини дидактик принципларга мувофиқ қўлланилишини таъминловчи интерфаол муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда таълимий мотивацияга таъсир қилувчи омилларни  ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига педагогик-психологик жиҳатдан мотивацион-диагностик мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ўқувчилари ахлоқини педагогик профилактика қилишнинг методик имкониятларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ўқувчиларнинг ахлоқий тарбия саводхонлигига таъсир этувчи педагогик, психологик омилларнинг девиант хулқ-атвор психологиясига ижобий таъсир барқарорлигини ижтимоий-педагогик  аспектда қиёсий-типологик таҳлил натижаларига кўра таъминлаш орқали асосланган умумтаълим мактаб ўқувчилари ахлоқий тарбиясини профилактика қилишнинг педагогик заруратига доир  ёндашувлар (диагностика,  коррекция, профилактика, реабилитация) бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона, Наманган, Бухоро, Сурхондарё, Жиззах вилоятларидаги умумий ўрта таълим мактабларида таълим амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023 йил 12 сентябрдаги 01/11-01/11-772-сон маълумотномаси). Натижада,  умумтаълим мактаб ўқувчилари ахлоқини педагогиc профилактика қилишнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мактаб, давлат органлари ва ижтимоий институтлар ҳамкорлик тизимига узлюксиз маънавий тарбия консепсиясини татбиқ этишнинг миллий менталитетга хос ижтимоий омилларни ҳисобга олиш ва тарбиявий ишларни модернизация қилишнинг узлюксиз ва универсал дидактик тизимини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида ахлоқий тарбия профилактикасининг педагогик механизмлари ва технологик асослари борасидаги хулоса ва тавсиялар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ-П1-005 рақамли “Хизмат кўрсатиш обектлари миллий номлари интерактив электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023 йил 18 апрелдаги 352-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида тарбиявий ишлар профилактикасининг педагогик механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
қайта алоқа механизмини таъминлашга имкон берувчи диагностик ва коррексион педагогик технологияларни ҳамда методологик, ташкилий, дидактик ва натижавий модел компонентларининг изчиллигини дидактик алгоритмга мутаносиб тарзда қўллаш асосида ишлаб чиқилган умумтаълим мактаб ўқувчилари ахлоқий тарбиясини профилактика қилишнинг педагогик модели, ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини фаоллаштирувчи ўйин, муаммоли таълим ва ҳамкорлик технологияларини дидактик принципларга мувофиқ қўлланилишини таъминловчи интерфаол муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда улардаги таълимий мотивацияга таъсир қилувчи омилларни  уларнинг ёш хусусиятларига педагогик-психологик жиҳатдан мотивацион-диагностик мослаштириш асосида такомиллаштирилган умумтаълим  мактабларида  тарбиявий ишлар методикаси борасидаги хулоса ва тавсиялар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг “Миллат ва маънавият”, “Болалар учун”, “Таълим ва тараққиёт эшиттиришлари, “Ассалом Ўзбекистон”, “Кўнгил ободлиги” кўрсатувларининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 28 июлдаги 02-13-1136-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаб ўқувчилари орасида ахлоқсизликни  олдини олишнинг педагогик технологияси ва дидактик таъминотини оммалаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish