Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекпўлатов Ҳасан Олим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): «Умумтаълим мактабларида кимё фанини интеграциялашган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4465.
Илмий раҳбар: Ажиева Мухаббат Бахтиъбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01.
Расмий оппонентлар: Шерназаров Искандар Эргашович, педагогика фанлари доктори; Абдурахманов  Илхом Эргашбоевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида кимё фанини интеграциялашган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг кимё фани ва инглиз тили бўйича компетенсиявий жараёнлари таснифи тажрибалар ва амалиёт машғулотларни бажаришда сезги, тасаввур, идрок қилиш ва ғоялар орасидаги мантиқий алоқадорликка оид элементларни киритиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда кимёвий тушунчаларни инглиз тили терминлари ва жараёнлар мазмунига кўра очиб бериш жараёни форматив ва сумматив баҳолаш тизимининг жорий этилиши билан креатив компетентликни шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
ўқув фаолиятини жадаллаштирувчи таълим технологиялари ўқувчиларнинг мантиқий ва танқидий фикрлаши ҳамда мотивасиясини оширишга йўналтирилган ўқув-услубий материалларни руҳий-педагогик мезон сугГЭСтивлик (овозни ҳаяжонли ифодалаш ва бу орқали, тингловчининг хулқини ва билимларини оширишга таъсир қилиш) хусусиятини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида кимё фанини интеграциялашган ҳолда ўқитиш методикаси ўқувчи шахсига йўналтирилган дарс шаклларини лойиҳалашда таянч ва фанга оид умумий компетенсияларни шакллантириш, дарсларга қўйиладиган педагогик талабларга интердиссиплинар педагогик техника тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактабларида кимё фанини интеграциялашган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг кимё фани ва инглиз тили бўйича компетенсиявий жараёнлари таснифи тажрибалар ва амалиёт машғулотларни бажаришда сезги, тасаввур, идрок қилиш ва ғоялар орасидаги мантиқий алоқадорликка оид элементларни киритиш ҳамда ўқувчиларда кимёвий тушунчаларни инглиз тили терминлари ва жараёнлар мазмунига кўра очиб бериш жараёни форматив ва сумматив баҳолаш тизимининг жорий этилиши билан креатив компетентликни шакллантириш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар “Химиядан масалалар эчиш методикаси” номли оʻқув қоʻлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи билан тасдиқланган 232-323 – сон нашр рухсатномаси). Натижалар, умумта'лим мактаблари 7-10-синф оʻқувчиларини кимё фанининг терминлари ва асосий атамаларини инглиз тилида оʻрганиш билим, коʻникма ва малакаларини ошириш имконини берган;
ўқув фаолиятини жадаллаштирувчи таълим технологиялари ўқувчиларнинг мантиқий ва танқидий фикрлаши ҳамда мотивасиясини оширишга йўналтирилган ўқув-услубий материалларни руҳий-педагогик мезон сугГЭСтивлик (овозни ҳаяжонли ифодалаш ва бу орқали, тингловчининг хулқини ва билимларини оширишга таъсир қилиш) хусусиятини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилганлиги ҳамда умумтаълим мактабларида кимё фанини интеграциялашган ҳолда ўқитиш методикаси ўқувчи шахсига йўналтирилган дарс шаклларини лойиҳалашда таянч ва фанга оид умумий компетенсияларни шакллантириш, дарсларга қўйиладиган педагогик талабларга интердиссиплинар педагогик техника тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилганлигига  оид таклифлар “Химиядан масалалар эчиш методикаси” номли оʻқув қоʻлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-майдаги 232-сонли буйруғи билан тасдиқланган 232-323 – сон нашр рухсатномаси). Натижада, умумта'лим мактаблари ўқувчиларида таянч фанларга оид компетенсияларни шакллантириш ҳамда фанларни ўқитиш сифатини янада оширишга, ўқувиларда кимё ва инглиз тили фанларига қизиқишни ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish