Sayt test rejimida ishlamoqda

Калбаева Хури Джураевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш”, 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped184.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Муминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Арсланова Маданахон, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш имкониятлари инклюзив-методик тайёргарлик мазмунини очиб беришга қаратилган тизимли ва компетенсияли ёндашувларнинг интегратив хусусиятларини қайта алоқага киришиш тамойилига кўра аниқлаш ҳамда ўз-ўзини ижодий ҳамкорлик даражасига мос фаоллаштиришга оид педагогик микромуҳитни яратиш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш жараёни ахборот-билиш самарадорлиги, шахсий-қадриятли фаолият ва баҳоловчи-таҳлилий кўникмаларнинг шаклланганлик даражаларининг дидактик компонентларга кўра ўзига хос индикаторларини қиёсий аниқлашга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги компетенсияли-аксиология ёндашув мазмунидан эффектив фойдаланишга қаратилган таълим субектларининг ўзаро ҳамкорлик фаоллиги динамиклигини таълимий мақсадларга мос ташкилий-педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш технологиялари аксиологик-контекстли таълим траекториясини талим субектларининг вербал мулоқот мазмунига кўра прогностик лойиҳалаш, имитация қилиш, муаммоли методик вазифаларни бажариш ҳамда индивидуал фаолияти траекторияси мобиллигини таълимий-ривожлантирувчи мақсадларга мос уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларида методик компетентликни такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш имкониятлари инклюзив-методик тайёргарлик мазмунини очиб беришга қаратилган тизимли ва компетенсияли ёндашувларнинг интегративе хусусиятларини қайта алоқага киришиш тамойилига кўра аниқлаш ҳамда ўз-ўзини ижодий ҳамкорлик даражасига мос фаоллаштиришга оид педагогик микромуҳитни яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг “Нутқ ўстириш” номли 4-синф дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 25-мартдаги 1-сон қарори). Натижада    бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълим соҳасидаги методик компетентлигини ўрганиш методикасини такомиллаштиришга шароит яратилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш жараёни ахборот-билиш самарадорлиги, шахсий-қадриятли фаолият ва баҳоловчи-таҳлилий кўникмаларнинг шаклланганлик даражаларининг дидактик компонентларга кўра ўзига хос индикаторларини қиёсий аниқлашга барқарор устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг “Нутқ ўстириш” номли 4-синф дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 25-мартдаги 1-сон қарори). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълим соҳасидаги методик компетентлигини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш самарадорлиги компетенсияли-аксиология ёндашув мазмунидан эффектив фойдаланишга қаратилган таълим субектларининг ўзаро ҳамкорлик фаоллиги динамиклигини талимий мақсадларга мос ташкилий- педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг “Нутқ ўстириш” номли 4-синф дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 25-мартдаги 1-сон қарори). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълим соҳасидаги методик компетентлигини ривожлантириш технологияларини аниқлашга эришилган;
инклюзив таълим жараёнида бошланғич синф ўқитувчиларининг методик компетентлигини такомиллаштириш технологиялари аксиологик-контекстли таълим траекториясини талим субектларининг вербал мулоқот мазмунига кўра прогностик лойиҳалаш, имитация қилиш, муаммоли методик вазифаларни бажариш ҳамда индивидуал фаолияти траекторияси мобиллигини таълимий-ривожлантирувчи мақсадларга мос уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб интернатларининг “Нутқ ўстириш” номли 4-синф дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2022-йил 25-мартдаги 1-сон қарори). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълим соҳасидаги методик компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини таҳлил қилиш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish