Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Озода Сафибуллаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Олий таълим муассасалари кафедраси фаолиятининг ахборот-интеллектуал тизимини яратиш ва фойдаланиш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Ped115.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Илмий маслаҳатчи: Закирова Феруза Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01 рақамли илмий кенгаш асосида тузилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мамаражабов Мирсалим Элмурзаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибраймов Аскар Есбосинович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қаюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълимни инновацион ривожлантириш шароитида кафедра фаолиятини интеллектуал тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кафедра фаолиятини ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли ва таркибий параметрлари таълим тизими субектларининг ўзаро ҳаракатларини мослаштириш имконини берувчи ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий жараёнларини матрицавий тузилмасига интеграллаш асосида такомиллаштирилган;
кафедра фаолиятининг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари инновацион ахборот-коммуникация муҳитини кафедранинг барча жараёнлардаги маълумотларни интеллектуал таҳлил этиш асосида узлюксиз назорат қилиш, динамик ўзгарувчан атроф-муҳит шароитига тезкор муносабатларни та'минлаш, инновацион фаолиятни ривожлантириш имконини берувчи  кафедранинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий жараёнлардаги маълумотларни интеллектуал баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
кафедра фаолияти модели маълумотларни таҳлил қилиш, барча режаларни бажарилиш мониторингини олиб бориш, прогнозлаш ва стратегик режалаштириш, самарали қарорларни қабул қилиш учун статистик маълумотларни баҳолаш, шаффофлик асосида интеллектуал баҳолаш ва кафедра профессор-ўқитувчиларига ўзини-ўзи назорат қилиш, рейтинг натижаларига асосланиб ўз фаолиятини башорат қилиш ва стратегик режалаштиришнинг турли вазифаларни интеллектуал ечимини визуаллаштириш асосида  такомиллаштирилган;
кафедра фаолиятини ташкил этиш электрон тизими  ахборот тизимини лойиҳалашни  функсионал таркибий-мантиқий баҳолаш орқали кафедра фаолиятини автоматлаштириш имконини берувчи э-педагог.уз электрон порталини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
кафедранинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий жараёнларини ривожланиш мезонлари ва кўрсаткичлари кафедра фаолиятини ишлаб чиқариш билан интеграцияси ва илмий-тадқиқот фаолиятнинг халқаро коллоборацияси асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари кафедраси фаолиятини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
инновацияларга устуворлик бериш орқали таълим тизими субектларининг ўзаро ҳаракатларини мослаштириш имконини берувчи ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий жараёнларини матрицавий тузилмасига интеграллаш асосида такомиллаштирилган кафедра фаолиятини ривожлантиришнинг мақсадли, мазмунли ва таркибий параметрларига оид тавсиялар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғи асосида берилган 106-515-сонли нашр гувоҳномаси) номли  дарслик  мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 18-февралдаги 02-07-534/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак мутахассисларни замонавий интеллектуал технологиялари асосида касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
онтологик ва когнитив ёндашувлардан фойдаланган ҳолда инновацион ахборот-коммуникация муҳитини ривожлантириш имконини берувчи  кафедранинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий фаолиятлари ахборот оқимларини интеллектуал таҳлил қилиш асосида кафедра фаолиятининг такомиллаштирилган ташкилий-педагогик шарт-шароитларига оид тавсиялар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” номли  дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғи асосида берилган 106-515-сонли нашр гувоҳномаси, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022-йил 18-февралдаги 02-07-534/04-сон далолатномаси). Натижада кафедранинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий фаолиятлари самарадорлиги оширилган;
тизимлилик, визуализация, модуллилик, ишончлилик, мобиллилик, интеллектуаллаштириш тамойиллари ва имплементация механизмидан фойдаланган ҳолда  таълим сифати мониторинги, ўз-ўзини баҳолаш,  башорат қилиш ва  стратегик режалаштириш имконини берувчи  маълумотларни интеллектуал таҳлил этиш ва визуаллаштириш асосида  такомиллаштирилган кафедра фаолияти моделига оид тавсиялар Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 24/2022 рақамли “Масофавий курсни ташкил этиш учун миллий электрон таълим платформасини яратиш" (2021-2022 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасида ишлатилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18-февралдаги 02-07-534/04-сон далолатномаси). Натижада кафедра фаолиятини бошқаришнинг интеллектуал тизимини яратиш ва ундан фойдаланиш технологияси такомиллаштирилган;
ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий фаолияти бўйича интеллектуал қарорларни қўллаб-қувватлаш ахборот тизимини лойиҳалашни  функсионал таркибий-мантиқий баҳолаш орқали кафедра фаолиятини автоматлаштириш имконини берувчи э-педагог.уз электрон порталини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган кафедра фаолиятини ташкил этиш электрон тизимига оид тавсиялар Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 24/2022 рақамли “Масофавий курсни ташкил этиш учун миллий электрон таълим платформасини яратиш" (2021-2022 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасида ишлатилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18-февралдаги 02-07-534/04-сон далолатномаси). Натижада кафедра инфратузилмасини модернизация қилиш ҳисобига инновацион ахборот-коммуникация муҳити ривожланган;
стратегик режалаштириш самарадорлигини ошириш имконини берувчи таълим ва илм билан ишлаб чиқаришни боғлиқлиги ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятининг халқаро ҳамкорлиги даражаларини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган кафедранинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ташкилий жараёнларини ривожланиш мезонлари ва кўрсаткичларига оид тавсиялар “Техник тизимларда ахборот технологиялари” (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 17-мартдаги 106-сонли буйруғи асосида берилган 106-515-сонли нашр гувоҳномаси) номли  дарслик  мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 18-февралдаги 02-07-534/04-сон далолатномаси). Натижада кафедра фаолияти самарадорлигини диагностик баҳолаш механизми такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish