Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиматов Расулжон Ғанижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муҳаммад Юсуф шеъриятининг лингвоконсептуал ва лингвопоетик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1556.
Илмий раҳбар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад Юсуф шеъриятидаги миллий-маданий консептларнинг ифодаланишини, уларнинг лингвопоетик хусусиятларни ва лисоний ифода воситаларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Муҳаммад Юсуф шеъриятининг ўзбек халқи маданиятида тутган миллий, маънавий ва тарихий ўрни, сўз қўллашдаги услуби ва усуллари, бадиий дунёқарашдаги етук савияси шоирнинг ўзигагина хос миллий, халқона ва ихчам шакллардаги шеърий нутқининг воқеаланиши, уларнинг маиший, маданий ижтимоий сабаблари ҳамда этник ва ментал лингвомаданий белги-хусусиятлари, лисоний бирликларнинг қўлланишидаги маҳоратнинг соддалик ва аниқлик каби ўзига хос жиҳатлари тарихий ҳақиқат билан бадиий ҳақиқатга индивидуал бадиий ёндашув эканлиги миллий консептуал далиллар орқали исботланган;
шоир шеърлари бадииятида миллий дунёқарашнинг лингвомаданий белгилар асосида акс эттирилиши аниқланиб, бу лисоний жараёнлар шахс миллий онг ва тафаккури учун умумижтимоий ёки ҳаётий турмуш давомида орттирилган лисоний-маданий ҳодиса эканлиги далилланган;
шоир шеърларида таъсирчанлик ва бўёқдорликни ошириш учун қўлланган атоқли отлар – ономастик бирликлар бўлган поетонимларнинг вазифавий, услубий ва шаклий ўзига хос белги-хусусиятлари, уларнинг илмий-бадиий ва назарий-амалий қонуниятлари асосланган;
лингвоконсептуал ва лингвопоетик хусусиятларларни ўзига қамраб олган лисоний лингвистик бирликларнинг фонетик-фонологик, лексик-семантик, морфологик-синтактик шакллари асосида намоён бўлган аллитерация, ассонанс, геминация, синтактик параллелизм, фарқлаш, синтактик градация ҳодисалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Муҳаммад Юсуф шеъриятининг лингвоконсептуал ва лингвопоетик хусусиятларининг тадқиқи бўйича олинган илмий натижалари асосида:
Муҳаммад Юсуф шеъриятининг ўзбек халқи маданиятида тутган миллий, маънавий ва тарихий ўрни, сўз қўллашдаги услуби ва усуллари, бадиий дунёқарашдаги етук савияси шоирнинг ўзигагина хос миллий, халқона ва ихчам шакллардаги шеърий нутқининг воқеаланиши, уларнинг маиший, маданий ижтимоий сабаблари ҳамда этник ва ментал лингвомаданий белги-хусусиятлари, лисоний бирликларнинг қўлланишидаги маҳоратнинг соддалик ва аниқлик каби ўзига хос жиҳатлари тарихий ҳақиқат билан бадиий ҳақиқатга индивидуал бадиий ёндашув эканлиги миллий консептуал далиллар орқали исботланган ўрин ва фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимининг 2023-йил 18-январдаги 18.01/09-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек бадиий асарлари тилидаги сўзнинг коннотатив маъноларининг воқеаланиши, сўз маъносидан миллий-маънавий омилларнинг таъсирида юзага келадиган жиҳатларнинг назарий асослари илмий жиҳатдан кенгайтирилган ва тўлдирилган;
лингвоконсептуал ва лингвопоетик хусусиятларларни ўзига қамраб олган лисоний лингвистик бирликларнинг фонетик-фонологик, лексик-семантик, морфологик-синтактик шакллари асосида намоён бўлган аллитерация, ассонанс, геминация, синтактик параллелизм, фарқлаш, синтактик градация ҳодисалари аниқланган тўхтам ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 18-январдаги 18.01/09-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек бадиий асарлари тилидаги нақл-мақолларнинг миллий-маънавий, ижтимоий-тарихий илдизлари тилнинг миллий табиати билан узвий алоқада эканлиги ҳақидаги илмий қарашлар тўлдирилиб, поетик сўзларнинг бадииятда тутган орни масаласи янги фикрлар билан бойитилган;
шоир шеърлари бадииятида миллий дунёқарашнинг лингвомаданий белгилар асосида акс эттирилиши аниқланиб, бу лисоний жараёнлар шахс миллий онг ва тафаккури учун умумижтимоий ёки ҳаётий турмуш давомида орттирилган лисоний-маданий ҳодиса эканлиги далилланган ҳамда шоир шеърларида таъсирчанлик ва бўёқдорликни ошириш учун қўлланган атоқли отлар – ономастик бирликлар бўлган поетонимларнинг вазифавий, услубий ва шаклий ўзига хос белги-хусусиятлари, уларнинг илмий-бадиий ва назарий-амалий қонуниятлари асосланган ўрин ва хулосалардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Тил зийнати”, “Маънавият кўзгуси” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023-йил 13-мартдаги 01-45-396-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг ссенарийси мазмунан бойитилган, уларнинг илмий асосланганлиги ҳамда оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish