Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Дониёр Холмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллий жун толаларини йигиришга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.02 - Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3976
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Қулиев Тохир Мамаражапович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ташпулатов Солих Шукурович техника фанлари доктори, профессор, Курбанбаев Элёр Баҳтиёрович техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий жун толаларини саралаш, сақлаш ва турли ювиш воситалари бўйича йигириш жараёнига тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий жун толаларининг физик-механик хоссаларини тадқиқ этиш орқали жун толаси сифатига дастлабки ишлов бериш жарёнларининг таъсири аниқланган ҳамда ювилган ва ювилмаган жун толаларининг диаметрлари ўзгаришининг турли ювиш воситаларига боғлиқлиги орқали таҳлил қилинган;
жун толаларини саралашда титувчи валик орқали жун толаларини узунликлари, диаметрлари ва массаларига боғлиқлик шартлари орқали сараланганлиги ҳамда  толаларни титувчи валик узатишдаги координаталар бўйича траекторияларининг ўзгариши назарий жиҳатдан асосланган;
жун толаларини бир-биридан ажратиб узлюксиз оқимни тўғри йўналтиришдаги траектория тенгламалари ҳисоблаб чиқиладиган ва ратсионал параметрлар асосида узатилиш масофалари танланган.
маҳаллий жун толаларини сақлаш, саралаш ва ювиш жараёнида тола сифат кўрсаткичларини ўзаро боғлиқлигини ифодаловчи регрессион боғланишлар кичик квадратлар усули ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий жун толасини йигиришга тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган такомиллаштирилган жун толасини йигиришга тайёрлаш технологиясини “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш” қўмитаси тассаруфидаги корхоналарда, шу жумладан, “Равон тараққиёт орзуси” МЧЖ ва “Улуғнор руно” МЧЖ (Андижон вилояти) корхонасида амалиётга жорий қилинди (“Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш” қўмитаси 2024 йил 24 апрелдаги 1-1/316-сон маълумотномаси). Натижада, жорий этилган такомилаштирилган чимдиб тозалаш  машинасининг титиш тозалаш цехига ўрнатилиши хисобига жун толасини қалинлиги бўйича саралаб олиш  имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish