Sayt test rejimida ishlamoqda

Югаев Шавкат Мансуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жинлаш жараёнида толали ўликни самарали тозалаш ускунасини ишлаб чиқиш” 05.02.03 – Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехник тизимлар ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т3682
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Назиров Рахматжон Расулович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Расмий оппонентлар: Росулов Рузимурод Хасанович техника фанлари доктори, профессор, Мадрахимов Дилшодбек Усупжонивич техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишлаб чиқилган пахта ҳомашёсини жинлаш жараёнида ажралиб чиқадиган толали ўликни тозалашда такомиллаштирилган ишчи органли технологик жараёнинини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
толали ўликни пахтани жинлаш ва толани тозалаш технологик жараёнидан кейин бевосита титилган ҳолатда майда ифлосликлардан тозалашнинг технологик жараёни асосланган ва уни амалга оширувчи технологик ускунаси ишлаб чиқилган;
толали ўликни майда ифлосликлардан тозалаш учун такомиллаштирилган ускунасини шнекли-қозиқли винтсимон ўрнатиладиган ишчи органли конструксияси ишлаб чиқилган;
толали ўликни шнекли-қозиқли винтсимон ўрнатиладиган ишчи органи билан ўзаро таъсирлашиш давомида толали ўлик бўлакчасига йўналтирувчи қозиқча юзаси бўйлаб таъсир қилувчи нормал босим кучини толали ўлик массасига боғликлик дифференциал тенгламалари аниқланган;
йўналтирувчи қозиқчалар таъсиридан кейинги толали ўлик тезлигининг қозиқчанинг йўналтирувчи бурчаги таъсиридаги тикланиш коеффитсиентига боғлиқлик ифодаси олинди, қозиқчанинг йўналтирувчи бурчагининг ратсионал   қийматида тозалаш самарадорлиги юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. пахтани жинлаш жараёнида ажраладиган толали ўликни тозалаш учун такомиллаштирилган ишчи органли толали ўликни тозалаш ускунасини конструксиясини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган толали ўликни тозалаш ускунаси Фарғона вилоятидаги “ЛУХ ЯН ТЕХ” МЧЖ га қарашли “Бешариқ” пахта тозалаш корхонасининг асосий технологик ускуналари тизимига тадбиқ этилган (Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасининг 2024 йи 12 апрелдаги №03/22-152 сонли маълумотномаси). Натижада пахтани жинлаш жараёнида ажраладиган толали ўликни тозалашда ишлаб чиқилган толали ўликни тозалаш ускунасидан фойдаланишда толали ўликни ифлосликдан тозалаш самарадорлиги мавжуд тозалаш технологиясига нисбатан, 20–30 % га яхшилашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish