Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибаев Камол Норбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика коллежларида ўқувчиларнинг технологик копетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2647.
Илмий раҳбар: Турсунов Собир Турдиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.                                                                     
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01
Расмий оппонентлар: Муслимов  Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Баҳодир Собирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогика коллежларида ўқувчиларнинг технологик компетентлигини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика коллежларида ўқувчиларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашда когнитив қизиқишни шакллантириш, амалий технологик кўникма ва малакаларни фаол эгаллаш,  педагогик амалиёт давомида технологик қобилиятларни шакллантириш талабларини белгилаш асосида технологик компетентликни шакллантириш босқичлари трансформациялаштирилган;
ўқувчиларнинг технологик компетентлигини шакллантириш модели ташкилий (муаммоли вазиятларни ечишга қаратилган процессуал-технологик) компонентлари ички мотивацияни ривожлантириш, ўқувчиларни касбий муаммоларни реал ҳал қилишга ўргатувчи лойиҳа топшириқлари, визуаллаштирилган ўқув машқлари ҳамда инновацион усулларни мажмуавий қўллаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг технологик компетентлигини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари ва ўқув-методик таъминоти мустақил таълимни ижодий фаоллаштириш, билим ва кўникмаларни педагогик тажрибага айлантиришга қаратилган “Индепенд”, “Жавоб эстафетаси”, “Тадбиркорлик ғилдираги” интерфаол методларни интегратив қўллаш асосида такомиллаштирилган;
педагогика коллежларида ўқувчиларнинг ўқув жараёни натижаларини баҳоловчи диагностик мезонлар миқдорий, вазний, сифатий, натижавий параметр ва индикаторларнинг ишлаш механизмини ўқувчиларнинг технологик копетентлигини шакллантириш мазмунига мос равишда оптималлаштириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика коллежларида ўқувчиларнинг технологик компетентлигини шакллантиришнинг илмий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
педагогика коллежларида ўқувчиларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашда когнитив қизиқишни шакллантириш, амалий технологик кўникма ва малакаларни фаол эгаллаш,  педагогик амалиёт давомида технологик қобилиятларни шакллантиришга доир таклифлардан  “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш”(2021й.-2023й) мавзусидаги (АИФ 2/15) лойиҳани амалга оширишда  фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-июлдаги 02/17-1379-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар педагогика коллежларида ўқувчиларнинг технологик компетентлигини шакллантиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг технологик компетентлигини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари ва ўқув-методик таъминоти мустақил таълимни ижодий фаоллаштириш, билим ва кўникмаларни педагогик тажрибага айлантиришга қаратилган “Индепенд”, “Жавоб эстафетаси”, “Тадбиркорлик ғилдираги” интерфаол методларни интегратив қўллаш бўйича ишланмалар “Инновацион таълим технологиялари ва методлари” (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи. Нашр рухсатномаси рақами: 68-861) ўқув қўлланма мазмунида акс эттирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-июлдаги 02/17-1379-сон маълумотномаси). Мазкур дидактик таъминот Тошкент, Когон, Шаҳрисабз, Ангор, Бахмал, Косон, Музробод, Янгиер педагогика коллежларида кадрлар тайёрлашга хизмат қилган;
педагогика коллежларида ўқувчиларнинг ўқув жараёни натижаларини баҳоловчи диагностик усуллар ҳамда ўқувчиларда касбий билим, кўникмаларнинг шаклланганлик даражасини назорат қилиш методлари “Мактабгача таълим педагогикаси” фани бўйича электрон ресурс мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 10-июлдаги 02/17-1379-сон маълумотномаси). Мазкур электрон таъминот педагогика коллежларида ўқувчиларнинг технологик компетентлигини шакллантириш жараёнини самарали амалга ошириш ва мустақил таълим натижаларини обектив баҳолашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish