Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Абдулла Азаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиноят-процессуал муносабатларда харажатлар: назария ва амалиёт”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2021.2.DSc/Yu170.
Илмий консултант: Мухитдинов Фахриддин Мухитдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, профессор; Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар доктори, профессор; Гордеев Сергей Николаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят-процессуал қонунчиликдаги процессуал харажатларни тўлаш, қоплаш ва ундиришга оид янги назарий тартиб-таомиллар тизимини шакллантириш, шунингдек, ушбу масалани тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
доимий яшаш ҳудудидан ташқаридаги процессуал ҳаракатларга жалб этилган ишга кўмаклашувчи шахслар (гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холислар) ҳамда жабрланувчиларнинг транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганда, йўл харажатларини инновацион усуллар ((ҳттпс://мап.гоогле.cом) сунъий йўлдош электрон харитаси) ёрдамида аниқлаш тартибини қонун ҳужжатларига киритиш зарурати асослаб берилган;
жиноят процессида ўз вазифасини бажарган таржимонларга таржима тури ва тилига кўра фарқли (дифференциал) ёндашув асосида тўланадиган ҳақ миқдорларини ишлаб чиққан ҳолда тўловни амалга ошириш зарурлиги асослантирилган;
гувоҳ, жабрланувчи обектив сабабларга кўра ишни судга қадар юритиш ёки кейинчалик суд муҳокамасида сўроқ қилишга имкон бўлмаганда, уларнинг кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш мумкинлигини амалдаги қонунчиликда акс эттириш орқали йўл ва турар жой билан боғлиқ харажатларни (меҳмонхона ёки тураржой ижараси) тежашга имкон бериши исботланган;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек, муддатини узайтириш билан боғлиқ ишларда ҳимоячи иштирок этиши шарт эканлигини алоҳида ҳолат тариқасида қонунчиликка киритиш ҳимояланиш ҳуқуқи билан боғлиқ харажатларнинг процессуал асосини мустаҳкамлаши мумкинлиги асослаб берилган;
амалдаги қонунчиликда гумон қилинувчи, айбланувчи эълон қилинган айбловни, иш бўйича мавжуд далилларни инкор этмаганлиги ҳолати айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тузишнинг шарти сифатида белгилаш иш юритиш харажатларини камайтиришга имкон бериши асослантирилган;
доимий иш ҳақига эга бўлмаган жабрланувчи, гувоҳ, холисларга уларни одатдаги машғулотидан қолдирганлик (чалғитганлик) учун тўлов миқдорини ҳисоблашнинг ҳуқуқий механизмларини қонунчиликка жорий этиш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Номусга тегиш жиноятларини тергов қилишни такомиллаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
доимий яшаш ҳудудидан ташқаридаги процессуал ҳаракатларга жалб этилган ишга кўмаклашувчи шахслар ҳамда жабрланувчиларнинг транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаганда, йўл харажатларини инновацион усуллар ((ҳттпс://мап.гоогле.cом) сунъий йўлдош электрон харитаси) ёрдамида аниқлаш тартибини қонун ҳужжатларига киритишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 28-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-банд иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 19-январдаги 09-09-03-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши транспорт харажатларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаганда ишга кўмаклашувчи шахс томонидан босиб ўтилган масофани аниқлашга хизмат қилган;
жиноят процессида ўз вазифасини бажарган таржимонларга таржима тури ва тилига кўра фарқли (дифференциал) ёндашув асосида тўланадиган ҳақ миқдорлари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 28-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 1-иловасини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 19-январдаги 09-09-03-сон маълумотномаси). Мазкур тартиб таржимонларга бажарган иши юзасидан тўланадиган ҳақ миқдорларини таржима тури ва тили бўйича ҳисоблаш мезонларини белгилаб берган;
гувоҳ, жабрланувчи обектив сабабларга кўра ишни судга қадар юритиш ёки кейинчалик суд муҳокамасида сўроқ қилишга имкон бўлмаганда, кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш мумкинлигини қонунда белгилаш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 18-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 675-сон қонунининг 2-моддаси 13-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 5-майдаги 06/1-11/5096-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ этилиши тегишли асослар мавжуд бўлганда кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш орқали йўл ва турар жойга доир процессуал харажатларни тежашга хизмат қилган;
шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, шунингдек, муддатини узайтиришда ҳимоячи иштирок этиши шарт эканлигини алоҳида ҳолат тариқасида қонунчиликда акс эттириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 18-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 675-сон қонунининг 2-моддаси 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 5-майдаги 06/1-11/5096-сон маълумотномаси). Мазкур тартиб давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш харажатларини қонунда тўла акс эттиришга ҳамда ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминлаш самарадорлигини оширишга асос бўлган;
гумон қилинувчи, айбланувчи эълон қилинган айбловни, иш бўйича мавжуд далилларни инкор этмаганлигини айбга иқрорлик тўғрисидаги келишувнинг шарти сифатида қонунчиликда мустаҳкамлаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 18-февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 675-сон қонунининг 2-моддаси 30-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021-йил 5-майдаги 06/1-11/5096-сон маълумотномаси). Мазкур норма исбот қилишдаги қўшимча процессуал ҳаракатларни оптималлаштириш ҳамда иш юритиш харажатларини тежашга ёрдам берган;
доимий иш ҳақига эга бўлмаган жабрланувчи, гувоҳ, холисларга уларни одатдаги машғулотидан қолдирганлик (чалғитганлик) учун тўлов миқдорини ҳисоблаш тартибини қонунчиликда белгилаш зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 28-октябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган “Жабрланувчилар, гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва холисларга тўланиши лозим бўлган маблағларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 19-январдаги 09-09-03-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ этилиши доимий иш ҳақи олмайдиган жабрланувчилар, гувоҳлар ва холисларга одатдаги машғулотлардан чалғитилганлик учун амалда сарфланган вақт ва бажарилган ишга мувофиқ ҳақ тўлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish