Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайруллаева Камола Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармог'и): «ХХ аср инглиззабон ва ўзбек адабиётида Бобур образи талқини», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чог'иштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси ро'йхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2788.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Хажиева Феруза Мелсовна, филология фанлари доктори, доцент; Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХХ асрда инглиззабон ва ўзбек адабиётида яратилган асарларда Бобур образи тасвири билан боғлиқ муштарак ва ўзига хос жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср инглиззабон ва ўзбек насрида тарихий шахслар образининг бадиий гавдалантирилиши муайян миллатнинг этник, маданий ва ижтимоий нормаларини мужассам этиш тамойилининг етакчилигида, тарихий давр воқеалари, фактлар, узоқ тарихда турли даражада ном қолдирган подшоҳлар, саркардаларнинг мураккаб ҳаёт йўли тарихийлик тамойили орқали шартланиши асосланган;
Бобур ҳақида яратилган асарларнинг жанрий жиҳатдан тарихий-биографик роман (П.Қодиров “Юлдузли тунлар”), роман-трилогия (Ф.А.Стил “Саёҳатчи қирол”),  биография (С.М.Эдвардс “Бобур: ёзувчи ва жангчи”, М.Лаъл “Бобур: ҳаёт ва замон”, С.Ф.Дейл “Саккиз жаннат боғлари”, “Бобур: темурий шаҳзода ва мўғул императори”), роман-эпопея (А.Рутҳерфорд “Мўғул империяси”), ма'рифий роман (Х.Султонов “Бобурийнома”) каби кўринишларда намоён бўлиши аниқланган;  
Флора Анна Стилнинг “Саёҳатчи Қирол” ва Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романларида Бобур портрети, характери, сюжетдаги мутаносиблик ва тафовутлар Шарқ ҳамда Ғарб дунёқараши нуқтайи назаридан динамик ва статик портрет назарияси, психологик ва психофизиологик таҳлил тамойиллари асосида далилланган;  
Стефан Мередит Эдвардс ўз асарларида асарларида Бобурнинг жасорат ва мардликни туркийлардан (Амир Темур), чексиз энергия ва куч-қудратни эса мўғуллардан (Чингизхон) мерос қилиб олганлигини, дунёвий илмларни мустаҳкам эгаллаганлиги ҳамда дўстпарвар ва халқсеварлигини; Муни Ла'л эса унинг етакчилик қобилияти, ҳарбий соҳада тенгсизлиги, бунёдкорлиги, тараққийпарварлиги, саховатпешалиги, ростгўйлигини ҳаётий тасвирларда ёритганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср инглиззабон ва ўзбек адабиётида Бобур образи талқини бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
ХХ аср инглиззабон ва ўзбек насрида тарихий шахслар образининг бадиий гавдалантирилиши муайян миллатнинг этник, маданий ва ижтимоий нормаларини мужассам этиш тамойилининг этакчилигида, тарихий давр воқеалари, фактлар, узоқ тарихда турли даражада ном қолдирган подшоҳлар, саркардаларнинг мураккаб ҳаёт йўли тарихийлик тамойили орқали шартланишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 – “Ўзбек адабиёти тарихи” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 22-февралдаги 01/4-359-сон  ма'лумотномаси). Натижада хориж ва ўзбек адабиётшунослигида Бобур ҳақидаги янги илмий-назарий қарашларни бойитишга эришилган;  
Флора Анна Стилнинг “Саёҳатчи Қирол” ва П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романларида Бобур портрети, характери, сюжетдаги мутаносиблик ва тафовутлар Шарқ ҳамда Ғарб дунёқараши нуқтайи назаридан динамик ва статик портрет назарияси, психологик ва психофизиологик таҳлил тамойиллари асосида очиб берилганлигига оид назарий ва амалий материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ дастури 561624-ЕРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий та'лим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” мавзусидаги инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 6-февралдаги 216/30.02.01-сон маʼлумотномаси). Натижада ХХ аср инглиз ва ўзбек адабиётида яратилган Бобур образининг типологик хусусиятларини аниқлаш Ўзбекистонда таълим жараёнида Қиёсий адабиётшинослик, Адабиётшуносликка кириш каби фанларни ўқитишда таълим сифатини оширишга муваффақ бўлинган.
Бобур ҳақида яратилган асарларнинг жанрий жиҳатдан тарихий-биографик роман (П.Қодиров “Юлдузли тунлар”), роман-трилогия (Ф.А.Стил “Саёҳатчи қирол”),  биография (С.М.Эдвардс “Бобур: ёзувчи ва жангчи”, М.Ла'л “Бобур: ҳаёт ва замон”, С.Ф.Дейл “Саккиз жаннат боғлари”, “Бобур: темурий шаҳзода ва мўғул императори”), роман-эпопея (А.Рутҳерфорд “Мўғул империяси”), ма'рифий роман (Х.Султонов “Бобурийнома”) каби кўринишларда намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” каби кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 3-февралдаги 02-02-32-сон маълумотномаси). Натижада янги фикр-қарашлар телетомошабинларнинг ўзбек, инглиз ва ҳинд адибларининг Бобур образи яратилган асарлар билан яқиндан танишишларига имкон яратган, адабий кўрсатувлар илмийлиги ва оммабоплигини та'минлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish