Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиева Нилуфар Хафизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек бадиий дискурси динамикасида хушмуомалалик стратегияларининг шартланиши», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2978.
Илмий раҳбар: Қосимова Нафиса Фарҳодовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сафарбоевич, филология фанлари доктори, профессор; Абузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Инглиз ва ўзбек бадиий дискурсида хушмуомалалик стратегияларининг мулоқотда самарали қўлланилиши ва воқеланиш омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нутқий мулоқот жараёнида инсон омили билан боғлиқ лисоний қобилият, маълум миллатга мансублик, руҳий-психологик тур каби доимий; ижтимоий-маданий статус, биологик-физиологик кўрсаткичлар, вазиятга нисбатан руҳий ҳолат, кайфият, дид, қизиқиш ва одатлар, ташқи кўриниш каби ўзгарувчан хусусиятлар фаоллашуви аниқланган;
ҳар иккала тил бадиий дискурси динамикасида ҳурмат нутқининг хушмуомалалик категорияси доирасида воқеланиши, мазкур доира, ўз навбатида, нутқ ифодаланишининг усуллари, шаклланиш манбалари, лексик-грамматик моҳият касб этадиган лисоний омили, прагматик вазияти каби компонентлардан ташкил топганлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнида хушмуомалалик стратегиялари “ҳурматлилик-ҳурмацизлик”, яъни ҳурматлаш/ҳурмацизлаш, эътиборлилик/эътиборсизлик каби зидлаш, қарама-қаршилик қонуниятлари асосида шартланиши, шаклланиши ва ривожланиши асосланган;
хушмуомалаликдаги оппозисия ижтимоий-лисоний жиҳат касб этиши, чоғиштириш, қиёслаш, таққослаш, қарама-қарши қўйиш, зидлаш, улуғлаш, мақташ каби ижобий-негатив муносабатлар кенглигида юзага келиши, ҳурмат/ҳурмсацизлик даражасини белгилашда  морфологик кўрсаткичлар, матн қуршови, интонасия  (оҳанг) нинг устунлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тиллари материаллари хушмуомалалик стратегияларининг лингвопрагматик тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
хушмуомалаликдаги оппозиция ижтимоий-лисоний жиҳат касб этиши, чоғиштириш, қиёслаш, таққослаш, қарама-қарши қўйиш, зидлаш, улуғлаш, мақташ каби ижобий-негатив муносабатлар кенглигида юзага келиши, ҳурмат/ҳурмсацизлик даражасини белгилашда  морфологик кўрсаткичлар, матн қуршови, интонасия  (оҳанг) нинг устуворлиги билан боғлиқ хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг  2022-йил 16-октябрдаги  17.01/18-сон маълумотномаси). Натижада хушмуомалалик стратегиясининг ифодаланишини  контекстуал-ситуатив усулни қўллаш орқали тил элементларининг турли нутқ вазиятларида ифодаланиш омилларини асослашга хизмат қилган;
нутқий мулоқот жараёнида инсон омили билан боғлиқ лисоний қобилият, маълум миллатга мансублик, руҳий-психологик тур каби доимий; ижтимоий-маданий статус, биологик-физиологик кўрсаткичлар, вазиятга нисбатан руҳий ҳолат, кайфият, дид, қизиқиш ва одатлар, ташқи кўриниш каби ўзгарувчан хусусиятлар фаоллашувига доир хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018-йилларга мўлжалланган Европа Иттифоқининг Эрасмус + дастури 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизасиялаш ва халқаролаштириш” номли инновасион тадқиқотлар лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 08-октябрдаги  2823/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳада қатнашганлар ва мутахассисларнинг инглиз ва ўзбек тилларида ишлатиладиган хушмуомалалик стратегиялари ҳақидаги билимлари янада кенгайтиришга асос бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек бадиий матнида хушмуомалалик стратегиялари “ҳурматлилик-ҳурмацизлик”, яъни ҳурматлаш/ҳурмацизлаш, эътиборлилик/эътиборсизлик каби зидлаш, қарама-қаршилик қонуниятлари асосида шартланиши, шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқ хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро”,  “Нажот билимда” телекўрсатувларида унумли фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 6-октябрдаги 1/251-сон хати). Натижада кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилиб, томошабинларга нутқда қўлланиладиган мулоқотни бойитувчи лисоний воситалар асосида илмий асосланган маълумотлар етказишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish