Sayt test rejimida ishlamoqda

Жаббарова Малоҳат Ҳамдамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ги де Мопассан ва Абдулла Қаҳҳор ижодида аёл тасвири», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fil1137.
Илмий раҳбар: Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, профессор; Холмуродов Абдуҳамид, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ги де Мопассан ва Абдулла Қаҳҳор ижодида аёл образлари тасвиридаги муштарак ва фарқли жиҳатларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ги де Мопассан ва Абдулла Қаҳҳор асарларида аёл образлари тасвири, руҳияти,  ҳаёт тарзи, фикр-қараши, психологияси ва дунёқараши, орзу-истаклари миллат менталитетига хос бўлган мантиқий, лисоний, маданий-ахлоқий тафаккурнинг вербаллашув ҳодисаси эканлиги аниқланган;
ҳар иккала адибнинг роман ҳамда ҳикояларида аёл эстетик ва ижтимоий идеали тушунчалари моҳияти аёл/оила (унинг оиладаги ўрни ва мавқеи), аёл/она (болаларига муносабати), аёл/хотин (эрга муносабати), аёл/жамият (жамиятдаги ўрни) образларида намоён бўлиши далилланган;
 аёл характери Ги де Мопассон ҳамда Абдулла Қаҳҳор асарларида аёл исмларининг номланиши, портрети тасвири, характерининг психологик тасвири, у вояга етган муҳит, миллий дунёқараши, фикрлаш тарзи, ақли, билими, нутқининг ўзига хослиги, ҳатти-ҳаракати, ўз-ўзини бошқариши ва бошқаларга муносабати, ҳаё-ибоси, назокати, латофати, гўзаллиги, атрофидагиларининг унга муносабати ва у ҳақидаги фикрлари асосида шартланиши асосланган;
воқеалар тизими Ги де Мопассон ижодида Франциядаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, урф-одатлар ва ахлоқ тарзи, оила, муҳаббат муаммолари, Абдулла Қаҳҳор ижодида шўролар мустабид тизими таркибида ўзбек жамиятидаги ҳаёт тарзи, ижтимоий меҳнат, рўзғор ишлари орқасида тинкаси қуриган миллионлаб меҳнаткаш, танти ўзбек хотин-қизларининг умумлашган образи элементларининг устуворлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ги де Мопассан ва Абдулла Қаҳҳор ижодида аёл тасвирини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ги де Мопассан ва Абдулла Қаҳҳор асарларида аёл образлари тасвири, руҳияти,  ҳаёт тарзи, фикр-қараши, психологияси ва дунёқараши, орзу-истаклари миллат менталитетига хос бўлган мантиқий, лисоний, маданий-ахлоқий тафаккурнинг вербаллашув ҳодисаси эканлиги оид назарий хулосалардан  Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 18-январдаги  18.01/05-сон маълумотномаси).  Натижада Ги де Мопассан ва Абдулла Қаҳҳор ижодида аёл тасвирининг муштарак ва тафовутли хусусиятларини аниқлаш орқали ҳар бир адибнинг ижодий индивидуаллиги ойдинлаштирилиб, мазкур адиблар томонидан бадиий матнда аёлга муносабатнинг тарихий, миллий, ахлоқий омиллари ёритилган. Ҳар бир адибнинг аёл образини тасвирлашдаги бадиий маҳорат қирраларини очиб бериш асосида илмий-назарий хулосалар чиқарилган;
ҳар иккала адибнинг роман ҳамда ҳикояларида аёл эстетик ва ижтимоий идеали тушунчалари моҳияти аёл/оила (унинг оиладаги ўрни ва мавқеи), аёл/она (болаларига муносабати), аёл/хотин (эрга муносабати), аёл/жамият (жамиятдаги ўрни) образларда намоён бўлишига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Тошкент Француз Алянси томонидан мунтазам ўтказилиб бориладиган “Cлуб де Cонверсатион” тадбирлар дастурларига оид тренинг-машғулотларда фойдаланилган (ННТ Тошкент Француз Алянсининг 2023-йил 25-январдаги 16-сон маълумотномаси). Натижада йўналишдаги илмий хулосалар, тавсиялар ва таклифлар ушбу семинар дастурини бойитишга ҳамда унинг илмий қимматини оширишга хизмат қилган;
аёл характери Ги де Мопассон ҳамда Абдулла Қаҳҳор асарларида аёл исмларининг номланиши, портрети тасвири, характерининг психологик тасвири, у вояга етган муҳит, миллий дунёқараши, фикрлаш тарзи, ақли, билими, нутқининг ўзига хослиги, хатти-ҳаракати, ўз-ўзини бошқариши ва бошқаларга муносабати, ҳаё-ибоси, назокати, латофати, гўзаллиги, атрофидагиларининг унга муносабати ва у ҳақдаги фикрлари асосида шартланиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13-декабрдаги 1/352-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларда фойдаланилган маълумотлар ва муаллиф билан ўтқазилган суҳбатлар телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга ва кўрсатувларнинг илмийлиги ва оммабоплиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish