Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязова Регина Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Йиллик ўқув циклида спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидаги триатлончиларнинг ўқув-машғулот жараёнини ташкил этиш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2342
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Хасанова Галина Мамутовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Дадабаев Одилжон Жалолидинович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Краснова Галина Мансуровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади триатлончиларни спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидаги спорт машғулотларини блокли даврийлаштиришга асосланган йиллик тайёргарлиги моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
триатлончиларнининг микротциклларда типик ўқув вазифаларини узлюксизлигини изчил равишда тақсимлашда дастурий-услубий таъминоти ишлаб чиқиш ҳисобига йиллик циклдаги тайёргарликларини микроциклларда ва спорт такомиллашувининг жамғарувчи, трансформацияловчи ва амалга оширувчи мезоциклли блокларда намунавий тренировка вазифалари рационал тақсимланган;
триатлончиларнинг машғулот жараёнига спортчиларни махсус жисмоний сифатини оширишга йўналтирилган ривожлантирувчи ва келтирувчи машқларни ўзида ифода этувчи умумий жисмоний тайёргарлик (плиометрика каби) ва ҳар бир йўналиш учун сигментларга ажратилган дастурни ишлаб чиқиш ҳисобига машғулот ва ҳаракат тайёргарликларини юқори даражада сақлаб қолиш имкониятлар кенгайтирилган;
триатлончиларнинг функсионал ҳолатни аниқловчи “Симона 111 интеграл мониторинг тизими” дастурий-аппарат комплекси ва Гармин мосламалари ёрдамида функсионал ҳолатни ривожлантириш ва организм тикланишини тезлаштириш учун мезоцикллар асосида йиллик махсус-мақсадли машғулот юкламалари ишлаб чиқиш орқали спорт формасининг чўққисига олиб чиқиш имкониятлари кенгайтирилган;
триатлончиларнинг блокли-мақсадли воситаларининг кучга йўналтирилган машқларни турли шиддат кўрсаткичлари бўйича ўсишини таъминловчи юкламаларини ифодаловчи “Триатлончиларнинг йиллик циклга мўлжалланган модели”ни ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақа натижадорлиги кўрсаткичлари ошиш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт машғулотларини блокли даврийлаштириш консепсиясига асосланган йиллик тайёргарлик циклини ташкил этишнинг экспериментал моделини жорий этиш орқали спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичида триатлончиларнинг ўқув-машғулотлар жараёнини оптималлаштириш бўйича педагогик тадқиқот давомида олинган илмий маълумотларга асосланиб, қуйидагиларни амалиётга жорий этиш таклиф қилинган:
триатлончиларнининг микротциклларда типик о'қув вазифаларини узлюксизлигини изчил равишда тақсимлашда дастурий-услубий таъминоти ишлаб чиқиш ҳисобига йиллик циклдаги тайёргарликларини микроциклларда ва спорт такомиллашувининг жамғарувчи, трансформацияловчи ва амалга оширувчи мезоциклли блоклар бўйича тавсия ва  таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг спорт жамоасига қабул қилинган триатлон бўйича ихтисослашган спортчиларнинг ўқув-машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигини 2023-йил 25-январдаги 02/01-01/06/13/546-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг ёшлар терма жамоаси триатлончиларининг махсус жимсоний тайёргарлиги даражаси  21,9%га ва техник-тактик маҳорати даражаси 18,3%га яхшиланган;
триатлончиларнинг машғулот жараёнига спортчиларни махсус жисмоний сифатини оширишга йўналтирилган ривожлантирувчи ва келтирувчи машқларни ўзида ифода этувчи умумий жисмоний тайёргарлик (гиперекстензия каби) ва ҳар бир йўналиш учун сигментларга ажратилган дастур мажмуалари “Ватанпарвар” Республика техник ва амалий спорт турлари марказида шуғулланаётган триатлончиларнинг ўқув-машғулотлар жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 25-январдаги 02/01-01/06/13/546-сон маълумотномаси). Натижада, триатлончиларнинг функсионал тайёргарлиги кўрсаткичларидан “кислород етказиб бериш индекси” – 14,3%га, “юрак индекси” – 21,5%га, “зарба индекси” – 19%га, “интеграл баланс” – 26,9%га,  “юрак заҳираси” – 19,2%га ва “адаптив захира” – 23%га яхшиланган;
триатлончиларнинг функсионал ҳолатни аниқловчи “Симона 111 интеграл мониторинг тизими” дастурий-аппарат комплекси ва Гармин мосламалари ёрдамида функсионал ҳолатни ривожлантириш ва организм тикланишини тезлаштириш учун мезоцикллар асосида йиллик махсус-мақсадли машғулот юкламалари асосидаги тавсия ва  таклифлар Мураккаб техник ва қишки спорт турлари бўйича Юксак Спорт Маҳорати Мактабида шуғулланадиган триатлончиларнинг йиллик тайёргарлик циклига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 25-январдаги 02/01-01/06/13/546-сон маълумотномаси). Натижада, триатлончиларнинг мусобақа фаолияти кўрсаткичлари 14,2%га яхшиланган, спорт усталигига номзод ва спорт устаси малкавий талабларни бажарган спортчилар сони 13,3%га ошган;
триатлончиларнинг блокли-мақсадли воситаларининг кучга йўналтирилган машқларни турли шиддат кўрсаткичлари бўйича ўсишини таъминловчи юкламаларини ифодаловчи “Триатлончиларнинг йиллик циклга мўлжалланган модели” Триатлон бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ўқув-машғулотлар жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 25-январдаги 02/01-01/06/13/546-сон маълумотномаси). Натижада, триатлончиларнинг мусобақа фаолияти кўрсаткичлари 14,2% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish