Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Мансур Қурбонмуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Малакали боксчиларнинг ихтисослаштирилган тайёргарлигини индивидуал дарсда такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped849.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Анашов Валихан Джумахонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойибжон Самиджанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Турдиев Фарход Каримович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Буҳоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Ясси қўлқоплар”да индивидуал дарслар жараёнида боксчининг ишчанлик қобилиятини ошириш усулларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
боксчилар билан ўтказиладиган индивидуал дарсларда “ясси қўлқоплар”да индивидуалар дарсларнинг таснифий моделини машғулотлар жараёнига сингдириш ҳисобига боксчиларнинг зарбалар аниқлиги ва техник-тактик ҳаракатларни ўзлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
индивидуал дарсларда боксчиларнинг иш ва дам олиш режимлари (узлюксиз ишнинг айрим юкламалари меъёрлари, улар орасидаги дам олиш интерваллари ҳамда кичик танаффуслар миқдори ва давомийлиги), машғулот юкламаси ҳажми (“ясси қўлқоплар”да индивидул дарснинг иш вақти, зарбаларнинг   умумий сони, вақт оралиғида босиб ўтилган метрлар сони) ҳамда ҳаракат фаолияти шиддат-меёрларини ишлаб чиқиш ҳисобига боксчиларнинг техник-тактик ва жанговар тайёргарлиги такомиллаштирилган;
боксчиларнинг юқори даражадаги иш қобилиятини аниқлаш учун организмни физиологик хусусиятларини (юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлари) яхшилашга қаратилган боксчи ҳолатини физиологик баҳолашда ҳаракатнинг ишлаш давомийлик реакциясини ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларнинг функсионал тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
боксчилар жанговар ҳаракатларини бажариш вақтида ҳаракат фаоллигини аниқлаш учун тик турган зарбалар, олдинга қадам билан зарбалар ва олдинга сакраш билан зарбаларини узлюксиз иш дозасини қўшиш ҳамда машғулот олиб бориш шиддат меъёрларини  турли давомийликдаги дам олиш танаффусларини ўзгартириб қўллаш ҳисобига боксчларнинг махсус ишчанлик қобилиятини ошириш методикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Малакали боксчиларнинг “Ясси қўлқоплар”да индивидуал дарсларда ишчанлик қобилиятини ошириш бўйича ўтказилган тадқиқот ва педагогик тадқиқот натижаларини қиёсий таҳлил қилиш асосида:
“Ясси қўлқоплар”да боксчилар билан ўтказиладиган индивидуал дарсларини такомиллаштириш (ихтисослаштирилган тайёргарликнинг устувор йўналиши бўйича, педагогик йўналиши бўйича, техник-тактик такомиллаштириш методлари бўйича) моделини машғулотлар жараёнига қўллаш бўйича таклифлар Сурхондарё вилояти терма жамоаси малакали боксчиларининг машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 6-сентябрдаги 03-01/04/20/9120-рақамли далолатномаси). Натижада, юқори малакали боксчиларда реакция қилиш тезкорлиги ва аниқлиги кўрсаткичлари 12% га ошган, мусобақа фаолияти натижадорлиги 18% га ошган;
боксчиларнинг “Ясси қўлқоплар”да индивидуал дарсларда боксчиларнинг иш ва дам олиш режимларининг (узлюксиз ишнинг айрим юкламалари меъёрлари, улар орасидаги дам олиш танаффуслари ҳамда кичик танаффуслар миқдори ва давомийлиги, иш меъёрларининг энг самарали давомийлиги), шунингдек, машғулот юкламаси ҳажми (“Ясси қўлқоплар”да индивидул дарснинг иш вақти, зарбалар ва уларни бажариш усулларининг умумий сони, вақт оралиғида босиб ўтилган метрлар сони) ҳамда ҳаракат фаолияти шиддат-меёрларини (зарбалар ва вақт оралиғида босиб ўтилган метрлар сони) такомиллаштириш бўйича тавсиялар Сурхондарё вилояти терма жамоасининг малакали боксчиларини тайёрлаш жараёнига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 6-сентябрдаги 03-01/04/20/9120-рақамли далолатномаси). Натижада, малакали боксчиларнинг мусобақа фаолияти натижадорлиги 17% га, техник-тактик ҳаракатлар натижадорлиги 15% га ошган;
боксчиларнинг юқори даражадаги спорт иш қобилиятини аниқлаб бериш, уларнинг организмини оптимал ҳолати, физиологик хусусиятларини (юрак-қон томир ва нафас олиш тизимлари) яхшилашга қаратилган сифат ва сон моделини ишлаб чиқиш бўйича услубий тавсиялар “Бокс назарияси ва амалиёти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2023 йил 17 ноябрдаги 233-0044 рақамли рухсатномаси). Натижада экстремал шароитларда чалғитувчи омилларга барқарорлик 16% га ошган;
жанговар ҳаракатларини бажариш вақтида боксчининг ҳаракат фаоллигини аниқлаш учун тажриба синов режалаштириш жадвалига 30 дақиқалик дам олиш, 4 та беш дақиқалик узлюксиз иш дозасини қўшиш ва машғулот олиб бориш шиддат меъёрларини (жойидан туриб зарба бериш (25 зарба/дақ.), олдинга бир қадам билан зарба (15 зарба/дақ.), олдинга сакраб зарба (15 зарба|дақ ва олдинга бир қадам сакраш билан зарба (10 зарба/дақ), турли давомийликдаги дам олиш паузалари  (0,5 дақ, 1 дақ, 1,5 дақ ва 3 дақиқа) ўзгартириб қўллаш бўйича тавсиялар Сурхондарё вилояти терма жамоаси малакали боксчиларининг машғулотлари жараёнига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 6-сентябрдаги 03-01/04/20/9120-рақамли далолатномаси). Натижада спортчилар ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида (Испания) 1 та бронза, Осиё чемпионатида 2 та олтин (Абдумуродов Дилшод Қаххорович ва Нортожиев Хўжаназар Шавкат ўғли) ҳамда 1 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish