Sayt test rejimida ishlamoqda

Туляганов Акмал Ахмадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш футболчиларни функсионал асимметриясини ҳисобга олган ҳолда тўпни бошқариш техникасига ўргатиш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped3738.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Илмий раҳбар: Юсупов Нодрбек Махмудович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Талипджанов Асқар Имамжанович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш футболчиларда функсионал асимметрия асосида тўпни бошқариш техникасини ишлаб чиқилган методика ёрдамида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги ёш футболчиларнинг мусобақа давомида техник-тактик ҳаракатларни “қулай” ва “ноқулай” оёқда бажаришларини инобатга олган ҳолда оёқ кафтининг ички, ташқи, юза қисмларида тўп узатишни ўйин шиддат ва турли ҳолатларда техник усулларига симметрик ўргатиш ҳисобига машғулотларни самарали босқичма-босқич ташкил этиш режасини амалга ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик гуруҳидаги ёш футболчиларни тўп билан бажариладиган техник усулларга ўргатиш учун “қулай” ва “ноқулай” оёқ кафтининг ички, ташқи ва юза қисмларида тўпга зарба беришнинг турли шиддат зоналарини белгилаб берувчи “Футболчиларни реакция ҳаракатларини баҳолаш учун электрокардиограмма” дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракатларни самарали бажариш имкониятлари оширилган;
ҳужум амплуасидаги ўйинчиларнинг (асимметрик олиб юриш, алдаб ўтиш, тўпни узатиш, зарба бериш) симметрик ҳаракатларни (икки оёқда алдамчи ҳаракатлар) ва ҳимоячиларнинг асимметрик ҳаракатларини (тўпни олиб қўйиш, узатиш, алдаб ўтиш) такрорлаш сони ва юклама ҳажмига қараб, дам олиш вақтини машқларнинг мураккаблигига қараб назорат қилиш ҳисобига турли амплуа ўйинчиларининг машқлар мажмуаси такомиллаштирилган;
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги ёш футболчиларнинг машғулот жараёнида ҳаракатлар асимметрияси ва симметриясини инобатга олган ҳолда ихтисослашган машқларни оддийдан мураккаб ҳолатда уч босқичга бўлиб (асимметрик, симметрик, асимметрик), юрак қисқариш сони, шиддат зоналарини аниқлаш ҳисобига ҳаракатни “қулай” оёқда бажаришга нисбатан “ноқулай” оёқда бажаришни такомиллаштириш бўйича методикасини ҳамда асимметрик ҳолатдаги тўпни бошқариш техник усулларини бажариш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш футболчиларнинг функсионал асимметриясини хисобга олган ҳолда техник усулларни асимметрик такомиллаштиришга тўпни бошқариш техникасига ўргатиш методикасини ишлаб чиқиш асосида:
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги ёш футболчиларнинг мусобақа давомида техник-тактик ҳаракатларни “қулай” ва “ноқулай” оёқда бажаришларини инобатга олган ҳолда оёқ кафтининг ички, ташқи, юза қисмларида тўп узатишни ўйин шиддат ва турли ҳолатларда техник усулларига симметрик ўргатиш ҳисобига машғулотларни самарали босқичма-босқич ташкил этиш режасини амалга ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Бунёдкор” футбол академиясидаги 10-11 ёшли шуғулланувчиларнинг тайёргарлик жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 6-сентябрдаги 03-01/04/20/9112-сон маълумотномаси). Натижада, ўйин жараёнида техник-тактик ҳаракатларни “қулай” оёқда бажариш самарадорлиги 10,45% га, “ноқулай” оёқда бажариш самарадорлиги 8,6% га ошган;
бошланғич тайёргарлик гуруҳидаги ёш футболчиларни тўп билан бажариладиган техник усулларга ўргатиш учун “қулай” ва “ноқулай” оёқ кафтининг ички, ташқи ва юза қисмларида тўпга зарба беришнинг турли шиддат зоналарини белгилаб берувчи “Футболчиларни реакция ҳаракатларини баҳолаш учун электрокардиограмма” дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракатларни самарали бажариш бўйича таклиф ва тавсиялар “Бунёдкор” футбол академиясидаги 10-11 ёшли шуғулланувчиларнинг тайёргарлик жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 6-сентябрдаги 03-01/04/20/9112-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув-машғулот жараёнида умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик учун танлаб олинган тест меъёрларининг “қулай” ва “ноқулай” оёқда бажарилиши  ижобий томонга ўзгарган (П≤0,05);
ҳужум амплуасидаги ўйинчиларнинг (асимметрик олиб юриш, алдаб ўтиш, тўпни узатиш, зарба бериш) симметрик ҳаракатларни (икки оёқда алдамчи ҳаракатлар) ва ҳимоячиларнинг асимметрик ҳаракатларини (тўпни олиб қўйиш, узатиш, алдаб ўтиш) такрорлаш сони ва юклама ҳажмига қараб, дам олиш вақтини машқларнинг мураккаблигига қараб назорат қилиш ҳисобига турли амплуа ўйинчиларининг машқлар мажмуаси бўйича таклифлар “ОКМК” футбол клуби ёшлар жамоасининг (10-11 ёш) ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 6-сентябрдаги 03-01/04/20/9112-сон маълумотномаси). Натижада, “ноқулай” оёқда тўпни қисқа масофага узатишда самарадорлик 10,11% га, ўрта масофага тўпни узатиб беришда 9.25% га ва узоқ масофага тўпни узатишда 9,15% га ошган;
бошланғич тайёрлов гуруҳидаги ёш футболчиларнинг машғулот жараёнида ҳаракатлар асимметрияси ва симметриясини инобатга олган ҳолда ихтисослашган машқларни оддийдан мураккаб ҳолатда уч босқичга бўлиб (асимметрик, симметрик, асимметрик), юрак қисқариш сони, шиддат зоналарини аниқлаш ҳисобига ҳаракатни “қулай” оёқда бажаришга нисбатан “ноқулай” оёқда бажаришни такомиллаштириш бўйича методикасини ҳамда асимметрик ҳолатдаги тўпни бошқариш техник усулларини бажариш бўйича таклифлар “Футбол ўйин техникаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2022-йил 28 декабрдаги 428 И/Ш-сон маълумотномаси). Натижада, ўқув-машғулот жараёнида умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик учун танлаб олинган тест меъёрларини бажаришда “қулай” ва “ноқулай” оёқ ҳаракатлари самарадорлиги 8,6% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish