Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрниязов Ислам Руслановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро хусусий ҳуқуқда автомобил йўлларини қуриш бўйича пудрат шартномаси” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Илмий раҳбар: Рустамбеков Исломбек Рустамбекович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Мусаев Бекзод Турсунбоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Авазбекова Фарангиз Бахтияровна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида халқаро йўл қурилишини шартномавий ва коллизион тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобил йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини рақамлаштириш, миллий автомобил йўлларини қуриш ва реконструксия қилиш халқаро талаблар ва стандартларга мос келиши ва бу қонунчиликда акс этиши кераклиги асослантирилган;
халқаро ва республика ҳудудларини богʻлайдиган автомобил йўллари тармогʻини кенгайтиришни ҳуқуқий тартибга солиш зарурати ҳамда йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш зарурати асослантирилган;
автомобил йўллари ва йўл ҳаракати соҳасида Халқаро муҳандис-маслаҳатчилар федерацияси (ФИДИC) амалиёти ва ҳужжатлари асосида ҳуқуқий ва техник тартибга солиш ўртасидаги ўзаро богʻлиқликни ўрнатиш зарурати асослантирилган;
йўл инфратузилмасини комплекс яхшилаш халқаро молия институтларини жалб қилиш ва тегишли ҳуқуқий базани яратиш замонавий инновацион ёндашувларни талаб қилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш ва халқаро молия институтларини жалб қилиш, автомобил йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини рақамлаштириш, халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган миллий автомобил йўлларини, шунингдек, халқаро ва республика ҳудудларини богʻловчи автомобил йўлларини қуриш, реконструксия қилиш, йўл тармогʻини кенгайтириш ва йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-февралдаги 49-сонли “Автомобил йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 6-октябрдаги 02-3133-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши халқаро лойиҳалар доирасида йўл қурилишини ҳуқуқий тартибга солиш механизмини аниқ белгилаш ва такомиллаштириш ҳамда халқаро маблагʻларни жалб этишга хизмат қилган;
халқаро молия институтларини жалб қилган ҳолда йўл инфратузилмасини комплекс такомиллаштириш, автомобил йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини рақамлаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 14-июндаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–94-сон Фармони 3-банди доирасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги 6/11-5/5024-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг татбиқ этилиши тартибга солиш йўналишларни белгилаш ва йўл қурилишини тартибга солишда халқаро стандартларни жорий этиш имконини берган;
халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган миллий автомобил йўлларини қуриш ва реконструксия қилиш, халқаро ва республика ҳудудларини кенгайтириш, Халқаро муҳандислар консалтинг федерацияси (ФИДИC) амалиёти ва ҳужжатлари асосида туташувчи йўллар тармогʻи ва йўл инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-июлдаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўгʻрисида”ги ПҚ–316-сон қарори 1-банди доирасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги 6/11-5/5024-сон далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши халқаро талаб ва стандартларга жавоб берадиган миллий автомобил йўлларини қуриш, реконструксия қилиш ва тартибга солишда халқаро стандартларни жорий этишга хизмат қилган;
йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, автомобил йўллари ва ҳаракатни техник жиҳатдан тартибга солиш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари ҳолатини яхшилаш ва улардан фойдаланиш сифатини ошириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобил йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–249-сон қарори, 2022-йил 4-апрелдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокида автомобил йўлларини реконструксия қилш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–189-сон қарори доирасида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 13-октябрдаги 6/11-5/5024-сон далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилиниши йўл-транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш, автомобил йўллари ва ҳаракатни техник жиҳатдан тартибга солишда халқаро стандартларни жорий этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish