Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Фаррух Рахимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳолининг хавф омили юқори гуруҳларида цереброваскуляр касалликлар скрининги ва инсультнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ишлаб чиқиш» 14.00.33 – “Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент” ва 14.00.13 – “Неврология” (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1780.
Илмий раҳбар: Юсупалиев Баходир Кахрамонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маджидова Яқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузуридаги DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимбоева Гулнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Азизи Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 40 ёшдан ошган кишиларда цереброваскуляр касалликлар ва инсультни скрининг қилиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича профилактика чораларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
цереброваскуляр касалликлари (ЦВК) ривожланиш хавфи бўлган беморларни даволаш ва олдини олишда сурункали мия ишемияси ва когнитив сохани бахолашга кўра аниқлашнинг зарурути исботланиб, 40 ёшдан катта бўлган аҳоли қатлами орасида ушбу касалликни босқичма-босқич скрининг қилишнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган;
хавф гурухларида ташхислаш жараёнларини когнитив функция ва уйқу артериясидаги пульсация камайиши асосида бошқарувчи алгоритмик схемага асос солиниб, бирламчи соғлиқни сақлаш тизимида цереброваскуляр касалликларни ривожланиш хавфини  гурухлар (енгил, ўрта ва юқори)га ажратишга кўра бахолаш асосланган ва реал ишлаш шароитларига мослаштирилган;
цереброваскуляр касалликлари билан касалланган беморларнинг касаллик даражасини анъанавий усуллар билан билан бир қаторда, ноанъанавий ақлий қобилиятни пасайиши, уйқу артериясида пульсацияга кўра бахолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, касаллик даражасини балл тизимида бахолаш орқали профилактик чора-тадбирлар режаси оптималлаштирилган;
инсултнинг терапевтик ва жарроҳлик профилактикаси бўйича касалликни олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш имконига эга бўлган 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари таркибида ангиожарроҳлик ва ангионеврология марказларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи-эксперт кенгашининг 2023 йил 21 ноябрдаги 03/132-сон хулосасига кўра (Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2022 йил 20 сентябрдаги 03/1873-сонли  хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: цереброваскуляр касалликлари (ЦВК) ривожланиш хавфи бўлган беморларни даволаш ва олдини олишда сурункали мия ишемияси ва когнитив сохани бахолашга кўра аниқлашнинг зарурути исботланиб, 40 ёшдан катта бўлган аҳоли қатлами орасида ушбу касалликни босқичма-босқич скрининг қилишнинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: цереброваскуляр касалликларни аниқлашнинг кўпайишига, мурожатлар ва ўлимнинг пасайишига ёрдам бериши асослангани Қоракалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича 11.11.2020 йилдаги 10-5/2865-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан ибора: асоратлар хавфи паст бўлган арзонроқ нархда даволанган беморлар сонининг 1,5 баробар кўпайишига, шунингдек, инсулт билан оғриган беморлар ва ногиронларнинг ҳаёт сифатининг яхшиланишига олиб келди ва энг кам харажат ва асоратлар хавфи бўлган беморлар сони 1,5 баробар, уларнинг ижтимоий фаоллик даражаси 1,6 баробар ошди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: цереброваскуляр касалликлар учун ишлаб чиқилган скрининг дастури ҳар бир бемор учун иқтисодий самарадорликни йилига 2712333 сўмга оширди ва ногиронлик бошланишини камида икки марта кечиктиришга имкон берди. Хулоса: умуман Ўзбекистонда цереброваскуляр касалликлар ривожланиш динамикасининг этиопатогенетик жиҳатларини скрининг дастури бўйича таҳлил қилиш ушбу патологиянинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини тушунишга ёрдам беради. Цереброваскуляр касалликларнинг асосий сабаблари ва механизмларини ўрганиш орқали тадқиқотчилар ушбу касалликнинг аҳоли ва иқтисодиётга юкини камайтириш учун яхшироқ профилактика ва даволаш стратегияларини ишлаб чиқишлари мумкин;
иккинчи илмий янгилик: хавф гурухларида ташхислаш жараёнларини когнитив функция ва уйқу артериясидаги пульсация камайиши асосида бошқарувчи алгоритмик схемага асос солиниб, бирламчи соғлиқни сақлаш тизимида цереброваскуляр касалликларни ривожланиш хавфини  гурухлар (енгил, ўрта ва юқори)га ажратишга кўра бахолаш асосланган ва реал ишлаш шароитларига мослаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: аҳоли скрининг маълумотларини таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган цереброваскуляр касалликларнинг дастлабки кўринишларини визуализация жараёнини оптималлаштириш режаси Қоракалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича 11.11.2020 йилдаги 10-5/2865-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак-қон томир касалликлари ва цереброваскуляр касалликлар ривожланишининг хавфини скрининг баҳолаш орқали соғлиқни сақлаш муассасалари амалиётига киритилган цереброваскуляр касалликларнинг дастлабки кўринишларини визуализация жараёнини оптималлаштириш режаси юқори самарадорлигини кўрсатди ва миянинг зарарланган ўчоғини локализация қилиш, шикастланишнинг катталиги ва табиатини аниқлаш, вақт ўтиши билан патологик ўзгаришларнинг ривожланишини кузатиш, миянинг чуқур қисмларида диффуз зарарланишларни аниқлаш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотга киритилган цереброваскуляр касалликларнинг дастлабки кўринишларини визуализация жараёнини оптималлаштириш режаси асосида ёндашиш шифохонанинг йил давомидаги харажатларнинг 1203190,7 сўмни тежашга ҳамда тиббий ёрдам сифатининг ошишига олиб келди. Хулоса: беморларни текширишда қўлланилган цереброваскуляр касалликларнинг дастлабки кўринишларини визуализация жараёнини оптималлаштириш режаси цереброваскуляр касалликларни аниқлашда самарали эканлигини исботлади. Натижалар шуни кўрсатадики, усул соғлиқни сақлаш муассасаларида юрак-қон томир касалликлари ташхисини яхшилаш учун фойдали эканлигини исботлаган;
учинчи илмий янгилик: цереброваскуляр касалликлари билан касалланган беморларнинг касаллик даражасини анъанавий усуллар билан билан бир қаторда, ноанъанавий ақлий қобилиятни пасайиши, уйқу артериясида пульсацияга кўра бахолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, касаллик даражасини балл тизимида бахолаш орқали профилактик чора-тадбирлар режаси оптималлаштирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ихтисослашган неврологик бўлимлар ва марказларда тиббиёт ходимлари фойдаланиши учун ишлаб чиқилган инсултли беморларни бошқариш алгоритми Қоракалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича 11.11.2020 йилдаги 10-5/2865-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: инсултли беморларни бошқариш алгоритми оғир инсулт ҳолатларида ўлимга олиб келадиган такрорий инсултнинг олдини олиш учун жарроҳлик даволашни кўриб чиқади, хамда касаллик даражасини балл тизимида бахолаш орқали профилактик чора-тадбирлар режаси оптималлаш имконини беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: инсултли беморларни бошқариш алгоритми ҳар бир бемор учун бюджет маблағининг йилига 3532500 сўмни тежашга ва касаллик асоратларининг ривожланишини камида икки марта кечиктиришга имкон берди. Хулоса: инсулт билан оғриган беморларни стандарт даволашнинг жараёни уларнинг соғлиғининг турли жиҳатларини, масалан, неврологик касалликлар, қон томирлари хавф омиллари, когнитив функциялар, мулоқот қобилиятлари, кайфиятнинг бузилиши ва реабилитация потенциалини баҳолаш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: инсултнинг терапевтик ва жарроҳлик профилактикаси бўйича касалликни олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш имконига эга бўлган 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари таркибида ангиожарроҳлик ва ангионеврология марказларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: қон томир марказларининг ташкил этилиши цереброваскуляр касалликларга чалинган одамларга тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилашда ҳал қилувчи омил бўлиб, тиббий-ижтимоий муаммони ҳал қилиш орқали ўлим ҳолатларини камайтириши ва такрорий қон томир касалликларининг ривожланиши олди олиниши асослангани Қоракалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича 11.11.2020 йилдаги 10-5/2865-сон буйруғи билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: инсултнинг терапевтик ва жарроҳлик профилактикаси бўйича касалликни олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш имконига эга бўлган 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари таркибида ангиожарроҳлик ва ангионеврология марказларини ташкил этилди ва неврологларнинг 183,75 штати очилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ялпи минтақавий маҳсулотнинг ўсиши ва ногиронлик нафақаси ҳажмининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, 27,6 йилда иқтисодий йўқотишлар 1566,9 фоиздан 1134,9 миллион сўмга камайганини кўрсатди. Бу цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар цереброваскуляр касалликлар туфайли бирламчи ногиронликнинг иқтисодий юкини камайтиришга ижобий таъсир кўрсатаётганидан далолат беради. Хулоса: марказларнинг ташкил этилиши цереброваскуляр касалликларни даволашга, шу жумладан профилактика, диагностика, хавфларни баҳолаш, даволаш ва реабилитацияга комплекс ёндашишга олиб келди. Бу юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан цереброваскуляр касалликлар ва инсултдан касалланиш, ногиронлик ва ўлимнинг камайишига олиб келди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish