Sayt test rejimida ishlamoqda

Воҳид Юсупович Холовнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “ХИХ – ХХ аср бошларида Буюк Брутания ва АҚШда Марказий Осиё (Ўзбекистон)га оид тадқиқотлар”. 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик, тарихий тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2019.4.PhD/Tar592
Илмий раҳбар: Доно Ҳамидовна Зияева, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Оʻзбекистон Фанлар академияси Тарих институти. DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Бахтиёр Эргашев, тарих фанлари доктори, профессор;
Мирзоҳид Аскаров, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ – ХХ аср бошларида АҚШ ва Буюк Британияда Туркистонга оид яратилган тадқиқотларни аниқлаш, тизимлаштириш натижасида  муаллифлар ва расмий доираларнинг Марказий Осиёга бўлган муносабатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Буюк Британия ва АҚШлик сайёҳ ҳамда тадқиқотчиларнинг Марказий Осиёга юборилишининг стратегик (хонликлар ички сиёсати, ерли аҳоли кайфиятини ўрганиш, Россия мустамлакачигининг минтақадаги ҳарбий, иқтисодий, маданий, ижтимоий ҳолати, аҳоли таркиби ҳақида маълумот тўплаш) ва илмий мақсадлари (минтақа тарихи, иқлими, флора ва фаунасини тадқиқ этиш) омиллар бўлгани аниқланди;
Инглизларнинг Марказий Осиё бўйлаб сафарлари давомида минтақанинг иқтисодий ресурслари, хусусан, қишлоқ хўжалиги (ипакчилик, суғориш тизими), чорвачилик (қоракўлчилик, йилқичилик)га оид муҳим маълумотлар туркистонлик аҳоли вакилларининг ҳамроҳлиги ва кўрсатмалари асосида шакллантирилгани, АҚШ ва Буюк Британияда иқтисодий фойдани кўзлаб беда, қоракўл ва бошқа турларни маҳаллийлаштиришга киришилгани далилланган;
 АҚШдан келган сайёҳ ва тадқиқотчиларнинг асар ва мақолалари, АҚШнинг Россия империясидаги ваколатхонаси ёзишмаларида мустамлакачилик юрушлари ва сиёсатига хайрихоҳлик кузатилиб, бу уларнинг “Россиянинг Марказий Осиёга босқини қочиб бўлмас иложсизликдан амалга оширилган”, “ҳар бир рус аскари Хивадан ўч олишни ўз бурчи деб санаган”, руслар “маданият келтирувчилар” каби фикрлари орқали асосланган;
Инглизлар ХИХ асрнинг 60-йилларига қадар Марказий Осиёга Туркия, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон орқали сафар қилган йўллар Россия босқинчилиги натижасида шу асрнинг 70-йилларидан бошлаб Россия ва Кавказ йўналишига ўзгариб, бунда империя сиёсатига хайрохоҳ сиёсатчи, саёҳатчи, журналист ва олимларлар фақат  тегишли рухсат билан Марказий Осиёга кира олгани, уларнинг ҳаракатланиш йўллари, учрашадиган шахс, манзиллари империя томонидан белгилангани, империя сиёсатига хайрохоҳ бўлмаган инглизларга сафарга рухсат берилмагани далилланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Буюк Британия ва АҚШлик сайёҳ ҳамда тадқиқотчиларнинг Марказий Осиёга юборилишининг стратегик (хонликлар ички сиёсати, ерли аҳоли кайфиятини ўрганиш, Россия мустамлакачигининг минтақадаги ҳарбий, иқтисодий, маданий, ижтимоий ҳолати, аҳоли таркиби ҳақида маълумот тўплаш) ва илмий мақсадлари (минтақа тарихи, иқлими, флора ва фаунасини тадқиқ этиш омиллари)га оид аниқланган маълумотлар Тарих институтида бажарилган ОТФ–1135 рақамли “ХИХ–ХХ аср бошларида ўзбек халқининг интеллектуал-маданий мероси: анъаналар ва трансформация жараёнлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 2 сентябрдаги 3/1255-1793-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар асосида лойиҳа доирасида тайёрланган монографияларда тегишли параграфлар ёзилди.
Инглизларнинг Марказий Осиё бўйлаб сафарлари давомида минтақанинг иқтисодий ресурслари, хусусан, қишлоқ хўжалиги (ипакчилик, суғориш тизими), чорвачилик (қоракўлчилик, йилқичилик)га оид муҳим маълумотлар туркистонлик аҳоли вакилларининг ҳамроҳлиги ва кўрсатмалари асосида шакллантирилгани, АҚШ ва Буюк Британияда иқтисодий фойдани кўзлаб беда, қоракўл ва бошқа турларни маҳаллийлаштиришга киришилгани Тарих институтида бажарилган ОТФ–1135 рақамли “ХИХ–ХХ аср бошларида ўзбек халқининг интеллектуал-маданий мероси: анъаналар ва трансформация жараёнлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 2 сентябрдаги 3/1255-1793-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар асосида лойиҳа доирасида тайёрланган монографияларда тегишли параграфлар ёзилди.
АҚШдан келган сайёҳ ва тадқиқотчиларнинг асар ва мақолалари, АҚШнинг Россия империясидаги ваколатхонаси ёзишмаларида мустамлакачилик юрушлари ва сиёсатига хайрихоҳлик кузатилиб, бу уларнинг “Россиянинг Марказий Осиёга босқини қочиб бўлмас иложсизликдан амалга оширилган”, “ҳар бир рус аскари Хивадан ўч олишни ўз бурчи деб санаган”, руслар “маданият келтирувчилар” каби фикрлар юзасидан илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” дастурининг “Буюк Британия ва АҚШ да Марказий Осиёга оид тадқиқотларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 02-40-2393-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар тадқиқ этилаётган даврда келган хорижликлар ҳақида тўғри тушунчанинг шаклланишига хизмат қилади.
Инглизлар ХИХ асрнинг 60-йилларига қадар Марказий Осиёга Туркия, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон орқали сафар қилган йўллар Россия босқинчилиги натижасида шу асрнинг 70-йилларидан бошлаб Россия ва Кавказ йўналишига ўзгариб, бунда империя сиёсатига хайрохоҳ сиёсатчи, саёҳатчи, журналист ва олимлар фақат  тегишли рухсат билан Марказий Осиёга кира олгани, уларнинг ҳаракатланиш йўллари, учрашадиган шахс, манзиллари империя томонидан белгилангани, империя сиёсатига хайрохоҳ бўлмаган инглизларга сафарга рухсат берилмагани юзасидан илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” дастурининг “Буюк Британия ва АҚШ да Марказий Осиёга оид тадқиқотларнинг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 02-40-2393-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар тадқиқ этилаётган даврда келган хорижликлар ҳақида тўғри тушунчанинг шаклланишига хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish