Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Мирза Абдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Банклар молиявий хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Iqt2205.
Илмий раҳбар: Атаниязов Жасурбек Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қуллиев Истам Янгимуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда тижорат банклари молиявий хизматлари оммабоплиги ва сифатини оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субектларига қулайлик яратиш ҳамда хизматлар қамровини кенгайтириш мақсадида мижозларга “Ремоте Аccоунт Опенинг” тамойили асосида хизмат кўрсатилиши орқали онлайн банк хизматларидан фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган транзакциялар қийматини 20 фоизга ошириш таклиф этилган;
банклар томонидан яшил иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида инновацион яшил кредит хизматларини тақдим этиш орқали яшил иқтисодиётни молиялаштиришга ажратилган маблағларнинг кредит портфелидаги улушини 10 фоизгача ошириш таклиф этилган;
тижорат банклари хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш ҳамда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида мавжуд Ҳумо ва Узcард тизимида ишлайдиган терминалларни ўзаро интеграция қилиниши орқали терминаллардан фойдаланиш харажатларини 50 фоизгача қисқартириш таклиф этилган;
республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 10 тагача рақамлаштирилган банк хизматлари марказларини ташкил этиш орқали банк хизматлари оммабоплигини ошириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банклар молиявий хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субектларига қулайлик яратиш ҳамда хизматлар қамровини кенгайтириш мақсадида мижозларга “Ремоте Аccоунт Опенинг” тамойили асосида хизмат кўрсатилиши орқали онлайн банк хизматларидан фойдаланувчилар томонидан амалга ошириладиган транзакциялар қийматини 20 фоизга ошириш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023 йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023-йил 1-декабрдаги 25-11/8631-сон маълумотномаси). Натижада, банк томонидан тадбиркорлик субектлари учун кўрсатилаётган хизматлари сони 2023-йил 1-октябр ҳолатига йил бошига нисбатан 1,6 фоизга ортган, мазкур банк хизматларидан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилган транзакциялар қиймати 13,7 фоизга ошган ва амалиётга жорий этилишига эришилган;
банклар томонидан яшил иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида инновацион яшил кредит хизматларини тақдим этиш орқали яшил иқтисодиётни молиялаштиришга ажратилган маблағларнинг кредит портфелидаги улушини 10 фоизгача ошириш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023-йилга мўлжалланган банк умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023-йил 1-декабрдаги 25-11/8631-сон маълумотномаси). Натижада, яшил иқтисодиётни молиялаштириш мақсадида ажратилган кредитларнинг жами банк кредит портфелидаги улуши 5,6 фоизга ошди ва жозибадор банк хизматлари жорий этилди;
тижорат банклари хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш ҳамда мижозларга қулайлик яратиш мақсадида мавжуд Ҳумо ва Узcард тизимида ишлайдиган терминалларни ўзаро интеграция қилиниши орқали терминаллардан фойдаланиш харажатларини 50 фоизгача қисқартириш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг       2023-йилга мўлжалланган умумий стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023-йил 1-декабрдаги 25-11/8631-сон маълумотномаси). Натижада, банк картаси эгаларини жалб қилиш орқали мижозлар базасини кенгайтиришга, тўловларнинг янада хавфсиз бўлишини таъминлаш ҳамда нақд пулларнинг айланмаси билан боғлиқ бўлган таваккалчилик камайишига эришилган;
республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида              10 тагача рақамлаштирилган банк хизматлари марказларини ташкил этиш орқали банк хизматлари оммабоплигини ошириш таклифи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг                   2023-йилга мўлжалланган банк хизматларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 2023-йил 1-декабрдаги 25-11/8631-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан 2023 йил И чорагида республикамизнинг 5 та ҳудудида замонавий, рақамлаштирилган банк хизматлари марказлари ташкил этилиб, аҳоли учун сифатли хизматлар кўрсатилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish