Sayt test rejimida ishlamoqda

Аҳмедов Раҳмонжон Расуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг саводсизликни тугатиш сиёсати (ХХ асрнинг 20–30-йиллари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar846.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Музробжон Ғуломович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Абдулла Нуритдинович Расулов, тарих фанлари доктори, профессор; Аваз Абдуллаевич Ерметов, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ асрнинг 20–30-йилларида совет ҳукуматининг Ўзбекистондаги саводсизликни тугатиш сиёсати жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
совет ҳукумати саводсизликни тугатиш сиёсатининг Ўзбекистонда татбиқ этилиш шарт-шароитлари, сиёсий кампаниянинг республикага хос бўлган хусусиятлари (катта ёшдагилар ўртасидаги саводсизликнинг юқори даражаси, ижтимоий-иқтисодий қолоқлик, миллий менталитетнинг эркак ва аёлларнинг бир жойда ўқитилишига қарши таъсири), саводсизликни тугатишнинг давр (1918–1924 йиллар, 1925–1940 йиллар) ва босқичлари (1918–1920-йиллар – бошланғич босқич, 1921–1924-йиллар – ривожланиш босқичи, 1925–1932-йиллар – такомиллашув босқичи, 1933–1940-йиллар – якуний босқич) аниқланган;
ХХ асрнинг 20–30-йилларидаги саводсизликни тугатиш жараёнида совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда саводсизликни тугатиш тадбирлари воситасида совет маданияти ва мафкурасини аҳоли ўртасида кенг ёйишга қаратилган миллий маданият, анъанавий таълимдан узоқлаштириш, хотин-қизлар саводхонлигини ошириш баҳонасида уларни партия идораларига, завод-фабрикаларга, колҳозларга жалб этиш ҳаракатларининг моҳияти очиб берилган;
Туркистон АССР ва Ўзбекистон ССРда педагогика йўналишида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўзбек, тожик, қирғиз, қозоқ тилларида таълим берувчи мутахассис кадрлар етишмаслиги аҳоли ўртасида кескин норозиликларни келтириб чиқаргани аниқланган;
ХХ асрнинг 20-йиллари бошларида Туркистонда амалга оширила бошланган катта ёшдаги аҳоли ўртасидаги саводсизликни тугатиш сиёсатининг сабаблари (саноатлаштириш муаммоларини ҳал қилиш учун саводли, малакали ишчиларнинг зарурлиги, оммавий ахборот воситалари тизими орқали кенг аҳоли қатламлари онгига ахборот ва мафкуравий таъсирни таъминлаш), мақсади (“социалистик” онгга эга бўлган, ишчи-деҳқон иттифоқига асосланган янги типдаги жамиятни барпо этиш), унинг зарур шартлари (аҳоли саводхонлигини совет тузумидаги энг муҳим ижтимоий хусусият деб эълон қилиш, жамиятда ягона совет маданиятини қарор топтириш) асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ХХ асрнинг 20–30-йилларида совет ҳокимиятининг саводсизликни тугатиш сиёсати ва унинг ижтимоий оқибатларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар, хулоса ва таклифлар асосида:
совет ҳукумати саводсизликни тугатиш сиёсатининг Ўзбекистонда татбиқ этилиш шарт-шароитлари, сиёсий кампаниянинг республикага хос бўлган хусусиятлари (катта ёшдагилар ўртасидаги саводсизликнинг юқори даражаси, ижтимоий-иқтисодий қолоқлик, миллий менталитетнинг эркак ва аёлларнинг бир жойда ўқитилишига қарши таъсири), саводсизликни тугатишнинг давр (1918–1924 йиллар, 1925–1940 йиллар) ва босқичлари (1918–1920-йиллар – бошланғич босқич, 1921–1924-йиллар – ривожланиш босқичи, 1925–1932-йиллар – такомиллашув босқичи, 1933–1940-йиллар – якуний босқич) оид материаллардан Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ва унинг филиалларида экспозицион режаларни тузиш, кўргазмалар ташкил этиш ҳамда экскурсия матнларини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 13-февралдаги 02-10/333-сон маълумотномаси). Илмий маълумотлар хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг Фарғона водийсида совет ҳокимияти йилларида ўзбек қишлоқлари аҳолиси ўртасидаги саводсизликни тугатиш тарихига оид маълумот олишларига ва уларда бу бўйича аниқ тасаввур ҳосил бўлишига хизмат қилган;
ХХ асрнинг 20–30-йилларидаги саводсизликни тугатиш жараёнида совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда саводсизликни тугатиш тадбирлари воситасида совет маданияти ва мафкурасини аҳоли ўртасида кенг ёйишга қаратилган миллий маданият, анъанавий таълимдан узоқлаштириш, хотин-қизлар саводхонлигини ошириш баҳонасида уларни партия идораларига, завод-фабрикаларга, колҳозларга жалб этиш ҳаракатларининг моҳиятига доир илмий хулоса ва натижалардан, Ўзбекистонда аҳолининг саводхонлик даражасига оид статистик материаллардан “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган 2022-йил сентябр ҳамда декабр ойларида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Миллат ва маънавият” номли дастурлар сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг 2023-йил 26-январдаги 04-36-129-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўп сонли радио тингловчиларда ХХ асрнинг 20–30-йилларида Ўзбекистон қишлоқларида яшаган аҳолининг саводхонлиги тарихи бўйича янги илмий маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish