Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Зафарбек Ғайбуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Туркистон бошқарув тизими ва аҳоли ҳаётида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тутган ўрни (1917-1924-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tar294.
Илмий раҳбар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Tar.05.05.
Расмий оппонентлар: Ерметов Авазбек Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Жайнаров Обиджон Ҳамид ўғли, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Туркистон бошқарув тизимининг 1917–1924-йилларида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида тутган ўрнини ҳамда оқибатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон бошқарув Муваққат қўмитаси ўз фаолиятини тўлақонли ва изчил бажара олмай, амалий фаолияти ва қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари орқали аҳоли ҳаётида зарур бўлган ҳақ-ҳуқуқларга етарли эътибор қаратмагани, ўлка миллий зиёлилари томонидан ички ўз ҳуқуқий ҳужжатлари-қонунлари устуворлик касб этишига оид чақириқлар, халқаро алоқаларда ҳам қонунга биноан фаолият олиб бориш кераклиги илгари сурилгани шароитида мавжуд ҳужжатлар мазмун-моҳиятига кўра фақат Марказ манфаатларига бўйсундирилгани аниқланди;
Туркистон бошқарув тизимида жамоат хавфсизлик кўмитаси (ЖХҚ) ўз фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида олиб бормагани, улар фаолиятларини ўзбошимчалик асосида, шахсий манфаатларини ўйлаб иш юритишгани, жумладан хоҳлаган пайтда аҳоли вакилларини ҳибсга олингани, фавқулодда тинтувлар ўтказилгани, шунингдек шаҳарлар думасига ўтказилган сайловлардаги зиддиятли жараёнлар очиб берилди;
Туркистонда аҳоли мол-мулкини реквизиция қилиш сиёсати, мулкчиликни йўқ қилиш “социалистик давлат”ни шакллантириш оқибатлари, 1917-йил феврал инқилобидан кейин конфискация ва контрибуция сиёсатининг ўзаро фарқи, моҳияти, жумладан, ҳеч қандай тўловсиз мол-мулкни мусодара қилингани, аксинча “социалистик жамият” фойдасига улардан товон ундирилгани ҳолатлари амалга оширилгани асосланган.
1917-йил ноябр ойида жамоат-сиёсий ташкилотлари мусулмон манфаатларини инкор этган ҳолда халқ комиссарлар советини сайлангани, аксинча маҳаллий аҳоли вакилларидан ўлка ҳукумат идоралари бошқарув таркибига киритилмагани, оқибатда ҳокимият кам сонли миллатлар вакиллари қўлига ўтгани, натижада қабул қилинган аксарият норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда туб аҳоли манфаатларини четлаб ўтилгани исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон бошқарув тизими ва аҳоли ҳаётида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тутган ўрни (1917-1924-йй.) тадқиқоти давомида олинган илмий натижа ва амалий натижалардан:
Туркистон бошқарув Муваққат қўмитаси ўз фаолиятини тўлақонли ва изчил бажара олмай, амалий фаолияти ва қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари орқали аҳоли ҳаётида зарур бўлган ҳақ-ҳуқуқларга етарли эътибор қаратмагани, ўлка миллий зиёлилари томонидан ички ўз ҳуқуқий ҳужжатлари-қонунлари устуворлик касб этишига оид чақириқлар, халқаро алоқаларда ҳам қонунга биноан фаолият олиб бориш кераклиги илгари сурилгани шароитида мавжуд ҳужжатлар мазмун-моҳиятига кўра фақат Марказ манфаатларига бўйсундирилгани оид маълумотладдан қонунчилик амалиётида ёрдамчи манба сифатида фойдаланилган (2022-йил 19-ноябр кунги 15-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан қонунчилик амалиёти манбалари бойитилиб, фойдаланиш имконияти кенгайтирилди.
Туркистон бошқарув тизимида жамоат хавфсизлик кўмитаси (ЖХҚ) ўз фаолиятини норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида олиб бормагани, улар фаолиятларини ўзбошимчалик асосида, шахсий манфаатларини ўйлаб иш юритишгани, жумладан хоҳлаган пайтда аҳоли вакилларини ҳибсга олингани, фавқулодда тинтувлар ўтказилгани, шунингдек шаҳарлар думасига ўтказилган сайловлардаги зиддиятли жараёнлар билан боғлиқ тавсиялар, хулосалар ва илмий янгиликлардан “Ўзбекистон телерадиоканали” нинг 2023-йил январ ва май ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларини самарали ташкил этишда фойдаланилди (2023-йил 15-май кунги 04-36-763-сон хат). Натижада, телетомошабинларнинг аини мавзу бўича билим ва тасаввурларини бойишига хизмат қилди.
Туркистонда жамоат-сиёсий ташкилотлари мусулмон манфаатларини инкор этган ҳолда халқ комиссарлар советини сайлангани, аксинча маҳаллий аҳоли вакилларидан ўлка ҳукумат идоралари бошқарув таркибига киритилмагани, оқибатда ҳокимият кам сонли миллатлар вакиллари қўлига ўтгани, натижада қабул қилинган аксарият норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда туб аҳоли манфаатларини четлаб ўтилганига доир маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институти тарғиботи доирасида кенг фойдаланилган (2023-йил 16-май кунги 190-сонли). Натижада, тарғибот мавзуларини илмий долзарблигини ортишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish