Sayt test rejimida ishlamoqda

 Одинаева Нигина Фурқатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Олий таълим муассасаларида инновацион  бошқарувга ўтишнинг амалий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.2.PhD/Iqt3104.
Илмий маслаҳатчи:  Абдуллоев Аслиддин Жунайдуллоевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, PhD.30/30.09.2022.1.101.04.
Расмий оппонентлар:  Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Аскаров Назимжон Ниёзович,  иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот: Ш.Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини инновацион бошқаруви амалиётини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 олий таълим муассасаси бошқарувининг “Интеграцион-комбинацион” модели талабаларнинг амалиёт ва таълим ўртасидаги ахборот ташувчи функсиясини тегишлигига кўра муаммолар ечимини уйғунлашган ҳолда амалиётда синовдан ва натижасини таълим муассасасида муҳокамада ўтказишга кўра такомиллаштирилган;
олий таълим муассасаси инновацион бошқарувининг “Греенфиелд” дастури жараёнини рақамлаштириш ва мувофиқ инфратузилмани ривожлантиришга кўра “ИСЕ” (индивидуал), “ЛД”  (амалий), “ПСЕП” (лойиҳалаштириш) ва “СД” (“стартап” диплом иши) компонентларини илмий фаолиятга устуворлик бериш асосида уйғунлаштиришга кўра такомиллаштирилган;
“Янги Ўзбекистон олий таълим бошқаруви” доирасида “Университет 3.0” моделига ўтишда бошқарув жараёни талаблари (меъёрлари) талабаларни баҳолаш, таълим мониторинги, ўқитиш жараёни ва таълим сифатини баҳолаш йўналишлари асосланган;
2030 - йилгача бўлган даврда талаб-таклиф мутаносиблигининг асосида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик прогноз кўрсаткичлари пессимистик, базавий ва оптимистик ссенарийлари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
 Олий таълим муассасалари инновацион  бошқарувга ўтишнинг амалий асосларини такомиллаштириш бўйича олиган илмий натижалар асосида, жумладан:
олий таълим муассасаси бошқаруви “Интеграцион-комбинацион” модели талабаларнинг амалиёт ва таълим ўртасидаги ахборот ташувчи функсиясини тегишлигига кўра муаммолар ечимини амалиётда синовдан ва натижасини таълим муассасасида муҳокамада ўтказишга кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабаларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, уларни касбий фаолиятга тайёрлаш даражаси ва сифатини ошириш, жумладан, амалиёт ўташ даврида қўллаб-қувватлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023- йил 3- июлдаги 4/17-7/1-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф олий таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш билан бир қаторда илмий ечимларни амалиётдан синовдан ўтказишга кўра илмий тадқиқотлар сифатини оширишга, самарали илмий фаолиятни такшкил қилиш, таълим муассасаларининг “иш берувчи репутацияси”ни яхшилаш ва битирувчиларнинг бандлигини рағбатлантиришга муайян даражада хизмат қилган;
олий таълим муассасаси инновацион бошқарувининг “Греенфиелд” дастури жараёнини рақамлаштириш ва мувофиқ инфратузилмани ривожлантиришга кўра “ИСЕ” (индивидуал), “ЛД” (амалий), “ПСЕП” (лойиҳалаштириш) ва “СД” (“стартап” диплом иши) компонентларини илмий фаолиятга устуворлик бериш асосида уйғунлаштиришга кўра такомиллаштирилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий ва илмий-техникавий фаолиятни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини ҳал этишга, шунингдек, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган амалий натижаларни олишга йўналтиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023- йил 3- июлдаги 4/17-7/1-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф бажарилаётган илмий тадқиқот ишларининг амалиётга боғлиқлигини таъминлаш, ўқув аудиторияларини замонавий рақамли технологиялар билан жиҳозлаш даражасини ошириш, таълим хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш; ахборот алмашиш ва ахборотни бевосита қайта ишлаш имкониятларини кегайтириш ва билимга асосланган иқтисодиётни ривожлантиришга муайян даражада хизмат қилган;
“Янги Ўзбекистон олий таълим бошқаруви” доирасида “Университет 3.0” моделига ўтишда бошқарув жараёни талаблари (меъёрлари) талабаларни баҳолаш, таълим мониторинги, ўқитиш жараёни ва таълим сифатини баҳолаш йўналишлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 8- октябрдаги ПФ-5847-сонли  “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг 1-пунк, а-бандининг 8-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 3- июлдаги 4/17-7/1-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф олий таълим хизматлари сифатини ошириш, талабалар қизиққан фанлар бўйича чуқур билим бериш орқали юқори салоҳиятли олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, миллий ва халқаро рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш кабиларга муайян даражада хизмат қилади;
2030 - йилгача бўлган даврда талаб-таклиф  мутаносиблигининг асосида олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик прогноз кўрсаткичлари пессимистик, базавий ва оптимистик ссенарийлари бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони, 1-илова, 3-боб, 1-параграфнинг 27-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 3-июлдаги 4/17-7/1-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф прогноз даврида олий таълим муассасаларининг мақсадли кўрсаткичлари ижроси бўйича тизимли чора-тадбирларни самарали ташкил қилиш, натижада фаолият самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish