Sayt test rejimida ishlamoqda

Бойжигитов Санжарбек Комилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Корхонада маркетинг хизматини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш”, 08.00.11–“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2023.1.PhD/Iqt2809.
Илмий раҳбари: Холмаматов Диёр Ҳақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурад Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саидахмедова Нодира Илҳомовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корхоналарда маркетинг хизматини ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналар фаолиятида маркетинг хизмати самарадорлигини оширишда анъанавий маркетинг ташкилий тузилмалари фаолиятини баҳолашнинг мезонлари график рейтинг шкаласининг “қониқарсиз” [0<M_xtt<0,3], “қониқарли” [0,4<M_xtt<0,6], “яхши” [0,7<M_xtt<0,8] ва “аъло” [0,9<M_xtt<1,0] чегараларида самарадорликнинг мақбул даражаларини таъминлаш  асосланган;
дон ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар маркетинг хизматининг “бизнес-бизнес” ва “бизнес-истеъмолчи” тавсифидаги бозорларида истеъмолчилар эҳтиёжларини тўла қондириш ва маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш учун истеъмолчиларга йўналтирилган ташкилий тузилмаси (консентрик тузилма)ни жорий этиш таклифи асосланган;
“Ўздонмаҳсулот” АК маркетинг хизмати самарадорлигини оширишнинг стратегик режалаштириш асослари стратегик режалаштириб берувчи таҳлил усуллари, бизнесни ривожлантириш стратегиялари ва тармоқнинг ҳаётий цикли матрицаларининг тегишли соҳаларини уйғунлаштирган ҳолда такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида дон ва ун маҳсулотларига бўлган талаб ҳажми ва унга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Корхоналарда маркетинг хизмати самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
корхоналар фаолиятида маркетинг хизмати самарадорлигини оширишда анъанавий маркетинг ташкилий тузилмалари фаолиятини баҳолашнинг мезонлари график рейтинг шкаласининг “қониқарсиз” [0<M_xtt<0,3], “қониқарли” [0,4<M_xtt<0,6], “яхши” [0,7<M_xtt<0,8] ва “аъло” [0,9<M_xtt<1,0] чегараларида самарадорликнинг мақбул даражаларини таъминлаш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АК нинг 2024-йил 5-мартдаги 17-3/16-167-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар фаолиятида маркетинг хизмати самарадорлигини оширишда анъанавий ташкилий тузилмаларни таҳлил қилиш мезонлари ва баҳолаш шкалалари таъсир доирасини аниқлаш асосида “Самарқанддонмаҳсулотлари” АЖ ва “Жомбойдонмаҳсулотлари” АЖ да маркетинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар 4-5%га қисқарган;
дон ва ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар маркетинг хизматининг “бизнес-бизнес” ва “бизнес-истеъмолчи” тавсифидаги бозорларида истеъмолчилар эҳтиёжларини тўла қондириш ва маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш учун истеъмолчиларга йўналтирилган ташкилий тузилмаси (консентрик тузилма)ни жорий этиш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АК нинг 2024-йил 5-мартдаги 17-3/16-167-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхона ташкилий тузилмасини жорий этиш билан боғлиқ операцион харажатларнинг ўртача 1% га қисқаришига эришилган;
“Ўздонмаҳсулот” АК маркетинг хизмати самарадорлигини оширишнинг стратегик режалаштириш асосларини стратегик режалаштириб берувчи таҳлил усуллари, бизнесни ривожлантириш стратегиялари ва тармоқнинг ҳаётий цикли матрицаларининг тегишли соҳаларини уйғунлаштирган ҳолда такомиллаштириш таклифи “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АК нинг 2024-йил 5-мартдаги 17-3/16-167-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхонанинг маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишдаги ноаниқликларни бартараф этишга, жумладан, таклиф этилаётган маркетинг стратегияларидан корхона бизнес режаси ва стратегик ривожлантириш дастурларини тузиш жараёнига ижобий таъсири асосида сотиш харажатларининг ўртача 5-6%га қисқаришига эришилган;
Самарқанд вилоятида дон ва ун маҳсулотларига бўлган талаб ҳажми ва унга таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи эконометрик модел асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги корхоналар томонидан амалиётга жорий этилган (“Ўздонмаҳсулот” АК нинг 2024-йил 5-мартдаги 17-3/16-167-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этиш натижасида вилоятда ун ва ун маҳсулотларига бўлган талаб ҳажмининг ошиши эвазига корхоналар томонидан ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ҳамда корхона фойдаси эса 100-200 млн. сўм ёки ўртача 2-3% атрофида ўсиш прогнози ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish