Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаджаев Рустамхон Маҳмудхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Совершенствование управления жилищным фондом крупных городов в условиях цифровизации (на примере города Ташкента) (Рақамлаштириш шароитида йирик шаҳарларнинг уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш (Тошкент шаҳри мисолида)”, 08.00.13–“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3118.
Илмий раҳбари: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамлаштириш шароитида йирик шаҳарларнинг уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “йирик шаҳарларнинг уй-жой фондини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бошқарувнинг барча жабҳаларини режалаштириш, назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга оширишда аҳолининг хавфсизлиги ва ижтимоий фаравонлигини таъминлаш жараёнларини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга қаратилган ҳаракатлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
йирик шаҳар туманлари кесимида уй-жой фондини бошқаришнинг алоҳида мустақил жараёнлари бўйича харажатларнинг минимал ҳажми ва молиявий маблағлардан фойдаланишнинг юқори самарадорлиги даражаларини намунавий меъёр сифатида белгилаш ҳамда даврий равишда мазкур меъёрлардан четланиш ҳолатларини аниқлаб, бартараф этиш чораларини қўллаб бориш орқалиуй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш асосланган;  
уй-жой фондининг яроқлилик ҳолатини таъминлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш хизматлари кўрсатувчи корхона ёки ташкилотларнинг фаолияти асосий кўрсаткичларнинг мониторинги натижасида хизмат кўрсатиш харажатларини оширувчи, сифат даражасини пасайтирувчи ҳамда рақобатга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар ёки уларни келтириб чиқариш эҳтимоли аниқланган тақдирда уни бажариш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқининг мазкур хизмат бўйича ўтказилган танловнинг навбатдаги иштирокчисига автоматик тарзда ўтишини таъминлаш таклифи асосланган;
Ўзбекистон Республикасидауй-жой фондлари бошқарув компанияларини ташкил этиш, фаолиятини режалаштириш ва бошқариш имконини берувчиеконометрик моделлар асосида 2030 йилга қадар уй-жойларни ишга тушириш ўртача ҳажмининг аниқ ва интервалли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамлаштириш шароитида йирик шаҳарларнинг уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
услубий ёндашувга кўра “йирик шаҳарларнинг уй-жой фондини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини бошқарувнинг барча жабҳаларини режалаштириш, назорат қилиш ва мувофиқлаштиришни амалга оширишда аҳолининг хавфсизлиги ва ижтимоий фаравонлигини таъминлаш жараёнларини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга қаратилган ҳаракатлар мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Управление затратами в строителстве (Қурилишда харажатларни бошқариш)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида фуқароларнинг фаровон яшашини таъминлаш ва уй-жой коммунал хўжалигини самарали бошқариш бўйича жараёнларни ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар тўлиқ баён этиш ҳамда талабаларда йирик шаҳарларнинг уй-жой муҳити ҳақидаги чуқур билим ва кўникмаларни шакллантириш имкони яратилган;
йирик шаҳар туманлари кесимида уй-жой фондини бошқаришнинг алоҳида мустақил жараёнлари бўйича харажатларнинг минимал ҳажми ва молиявий маблағлардан фойдаланишнинг юқори самарадорлиги даражаларини намунавий меъёр сифатида белгилаш ҳамда даврий равишда мазкур меъёрлардан четланиш ҳолатларини аниқлаб, бартараф этиш чораларини қўллаб бориш орқали уй-жой фондини бошқаришни такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жй коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 6 декабрдаги 24-06/12769-сонли ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2023 йил 25 декабрдаги 2090/15-2-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент шаҳридаги уй-жой фондини бошқариш идораларида уй-жой коммунал хизматларини кўрсатиш кўрсаткичлари самарадорлиги 15% ўсиш суръатига эришилган;
уй-жой фондининг яроқлилик ҳолатини таъминлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш хизматлари кўрсатувчи корхона ёки ташкилотларнинг фаолияти асосий кўрсаткичларнинг мониторинги натижасида хизмат кўрсатиш харажатларини оширувчи, сифат даражасини пасайтирувчи ҳамда рақобатга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар ёки уларни келтириб чиқариш эҳтимоли аниқланган тақдирда уни бажариш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқининг мазкур хизмат бўйича ўтказилган танловнинг навбатдаги иштирокчисига автоматик тарзда ўтишини таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жй коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 6 декабрдаги 24-06/12769-сонли ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2023 йил 25 декабрдаги 2090/15-2-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой фондидан фойдаланиш ва таъмирлаш хизматлари кўрсатувчи корхона ёки ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатишнинг юқори сифат даражасини таъминлашга ундовчи механизм яратилган;
Ўзбекистон Республикасида уй-жой фондлари бошқарув компанияларини ташкил этиш, фаолиятини режалаштириш ва бошқариш имконини берувчи эконометрик моделлар асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган уй-жойларни ишга тушириш ўртача ҳажмининг аниқ ва интервалли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жй коммунал хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 6 декабрдаги 24-06/12769-сонли ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексиясининг 2023 йил 25 декабрдаги 2090/15-2-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент шаҳрида уй-жой фондининг ҳажми 2030 йилгача 1122,6 млн кв.м.ни ташкил этиши ва ўсиш суръати 2021 йилги кўрсаткичга нисбатан 1,7 баробарга ошиши прогноз кўрсаткичлари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхона ва ташкилотларни самарали бошқариш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish