Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаев Ёдгорбек Улугбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стандарт перкутан нефролитотомия амалиётидан кейин оптимал нефростомик найча танлови», 14.00.31 – «Урология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.1.PhD/Tib2568.
Илмий рахбар: Мухтаров Шухрат Турсунович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашов Файзулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Миллий радиология илмий-тадқиқот маркази” Федерал бюджет муассасининг Н.А. Лопаткин номидаги урология ва интервенцион радиология илмий-тадқиқот институти филиали (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: перкутан нефролитотомиядан кейин ўрнатиладиган нефростомик дренажнинг оптимал тури ва ўлчамини аниқлаш орқали нефролитиазли беморларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
стандарт перкутан нефролитотомиядан сўнг баллончасиз нефростомик дренажни ўрнатиш сийдикнинг дренаж атрофидан оқиб чиқиши, уринома, гематурия ҳосил бўлиши хавфини ошириши исботланган;
стандарт перкутан нефролитотомиядан кейин ўрнатиладиган нефростомик дренажнинг оптимал тури ва ўлчами 18 Fr баллончали дренаж эканлиги аниқланган, ва ушбу дренаж тури бир томондан ишончли фиксация, ҳаёт сифатини яхшилаш ва бошқа томондан гематурия, инфекцион асоратланишлар ва обструкция хавфини камайтириши асосланган;
стандарт перкутан нефролитотомиядан сўнг дренажлашда пункция жойидан косача-жом тизимигача масофани мутаносиб равишда узоқлаштириш дренаж дислокацияси хавфини ошириши ва шу сабабдан семизлиги бор беморларда баллончали нефростомик найчани ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги аниқланган;
стандарт перкутан нефролитотомиядан кейин ўрнатилган нефростомик дренажнинг тури ва ўлчами операциядан кейинги ўзига хос асоратларнинг ривожланиш частотасига ишончли таъсир кўрсатиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ Эксперт кенгашининг 2024 йил 6 майдаги 06-05-013-сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ нинг 2024 йил 6-майдаги 213-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: стандарт перкутан нефролитотомиядан сўнг баллончасиз нефростомик дренажни ўрнатиш сийдикнинг дренаж атрофидан оқиб чиқиши, уринома, гематурия ҳосил бўлиши хавфини ошириши исботлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: бу турдаги операциядан кейинги асоратларни ривожланиш хавфини камайтириш орқали дренаж атрофидан сийдик оқиши, уринома ва гематуриянинг юзага келиш холатлари, реабилитация даври сезиларли даражада камаяди. Ушбу тоифадаги беморларда операциядан кейинги даврда юқорида кўрсатилган асоратлари бўлган беморларга қараганда, меҳнат ва ўз-ўзини парвариш қилиш қобилияти 20% га яхши. Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ва тикланиш даврини қисқариши беморларнинг нормал ҳаёт ва меҳнатга эрта қайтишига ёрдам беради. Бу ижтимоий фаолликни сақлашга ва жамият ҳаётида иштирок этишга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Стандарт перкутан нефролитотомиядан кейин баллончали нефростомик дренаждан фойдаланилганда, операциянинг ўртача нархи 4895000 сўмга туширилади, бу еса ҳар бир операциядан 330000 сўмгача тежаш имконини беради. Бундан ташқари, дренаж атрофидан сийдик оқиб чиқиши, уринома ва гематурия каби асоратларни ривожланиш хавфи камаяди, бунинг учун ўртача 1 215000 сўмлик қўшимча тиббий аралашувлар талаб етилади. Хулоса: Нефростомик дренажнинг баллончали турини танлаш балончасиз дренаж билан солиштирганда ҳар бир операциядан тахминан 330000 сўмни тежаш имконини беради. Йилига 300 та операция амалга оширилса, жами жамғарма тахминан 99000000 сўмни ташкил қилиши мумкин. Бундан ташқари, жами операциялар сонининг ўртача 19 фоизини ташкил етувчи (57 та операция) асоратлари бўлган ҳолларда йилига қўшимча харажатлардан 69255000 сўмгача маблағни тежаш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ директори томонидан 2024-йил 6 май куни 213-сонли хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: стандарт перкутан нефролитотомиядан кейин ўрнатиладиган нефростомик дренажнинг оптимал тури ва ўлчами 18 Fr баллончали дренаж эканлиги аниқланган, ва ушбу дренаж тури бир томондан ишончли фиксация, ҳаёт сифатини яхшилаш ва бошқа томондан гематурия, инфекцион асоратланишлар ва обструкция хавфини камайтириши асослангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: дренаж дислокацияси, гематурия каби асоратларнинг кузатилмаслиги ва ҳаёт сифатининг ошиши беморларнинг аҳволини яхшилашда асосий ўрин тутади, уларнинг тезроқ тикланишига имкон беради. Жарроҳликдан кейин тез тикланиш ва ногиронлик хавфини камайтириш беморларнинг ижтимоий интеграциялашувига фойдали таъсир кўрсатади. Диссертация тадқиқотига кўра, 13% ҳолларда дренаж дислокацияси ва гематурия каби асоратлар ривожланиши мумкин. Баллончали 18 Fr нефростомия дренажидан фойдаланганда ва операциядан кейинги асоратлар бўлмаса, даволаниш муддатини ўртача 2 ётоқ кунига қисқартириш мумкин ва шу орқали 660000 сўмгача ва йил хисобида жами 297000000 сўмгача маблағ тежалиши мумкин. Хулоса: стандарт перкутан нефролитотомиядан сўнг 18 Fr баллончали нефростомик дренажни ўрнатиш сезиларли маблағ тежалишига олиб келиши мумкин. Перкутан нефролитотомия операциясининг ўртача қиймати 5225000 сўмни ва даволаниш муддатини 2 ётоқ кунига қисқартириш мумкинлигини ҳисобга олсак, ҳар бир бемор учун 660000  сўмгача ва йил хисобида жами 297000000 сўмгача маблағ тежалиши мумкин. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ директори томонидан 2024-йил 6 май куни 213-сонли хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: стандарт перкутан нефролитотомиядан сўнг косача-жом тизимини дренажлашда пункция жойидан масофани мутаносиб равишда узоқлашиши дренаж дислокацияси хавфини ошириши ва шу сабабдан семизлиги бор беморларда баллончали нефростомик найчани ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги аниқлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: семизлиги бор беморлар умумий сондан 25,7% ни ташкил этишини ва ушбу тоифадаги беморларда дислокация хавфи 11,5 баравар ортишини ҳисобга олсак, стандарт перкутан нефролитотомиядан кейинги даврда  баллончали 18 Fr ўлчамли нефростомик дренажни ўрнатиш муҳим шартдир. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:  косача-жом тизимини дренажлашнинг тавсия этилган усули нафақат семизлиги бор беморларда дренажнинг дислокация хавфини сезиларли даражада камайтиради, балки соғлиқни сақлаш тизими учун потенциал иқтисодий фойдани ҳам кўрсатади. Aсорат юзага келганда касалхонада бўлиш муддатини узайиши бўйича статистик маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, ушбу техникадан фойдаланиш асоратларни даволаш харажатларини ҳар бир бемор учун 790000 сўмга ва ётоқ кунларининг 1,8 кунга қисқаришини ҳисобга олган ҳолда, даволаниш давомийлигидан иқтисод 594000 сўмни ташкил етади. Жами жамғарма 1384000 сўмни ташкил қилиши мумкин. Хулоса: Семизлиги бор беморларда асоратлар частотасининг 4% лиги ва улар пайдо бўлганда касалхонада узоқ вақт қолинишини ҳисобга олсак, ушбу техникадан фойдаланиш асоратларни даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтиради ва ётоқ кунларини қисқартиради. Йиллик тежамкорлик прогнози ҳар бир бемор учун потенциал харажатларни 1384000 сўмга камайтиришни ва 300 та амалиётни ҳисобга олганда жами 16608000 сўмни тежашни кўрсатади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ директори томонидан 2024-йил 6 май куни 213-сонли хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: стандарт перкутан нефролитотомиядан кейин ўрнатилган нефростомик дренажнинг тури ва ҳажми операциядан кейинги ўзига хос асоратларнинг ривожланиш частотасига ишончли таъсир кўрсатиши исботлангани Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиаллари бўйича буйруқ (06.05.2024 й.; №35/1) амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Операциядан кейинги даврда буйракдан қон кетиши билан боғлиқ бўлган асоратларни камайтириш беморларнинг аҳволини яхшилашда асосий ўринни тутади, минимал қон йўқотилиши туфайли тезроқ тикланишига имкон беради. Қон кетиш каби асоратларни бошдан кечирмаган беморлар 40% тезроқ ишга қайтади ва дренаждан 2-3 кун олдинроқ халос бўлади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Стандарт перкутан нефролитотомия бажарилганда даволанишнинг ўртача нархи 5225000 сўмни ташкил этади. Баллончасиз ёки кичик диаметрли нефростомик найча ўрнатилган холатларда буйракдан қон кетиш билан боғлиқ асоратлар диссертация маълумотларига кўра беморларнинг 13 фоизида ривожланиши мумкин. Баллончали 18 Fr нефростомик дренажлаш ёрдамида асоратлар хавфини минималлаштириш ва даволаниш муддатини ўртача 2 ётоқ кунига қисқартириш ва шу билан ҳар бир бемор учун 660000 сўмгача тежамкорлик бўлиши мумкин. Шунингдек, жами иқтисодий жамғарма йилига 297000000 сўмгача бўлиши мумкин. Хулоса: Илмий тадқиқот натижасида стандарт перкутан нефролитотомиядан кейин 18 Fr баллончали нефростомик дренажни ўрнатиш иқтисодий самарадорликни сезиларли тежашга олиб келиши мумкин. Тери орқали нефролитотомия операциясининг ўртача қиймати 5225000 сўмни ва даволаниш муддатини 2 ётоқ кунига қисқартириш мумкинлигини ҳисобга олсак, ҳар бир бемор учун 660000 сўмгача тежамкорлик бўлиши мумкин. Шунингдек, жами иқтисодий жамғарма йилига 297000000 сўмгача бўлиши мумкин. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: диссертацион иши натижасида олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш таклифи билан Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ директори томонидан 2024-йил 6 май куни 213-сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish