Sayt test rejimida ishlamoqda

Максудова Лайло Бахтиёровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мия ичи нотравматик қон қуйилишлари билан бўлган беморларни даволаш тактикасини ва натижаларини башоратлашини такомиллаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Tib951.
Илмий раҳбар: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, B2023.4.DSc/Tib951.
Расмий оппонентлар: Рахимбаева Гульнара Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нургужаев Еркин Смагулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ужгород миллий университети (Украина)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мия ичи нотравматик қон қуйилишлари билан беморларни даволаш тактикасини ва натижаларини прогнозлаштиришни такомиллаштириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор нотравматик қон қуйилишлари билан оғриган беморларда жарроҳлик ва консерватив усуллари билан даволашда 30 ва 90 кунлик яшаб кетиш кўрсаткичлари аниқланган;
яшаб кетишни бахолаш асосида мия ичи нотравматик қон қуйилишлари билан оғриган беморларни жарроҳлик ва консерватив даволаш тактикасини танлашда КТ-морфометрик кўрсаткичларининг роли исботланган;
ангиоархитектоника ва артерио-веноз томирларининг ёрилиши билан асоратланган малформацияси паст градациясида жарроҳлик аралашуви,  юқори градациясида консерватив даволаш асосланган;
артериал аневризманинг ёрилиши билан асоратланган беморларда артерияларнинг преаневризматик ва постаневризматик қисмлари диаметрлари бахолаш орқали даволашга ёндашув такомиллаштирилган;
мия ичи нотравматик қон қуйилишлари эрта босқичларида КТ-морфометрик кўрсаткичлари асосида 30 ва 90 кунлик яшаб кетишни яхшилашга қаратилган ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишга шахсий ёндашув ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:                    
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 18.05.2023 йилдаги 3-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор нотравматик қон қуйилишлари билан оғриган беморларда жарроҳлик ва консерватив усуллари билан даволашда 30 ва 90 кунлик яшаб кетиш кўрсаткичлари аниқланган. Амалга оширилган статистик ҳисоб - китоблар мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларда жарроҳлик ва консерватив усулда даволаш натижалари учун 30 ва 90 кунлик яшаб кетиш кўрсаткичларининг информацион қийматини юқори аниқлик билан аниқлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий ва Тошкент  вилоят филиаллари томонидан амалиётга жорий қилинган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 18.05.2023 йилдаги 3-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 30 ва 90 кунлик яшаб кетиш кўрсаткичларини ҳисоблаш ҳар бир алоҳида ҳолатда даволаш тактикасини аниқлаш имконини беради, бу эса мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларда ўлим оқибати ва ногиронликнинг камайиши ва стационарда даволаниш муддатларини қисқартиришга  ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган таҳлил дифференциал даволаш стратегиясини аниқлашга имкон берди, бу эса неврология, нейрореанимация, нейрожарроҳлик бўлимларида даволаниш кунларининг қисқариши, узоқ муддатли реабилитация учун харажатларни камайтириш, дори-дармон билан таъминлаш, шунингдек  иккиламчи асоратларни даволаш бўйича харажатларни камайтиришга олиб келди. Хулоса: мия ичи нотравматик қон қуйилишлари билан касалланган  беморларни даволашда бемор ҳолатининг оғирлиги, клиник шкалалар ва КТ-морфометрик кўрсаткичларини баҳолаш асосида даволашнинг дифференциаллашган –  табақалаштирилган тактикаларини қўллаш беморларнинг неврологик, нейрожарроҳлик ва нейрореанимация бўлимларида даволаниш даврида ҳар бир даволанган бемор учун 540000 сўмдан бюджет маблағларини тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: яшаб кетишни бахолаш асосида мия ичи нотравматик қон қуйилишлари билан оғриган беморларни жарроҳлик ва консерватив даволаш тактикасини танлашда КТ-морфометрик кўрсаткичларининг роли исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий ва Тошкент  вилоят филиаллари томонидан амалиётга жорий қилинган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 18.05.2023 йилдаги 3-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагиладан иборат: мия ичи нотравматик қон қуйилишлари билан бўлган беморларни даволашни олиб бориш учун жарроҳлик ёки консерватив тактикани танлашда дифференциаллашган – табақалаштирилган ёндашувни амалга ошириш ва стационарда даволаниш муддатини қисқартиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Мия ичи нотравматик қон қуйилишлари билан бўлган беморларни комплекс текширишни тизимлаштириш даволаш тактикасини танлашда замонавий дифференциаллашган – табақалаштирилган ёндашувда ва стационарда даволаниш муддатини 4-5 кунга қисқартиришга ёрдам беради, бу эса  ҳар бир бемор учун 680000 – 850000 сўмни ташкил этади. Хулоса: Жарроҳлик ёки консерватив даволаш тактикасини танлашда дифференциал ёндашув билан КТ-морфометриянинг қўлланилиши беморларнинг яшаб кетиш кўрсаткичларини яхшилайди ва шу билан биргаликда  ўлим ҳолати, ногиронлик ва касалхонада даволаниш учун қолиш муддатларини камайтиради ва молиявий харажатларни қисқартиради.
учинчи илмий янгилик: ангиоархитектоника ва артерио-веноз томирларининг ёрилиши билан асоратланган малформацияси паст градациясида жарроҳлик аралашуви,  юқори градациясида консерватив даволаш учун танлашда тўғри дифференциаллашган – табақалаштирилган ёндашувга ёрдам бериши исботланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий ва Тошкент  вилоят филиаллари томонидан амалиётга жорий қилинган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 18.05.2023 йилдаги 3-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ангиоархитектоника асосида АВМ -  артериовеноз мальформациялар градациясини аниқлашни амалиётига жорий этиш АВМ - артериовеноз мальформациялар ёрилиши оқибатида мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларни даволаш учун жарроҳлик ёки консерватив тактикани танлашда дифференциаллашган – табақалаштирилган ёндашув ўтказиш имконини беради,  ушбу усулни қўллаш ижтимоий жиҳатдан самарадорли эканлигини кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ангиоархитектоника таҳлили асосида АВМ – артериовеноз мальформациялар градациясини аниқлашни аниқлашга комплекс диагностик ёндашув 30 ва 90 кунлик яшаб кетиш кўрсаткичларини оширишга имкон беради, бу эса ўлим ҳолатлари, ногиронлик, беморларнинг касалхонада қолиш муддатини қисқартириш ва ҳар бир даволанган бемор учун молиявий харажатларни 540 000 сўмга камайтиришга ёрдам беради. Хулоса: АВМ – артериовеноз мальформациялар градациясининг амалий қўлланилиши паст градацияли (I-II градациялар) АВМ – артериовеноз мальформация бўлган беморлар билан жарроҳлик даволаш усули ва юқори градацияли (III-V градациялар) АВМ – артериовеноз мальформация бўлган беморлар билан консерватив даволаш усули ўтказилишини таъминлайди, бу эса ўлим ҳолатининг пасайиши, беморлар ногиронлиги ва касалхонада қолиш муддатларининг камайиши  кўринишидаги клиник натижаларни сезиларли даражада яхшилайди.
тўртинчи илмий янгилик: артериал аневризманинг ёрилиши билан асоратланган беморларда артерияларнинг преаневризматик ва постаневризматик қисмлари диаметрлари бахолаш орқали даволашга ёндашув такомиллаштирилган. Шундай қилиб, агар преаневризматик қисмнинг диаметри постаневризматикдан устун бўлса, жарроҳлик даволаш усули, агар постаневризматик қисм преаневризматикдан устун бўлса, консерватив даволаш усули кўрсатилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий ва Тошкент  вилоят филиаллари томонидан амалиётга жорий қилинган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 18.05.2023 йилдаги 3-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: артериал аневризманинг ёрилиши оқибатида мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларда церебрал артериянинг преаневризматик ва постаневризматик қисмлари диаметрлари нисбатини аниқлашни амалиётига жорий этиш жарроҳлик ёки консерватив даволаш тактикасини танлашда дифференциаллашган – табақалаштирилган ёндашувни таъминлайди, бу беморнинг кейинги ҳаёт даражаси сифатига ва ижтимоий мослашувчанликка ижобий таъсир кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: артериал аневризманинг ёрилиши оқибатида мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларда церебрал артериянинг преаневризматик ва постаневризматик қисмлари диаметрлари нисбати усулини амалиётда қўллаш ҳар бир клиник ҳолатда энг оптимал ёндашувни аниқлаштириш, асоссиз жарроҳлик аралашуви эҳтимолини истисно қилишга ёрдам беради. Ушбу усул ҳар бир бемор учун даволаш тактикасини тўғри танлаш ҳисобига даволанишнинг иқтисодий қийматини кунига 1 200 000 сўмга камайтириш имконини беради. Хулоса: церебрал артериянинг преаневризматик ва постаневризматик қисмлари диаметрлари нисбати натижалари асосида артериал аневризманинг ёрилиши оқибатида мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларда даволашнинг дифференциаллашган – табақалаштирилган ёндашуви тактикасининг қўлланилиши беморларнинг неврология, нейрожарроҳлик ва нейрореанимация бўлимларида даволаниш вақтида бюджет маблағларини тежашга имкон беради.
бешинчи илмий янгилик: мия ичи нотравматик қон қуйилишлари эрта босқичларида КТ-морфометрик кўрсаткичлари асосида 30 ва 90 кунлик яшаб кетишни яхшилашга қаратилган ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишга шахсий ёндашув ишлаб чиқилган. Мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларда персоналлаштирилган ёндашувнинг қўлланилиши ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишнинг эрта босқичларида жарроҳлик ёки консерватив усул натижасини прогнозлаштириш –  башорат қилиш ва даволаш тактикасини тўғри танлашни таъминлаш имконини беради, бу эса беморнинг яшаб кетиши, ўлим оқибати ва ногиронликни камайтиришга ёрдам беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Навоий ва Тошкент  вилоят филиаллари томонидан амалиётга жорий қилинган (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳузуридаги Эксперт кенгашининг 18.05.2023 йилдаги 3-сонли хулосаси). Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: клиник баҳолаш шкалалари, КТ-морфометрия кўрсаткичлари, АВМ-артериовеноз мальформация  градациялари, церебрал артериянинг преаневризматик ва постаневризматик қисмлари диаметрлари нисбати каби кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишнинг эрта босқичларида даволаш тактикасини танлашда персоналлаштирилган ёндашувнинг қўлланилиши нафақат яшаб кетиш ва ногиронлик кўрсаткичлари, балки беморларнинг ҳаёт даражаси сифати ва ижтимоий мослашувчанликни ҳам яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларда ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишнинг эрта босқичларида даволаш тактикасини танлашда персоналлаштирилган ёндашувнинг қўлланилиши ҳар бир бемор учун молиявий харажатларни кунига 1200000 сўмга камайтириш имконини беради. Хулоса: Мия ичи нотравматик қон қуйилишлари бўлган беморларда ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатишнинг эрта босқичларида даволаш тактикасини танлаш учун ишлаб чиқилган персоналлаштирилган ёндашув даволаш натижаларини сезиларли даражада яхшилайди, беморларнинг касалхонада даволаниш муддатини камайтиради, ҳар бир бемор учун ўртача 5500000 сўмни ташкил этиб,  молиявий харажатларни сезиларли даражада қисқартиради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish