Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Шавкат Садикходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори кўз қовоқларининг птозидаги вектор биомеханиқ ўзгаришлари ва уларни жарроҳлик коррекцияси», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4129.
Илмий раҳбар: Исмаилов Саидмурад Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази Dsc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Мадазимов Мадамин Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташқилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори қовоқ мушакларидаги дастлабки биомеханиқ вектор ўзгаришларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда операцияларнинг тактик ва техник жиҳатларини такоммилаштириш орқали турли хил этиологияли блефароптозни жаррохлик йўли билан тузатиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
блефароптозни даражаси юқори қовоқ леваторининг кўтарувчи тортилиш кучсизланиш даражасининг нисбати ўзгаришига ва юқорига йўналтирилган динамик вектор кучининг пасайишига, шунингдек пастга йўналтирилган статик вектор компонентини кучайтирадиган тарзал пластинкадаги чандиқлар, кўз қовоқлари ўсмалари, яллигланиш инфилтратлари ривожланиши фонида, эластикликнинг пасайишига ва қаттиқликнинг ошишига боғлиқлиги аниқланган;
юқори қовоқ ҳаракатида иштироқ этувчи вектор кучларининг дастлабки бузилишларининг биомеханиқ хусусиятларига, шунингдек, тузатиш операцияларининг техник жиҳатларининг уларга таъсирига қараб, блефароптоз ва операциядан кейинги лагофтальмнинг рецидивлари, ривожланишининг патогенетик жиҳатлари аниқланган;
тузатувчи операцияларни бажаришда қисқартирилган юқори қовоқ леваторнинг чўзилиш даражасини ва тарзал пластинканинг статик қаршилигини ҳисобга олиш кераклиги исботланган, бу аниқ намоён бўлувчи ёнбошлама кучланиш ва чокларни кесиш натижасида лагофтальм ёки блефароптозни қайталанишига олиб келиши аниқланган;
турли хил этиологияларнинг блефароптозни тузатишдан олдин тарзал пластинкани бошаштириш усули ишлаб чиқилган, бу кўз қовоқлари лимблари қирраларининг проекциясида тарзал пластинканинг қаршилигини кўндаланг ҳолатда кесиш орқали пасайтиришни таъминлаши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” Эксперт кенгашининг 2024 йил 10 майдаги 19 сонли хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ нинг 2024 йил 7-майдаги 393-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: блефароптозни даражаси юқори қовоқ леваторнинг кўтарувчи тортилиш кучсизланиш даражасининг нисбати ўзгаришига ва юқорига йўналтирилган динамик вектор кучининг пасайишига, шунингдек пастга йўналтирилган статик вектор компонентини кучайтирадиган тарзал пластинкадаги чандиқлар, кўз қовоқлари усмалари, яллигланиш инфилтратлари ривожланиши фонида, эластикликнинг пасайишига ва қаттиқликнинг ошишига боғлиғлиги аниқлангани Фарғона ш. “Biotest medical” МЧЖ (2024 йил 14 март №11 сонли буйруғи) ва “Меридиан” МЧЖ (2023 йил 15 март №18 сонли буйруғи) бўйича амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юқори қовоқ птози бўлган беморларда қовоқлар харакатларининг ўзгаришлари вектор ўзгаришларини типологик хусусиятлари ва тузилиши бўйича олинган маълумотларга асосланиб, турли хил умумий ҳамда ўзига хос асоратларни ривожланишининг асосий хавф омиллари текширилади, жаррохлик коррекцияси амалиётларидан кейин беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш шунингдек меҳнат фаолиятига қайтариш, узоқ муддатли кўзатув даврида асосий салбий асоратлар 21,2% дан 3,8% гача (χ2=15,240; df=1; p<0,001) камайиши аниқланди. Шу асоратлардан энтропион 4,5% дан 0,8% гача, ярали кератит 7,6% дан 1,5% гача, лигатурали оқма яра 1,5% дан 0,8% гача. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юқори қовоқ птози бўлган беморларда қовоқлар харакатларининг ўзгаришлари вектор ўзгаришларини типологик хусусиятлари ҳамда тузилиши бўйича олинган маълумотларга асосланиб, турли хил умумий шунингдек ўзига хос асоратларни ривожланишининг асосий хавф омилларини эрта аниқлаш натижасида беморнинг бу каби холатларда сарфланадиган умумий харажатлари, тадқиқотнинг илмий-амалий натижаларини жорий этиш ҳисобига 1 беморга 1896533 сўм маблағ тежаб қолинди. Мазкур таклиф этилган алгоритмли ташхислаш ҳамда юқори қовоқ птози билан жарроҳлик коррекцияси ёрдамида 1 бемор учун 1896533 сўм иқтисод қилинса, йиллик иқтисодий кўрсаткич 9482665 сўмни ташқил этди (5 нафар бемор учун) (“Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ, прейскурантига кўра). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 2844780 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 6637885 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: юқори қовоқ харакатида иштироқ этувчи вектор кучларининг дастлабки бузилишларининг биомеханиқ хусусиятларига, шунингдек, операциядан ўтказишнинг оригинал техник усулларини амалиётга жорий этилиши даволаш натижаларини башорат қилиш, даволаш тактикасини оптималлаштириш ва тиббий самарадорлик ошишига олиб келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юқори кўз қовоқларининг птозидаги вектор биомеханиқ ўзгаришлари ва уларни жарроҳлик коррекцияси” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.05.2024 й.; №393 сонли хат юборилган;
иккинчи илмий янгилик: юқори қовоқ харакатида иштироқ этувчи вектор кучларининг дастлабки бузилишларининг биомеханиқ хусусиятларига, шунингдек, тузатиш операцияларининг техник жихатларининг уларга таъсирига караб, блефароптоз ва операциядан кейинги лагофтальмнинг рецидивлари, ривожланишининг патогенетик жихатлари аниқлангани Фарғона ш. “Biotest medical” МЧЖ (2024 йил 14 март №11 сонли буйруғи) ва “Меридиан” МЧЖ (2023 йил 15 март №18 сонли буйруғи) бўйича амалиётга жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: барча этиологиядаги блефароптозларни жаррохлик йўли билан коррекциядан олдин тарзал пластинкасини кўндаланг холатда кесиб қаршилик қувватини пасайтиргандан сўнг яхши ва қониқарли натижалар 33,3% дан 94,7% гача ошди (χ2=86,490; df=3; p<0,001), рецидивлар бўлса 60,6% дан 5,3% га пасайгани (χ2=89,199; df=1; p<0,001) аниқланди, натижада юқори қовоқ птози билан беморларнинг умумий давосига ва кейинги касаллиги қайталаниши фоизи пасайгани учун кетадиган иқтисодий харажатлар камайишига катта таъсир қилди.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: оперцияни бажариш учун қимматбахо асбоб ускунларга хожати керак эмаслиги кўрсатилди; одатда амалиёт ихтисослашган марказда ўтказиш керак ва узоқдан юборилган беморларга йўлкирага ва яшашига сарф харажатлар керак бўлади. Чет эл давлатда оператив даво учун сафардаги сарф харажатлари ошади, модификациялашган техника ишлатиб блефароптоз коррекцияси амалиётни вилоят кўз шифохоналарда ёки пластик жаррохлик бўлимларида бажариш мумкин, беморларда сарф харажатлари сафарга боргани ва сафарда яшаш учун юқолади; юқори қовоқ птозларини коррекциясида анъанавий техник усуллари ишлатиб операциялар бажарилса юқори қовоқ леватори миопластикаси нархи ўртача 1516900 сўм ташкил қилади, юқори қовоқ леваторини резекцияси нархи ўртача 2275300 сўм, юқори қовоқни пешона мушагига илмоқда тортиб кўтариш нархи ўртача 1896533 сўмни ташкил қилади (“Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ, прейскурантига кўра). Таклиф этилаётган янги усуллар тадбиқ этилганда юқоридаги анъанавий усулларга қараганда сарф ҳаражатлар иқтисодий кўрсатгичи ўртача 510000 сўмни ташкил этади (анестезия усули, ётоқ куни ва қўшимча сарф харажтлар). Мазкур ҳаражтлар ҳар хил этиологияли ҳамда ҳар хил даражадаги блефароптозлар жарроҳлик амалиётлари туриларини танланишидан қаътий назар ўзгармас ҳисобланади. Шундан келиб чиқганда (юқори қовоқ леваторини резекцияси мисолида): ((одатда мазкур патологияда сарф қилингандиган ўртача умумий  харажат) 2275300 сўм  – (таклиф этилган усуллар ёрдамида тўғри танланган даволаш тактикаси натижасида, янги жарроҳлик амалиётининг жорий этилиши натижасидаги ўртача умумий  харажат) 1765300 сўм = 510000 сўм (иқтисод қилинадиган сўмма)), бунда эса йиллик иқтисодий кўрсаткич 5100000 сўмни ташкил этди (10 нафар бемор учун). Натижада йиллик бюджет маблағларидан 1530000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 3570000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: Юқори қовоқ блефароптозларни жаррохлик йўли билан даволашда вектор биомеханиқ ўзгаришларни инобатга олиб олдин тарзал пластинкани қаршилигини пасайтириш операциядан кейинги лагофтальм ва блефароптоз рецидивларини камайтирди ва даволаш самарадорлигини оширди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юқори кўз қовоқларининг птозидаги вектор биомеханиқ ўзгаришлари ва уларни жарроҳлик коррекцияси” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.05.2024 й.; №393 сонли хат юборилган;
учинчи илмий янгилик: тузатувчи операцияларни бажаришда қиқсартирилган юқори қовоқ леваторнинг чўзилиш даражасини ва тарзал пластинканинг статик қаршилигини хисобга олиш кераклиги исботлангани, бу аниқ намоён бўлувчи ёнбошлама кучланиш ва чокларни кесиш натижасида лагофтальм ёки блефароптозни қайталанишига олиб келиши аниқлангани  Фарғона ш. “Biotest medical” МЧЖ (2024 йил 14 март №11 сонли буйруғи) ва “Меридиан” МЧЖ (2023 йил 15 март №18 сонли буйруғи) бўйича  амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги блефароптозлар билан беморларда юқори қовоқ леватор функцияси қониқарли ёки яхши бўлса (Berke усулида аниқланган) қаршилик қувватини пасайтириб дупликатура хосил қилиш юқори қовоқда юмиш функцияси кам ўзгаргани ва патологик лагофтальм хавфи юқолгани исботланди, блефароптоз рецидиви бўлса 1 чи даражадаги блефароптозларда 55,3% дан 0% га (χ2=33,122; df=1; p<0,001), 2 чи даража блефароптозларда 64,3% дан 3,6% га (χ2=31,171; df=1; p<0,001) эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юқори қовоқ 1 чи ва  2 чи даражали птозларини коррекциясида анъанавий техник усуллар ишлатиб операциялар бажарилса (юқори қовоқ леватор мушаги миопластикаси нархи) 1516900 сўм ташқил қилади. Янги таклиф этилаётган усулда эса 1006900 сўмни ташқил қилади. Бунда 1 бемор учун иқтисодий тежаш кўрсатгичи 510000 сўмни ташқил этади. Юқори қовоқ 1 чи ва  2 чи даражали птозларини коррекциясида классик методларни қўллаш натижасида такрорий асоратлар частотаси мазкур янги ёндашув услубидаги даво тактикасига нисбатан қайталаниш хавфи 64,3% дан 3,6% га камайган (64,3:3,6=17,86). Яъни бунда асоратларда аралашувлар ўртача 18 маротаба қисқарганлиги хисобидан иқтисодий тежаш кўрсатгичи 9180000 сўмни ташқил этди (510000 сўм х 18= 9180000 сўм). Шундан келиб чиқиб мазкур амалиётлар натижасида: 1 бемор учун ўртача хисобда такрорий асоратлар частотасини камайтириш ҳисобидан 9180000 сўм маблағ иқтисод қилинишига олиб келди, бунда йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткичи 27540000 сўмни ташқил этди (3 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 8262000 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 19278000 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: тарзал пластинкани қаршилик қувватини олдин пасайтириб қовоқ леватори билан дупликатура ясаб блефароптозларни жаррохлик йўли билан тўғрилаш усуллари анъанавий техникаларига нисбатдан хавфсизлик ва самарадорликдан устун келди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юқори кўз қовоқларининг птозидаги вектор биомеханиқ ўзгаришлари ва уларни жарроҳлик коррекцияси” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.05.2024 й.; №393 сонли хат юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: турли хил этиологияларнинг блефароптозни тузатишдан олдин тарзал пластинкани бўшаштириш усули ишлаб чиқилган, бу кўз қовоқлари лимблари қирраларининг проекциясида тарзал пластинканинг қаршилигини кўндаланг холатда кесиш орқали пасайтиришни таъминлаши аниқлангани Фарғона ш. “Biotest medical” МЧЖ (2024 йил 14 март №11 сонли буйруғи) ва “Меридиан” МЧЖ (2023 йил 15 март №18 сонли буйруғи) бўйича амалиётга жорий этилган. . Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: 3 чи даражадаги блефароптозлар билан беморларда юқори қовоқ леватор функцияси қониқарсиз бўлганда янги таклиф этилаётган юқори қовоқ тарзал пластинкасини коррекциядан олдин қаршилик қувватини пасайтириб пешона мушагига қош остидаги қисмига бевосита тикиб коррекция қилишга эришилди. Усулини қўллаш орқали  блефароптозни рецидиви 100% дан 11,1% гача (χ2=22,222; df=1; p<0,001) камайган, бу эса беморлар орасида  қайта аралашувларни 10 нафардан 1 нафаргача камайишига олиб келди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юқори қовоқ 3 чи даражадаги птозларида қониқарсиз қовоқ леватори функцияси билан (Berke усулида текширилган) коррекциясида анъанавий техник усуллари ишлатиб операциялар бажарилса юқори қовоқни пешона мушагига илмоқда тортиб кўтариш нархи 1 896 533 сўм ташқил қилади (“Академик В.Воҳидов номидаги РИХИАТМ” ДМ, прейскурантига кўра). Янги таклиф этилаётган усулда эса ўртача 1006900 сўмни ташқил қилади. Бунда 1 бемор учун иқтисодий тежаш кўрсатгичи 889633 сўмни ташқил этади. Юқори қовоқ 3 чи даражали птозларини коррекциясида классик методларни қўллаш натижасида такрорий асоратлар частотаси мазкур янги ёндашув услубидаги даво тактикасисига нисбатан қайталаниш хавфи 100% дан 11,1% га камайган (100:11,1=9). Яъни бунда асоратларда аралашувлар ўртача 9 маротаба қисқарганлиги хисобидан иқтисодий тежаш кўрсатгичи 8006697 сўмни ташқил этди (889633 сўм х 9= 8006697 сўм). Шундан келиб чиқиб мазкур амалиётлар натижасида: 1 бемор учун ўртача хисобда юқори қовоқ 3 чи даражали птозларини коррекциясида такрорий асоратлар частотасини камайтириш ҳисобидан 8006697 сўм маблағ иқтисод қилинишига олиб келди, бунда йиллик иқтисодий тежаш кўрсаткичи 32026 788 сўмни ташқил этди (4 нафар бемор учун). Шунда йиллик бюджет маблағларидан 9608037 сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан эса 22418751 сўм миқдорда иқтисод қилинди. Хулоса: юқори қовоқ 3 чи даражадаги птозларида қониқарсиз қовоқ леватори функцияси билан коррекциясидан олдин таклиф қилинган тарзал пластинкани қаршилик қувватини пасайтириш  натижасида тарзал пластинкани бевосита пешона мушагига тикишга имкон берди, блефароптозни рецидиви хавфини пасайтирди, иктисодий самарадорлигини оширди ва афзалрок хисобланди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Юқори кўз қовоқларининг птозидаги вектор биомеханиқ ўзгаришлари ва уларни жарроҳлик коррекцияси” мавзусидаги диссертацион тадқиқотда олинган илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига “Академик В.Вохидов номидаги РИХИАТМ” ДМ директори томонидан 07.05.2024 й.; №393 сонли хат юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish