Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллажонова Камола Низомиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокардит кузатилган хомиладор аёлларда туғиш усулларига дифференциал ёндошув тамойиллари» 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Tib2992.
Илмий рахбар: Надирханова Наталья Суратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.11.2023.Tib.114.01.
Расмий оппонентлар: Ниязметов Рахматулла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори; Асранкулова Дилорам Бахтияровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёлларда миокардит ва NYHA I даражадаги юрак етишмовчилиги бўлган ҳомиладор аёлларда яллиғланиш медиатори кўрсаткичлари, миокард зарарланиши ва юрак етишмовчилиги маркерлари қондаги даражалари, шунингдек эхокардиографик параметрларнинг прогностик кўрсатгичларини ўрганиш орқали туғруқни танлаш усулини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фето-плацентар етишмовчилиги миокардит ва NYHA I даражасидаги ЮЕ бўлган ҳомиладор аёлларда чап қоринча қон хайдаш фракцияси кўрсаткичлари билан коррелияцион боғлиқлиқ йўқлиги исботланган;
 илк бор юрак чап қоринчасининг охирги диастолик ва систолик диаметри билан чап қоринча қон хайдаш фракцияси билан С-реактив оқсили орасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлик йўқлиги аниқланган;
илк бор миокардит кузатилган NYHA бўйича ЮЕ I даражаси бўлган ҳомиладорларда қонда Т-тропонин миқдори ва чап қоринча қон хайдаш фракцияси орасида тескари корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор чап қоринча қон хайдаш фракцияси гестация даврида <50%, 20 ҳафталик ҳомиладорликда NT-proBNP >128 пг/мл, туғруқдан олдин NT-proBNP >900 пг/мл NYHA бўйича ЮЕ I даражасини II даражага ўтишининг мустақил прогноз белгилари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази экспертлар кенгашининг 2024 йил 19 февралдаги №16 и-и/9 эксперт хулосаси асосида тасдиқланган:
биринчи илмий янгилик: фето-плацентар етишмовчилиги миокардит ва NYHA I даражасидаги ЮЕ бўлган ҳомиладор аёлларда ЧҚ ҚХФ (55-70%) нормал кўрсаткичлари мавжуд ёки йўқлигидан қатъий назар юзага келиши исботланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази,  Тошкент тумани Перинатал маркази ва Тошкент тумани Бука кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига (РИОваБИАТМ Эксперт кенгашининг 2023 йил 18 апрелдаги 5 у-т/4 сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миокардит кузатилган хомиладор аёлларда фето-плацентар етишмовчилигини ўз вақтида аниқлаш перинатал асоратларнинг олдини олишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагича: юрак етишмовчилигини ташхислаш учун қилинадиган ЭхоКГ ва ЭКГ нархи 201 000 сўмни ташкил қилади. Хомилада фето-плацентар етишмовчиликни ташхислаш учун қилинадиган хомила допплерометрияси нархи 210 000 сўмни ташкил қилади.  Стандарт холларда ЭхоКГ, ЭКГ ва хомила допплерометрияси учун харажатлар 411 000 сўмни ташкил этади, бу текширувлар хомиладорлик давомида кўп маротаба аниқланади ва зарур ҳолларда динамик мониторинг (28 хафталигидан бошлаб хар ойда 1 марта текширилганда 37 хафтагача = 1 233 000 сўм) ўтказилади ва умумий хисоб 1 233 000 сўмни ташкил этади. Фето-плацентар етишмовчилик чап ҚХФ боғликмаслигини исботлаган холда, келтирилган текширувлар ичидан ЮЕ ўчиши кузатилмаган холларда фақат хомила допплерометрияси амалга оширган холда иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин  (ҳар бир бемор учун иқтисодий самарадорлик 603 000 сўм). Хулоса: миокардит кузатилган хомиладор аёлларда ЮЕ ва фето-плацентар етишмовчиликни бир марта аниқлаб, кейинги динамик текширувларда бачадон-йўлдош-хомила қон айланинишининг ўзини текшириш етарли бўлади ва бюджет маблағларини 603 000 сўм тежаш имконини берди;
иккинчи илмий янгилик: илк бор юрак чап қоринчасининг охирги диастолик ва систолик диаметри билан чап қоринча қон хайдаш фракцияси орасида С-реактив оқсили билан тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлик йўқлиги исботланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази,  Тошкент тумани Перинатал маркази ва Тошкент тумани Бука кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига (РИОваБИАТМ Эксперт кенгашининг 2023 йил 18 апрелдаги 5 у-т/4 сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлиқни сақлаш амалиётига миокардит ва ўнинг асорати сифатида юзага келадиган ЮЕни ташхислашда С-реактив оқсилнинг боғлиқлик томони йўқлиги беморларга ташхис қўйишда  ортиқча вақт ва харажатларни тежашда ва туўри ташхис кўйишда самарали ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Миокардит ташхисини кўйишда С-реактив оқсилни текширишни амалга оширмаслик ортиқча харажатларни тежаш имконини беради. Вирусли генездаги миокардитга ташхис қўйишда С-реактив оқсили  ЮЕ ўсиши кузатилмаган холатларда хар триместрда 1 марта текширилади (С-раектив оқсил – 39 000 сўм). Иқтисодий сарф тахминан 117 000 сўмни ташкил этади. Тавсия этилган услубий ёндашув асоссиз диагностик тадқиқотлар сонини камайтиради, иқтисодий сарф эса (С-реактив оқсил)  117 000 сўмни ташкил қилади. (иқтисодий самарадорлик 117 000 сўмни ташкил этди). Хулоса: Таклиф этилаётган методология лаборатор текширувлар харажатларини камайтириш ва битта бемор учун 117 000 сўм бюджет маблағларини тежашга ёрдам беради;
учинчи илмий янгилик: илк бор миокардит кузатилган NYHA бўйича ЮЕ I даражаси бўлган ҳомиладорларда қонда Т-тропонин миқдори ва чап қоринча қон хайдаш фракцияси орасида тескари корреляцион боғлиқлик исботланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази,  Тошкент тумани Перинатал маркази ва Тошкент тумани Бука кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига (РИОваБИАТМ Эксперт кенгашининг 2023 йил 18 апрелдаги 5 у-т/4 сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Т-тропонин миокард хужайраларининг некрози кузатилганда, ЮЕни ташхислашда ёрдам беради. Миокардит кузатилган хомиладор аёлларда Т-тропонин миқдорининг ошиши чап қоринча қон хайдаш фракцияси орасида тескари корреляцион боғлиқлик, бу эса миокардитни ташхислашда Т-тропонинни текшириш мухим ахамиятга эга эмаслигини  билдиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Т-тропонин миқдори миокардитга ташхис қўйишда ЮЕ ўсиши кузатилмаган холатларда хар триместрда 1 марта текширилади (Т-тропонин – 64 000 сўм). Иқтисодий сарф тахминан 192 000 сўмни ташкил этади. Т-тропонинни текширув билан амалга ошириладиган услубий ёндашув асоссиз ташхислашда тадқиқотлар сонини камайтиради, иқтисодий сарф эса (Т-тропонин) 192 000 сўмни ташкил қилади (иқтисодий самарадорлик 192 000 сўмни ташкил этди).
тўртинчи илмий янгилик: илк бор чап қоринча қон хайдаш фракцияси гестация даврида <50%, 20 ҳафталик ҳомиладорликда NT-proBNP >128 пг/мл, туғруқдан олдин NT-proBNP >900 пг/мл NYHA бўйича ЮЕ I даражасини II даражага ўтишининг мустақил прогноз белгилари аниқланган, олинган илмий-амалий маълумотлар соғлиқни сақлаш ва клиник амалиётга, хусусан, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази,  Тошкент тумани Перинатал маркази ва Тошкент тумани Бука кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига (РИОваБИАТМ Эксперт кенгашининг 2023 йил 18 апрелдаги 5 у-т/4 сонли хулосаси билан) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миокардит кузатилган хомиладор аёлларда чап қоринча қон хайдаш фракцияси гестация даврида <50%, 20 ҳафталик ҳомиладорликда NT-proBNP >128 пг/мл, туғруқдан олдин NT-proBNP >900 пг/мл NYHA бўйича ЮЕ I даражасини II даражага ўтишини ўз вақтида прогнозлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: миокардит кузатилган хомиладор аёлларда ЮЕ I даражасининг II даражасига ўтишини ташмин қилиш ўз вақтида туғруқ усулларини туғри танглаш имконини беради ва асоратларнинг олдини олиш юқори молиявий харажатларни тажашга имкон беради. Бугунги кунга келиб, ЮЕ ташхислаш учун кардиолог маслаҳатига 65 000 сўм сарфлайди, бундан ташқари NT-proBNP  динамикада текшириб борилади (92 000 сўм, 3марта), шунингдек кардиолог маслаҳати – 65 000 сўм. ЮЕ ташхислашнинг умумий сарф харажати 341 000 сўмни ташкил қилади. Кўрсатилган текширувларга асосланган холда туғруқ амалган оширилганда: кесар кесиш амалиёти билан ту0руқ амалга оширилганда аёллар туғруқдан кейин 5 куни  - 14 000 000 сўм, агар туғруқ табиийй йўллар билан амалга оширилганда 3 кун – 6 000 000 сўм сарфланиши мумкин.  Хулоса: Миокардит кузатилган хомиладор аёлларда ЮЕ ўз вақтида аниқлаш  ва туғруқ усулларини туғри танглаш билан ҳар бир беморга бюджет маблағларини 8 000 000 сўм тежаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish