Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитова Камола Миркурбон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғ олди яйлов ерлари ҳудудини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш”, 06.01.10 – Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx867
Илмий раҳбар: Парпиев Ғофуржон Тохирович, Биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий - лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01
Расмий оппонентлар: Қурвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бабажанов Аллаберган Рўзимович, иқтисод фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги яйлов ерлари ҳудудини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани яйлов ерларида 2018-йилда 1969 ва 1988-йилларга нисбатан деградация жараёнлари кучайганлиги, ўртача яйлов ҳосилдорлиги 46% га камайганлиги ва озуқавийлиги 20% га пасайганлиги, ҳосилдорлиги юқори бўлган 191-«Йирик ўтли-эфемерли-шувоқли», 221-«Арпаўтли-дуккакли» ва 234-«Бўғдойиқли-бодомчали» яйлов турлар турларини ташкил этувчи доминант ўсимликларнинг йўқолиб кетганлиги асосланган;
Оҳангарон тумани ҳудудидаги яйловлар экологик ҳолатини баҳолаш индикаторлари бўйича 5 баллик тизимда 3 баллга мансублиги аниқланган;
яйлов сиғимини аниқлашда яйловдан олинадиган маҳсулотнинг бирлиги ва чорванинг талаби бир хил бирликда бўлиши лозимлиги таклиф этилган;
чорва молларини экстенсив усулда боқишга нисбатан интенсив усулда боқиш 4 баробарга иқтисодий самарали эканлиги исботланган;
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидаги адир ва тоғ минтақасининг қуйи ва юқори яйлов поғоналарининг яйлов сиғимидан келиб чиқиб, мавсумий алмашлаб боқиш схемаси ва графиги ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғ олди яйлов ерлари ҳудудини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Тоғ олди яйловларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш» номли илмий-услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 04/34-05/3753-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг Оҳангарон тумани яйлов ерлари фонди, геоботаник ҳолати, деградация жараёнлари, яйлов индикаторлари, яйлов ўсимликлари озуқа бирлиги кўрсаткичлари тоғ олди яйловларидан интенсив фойдланишда илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
«Ўзбекистоннинг табиий яйлов ва пичанзорларида геоботаник тадқиқотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланма»си ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 04/34-05/3753-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизнинг яйлов ерларида геоботаник тадқиқотлар ўтказиш ҳамда улардан самарали фойдаланишда илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган;
«Табиий яйловлар ўсимликларининг мониторингини юритиш ишларини амалга ошириш бўйича қўлланма» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 04/34-05/3753-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги табиий яйловлар ўсимликларининг мониторингини юритишда илмий-услубий қўлланма бўлиб хизмат қилган;
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудлари учун 1:25 000 масштабли «Яйловларнинг сув билан таъминланганлик харитаси» тузилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 04/34-05/3753-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур туман ҳудудидаги табиий яйловларининг сув билан таъминланганлик даражаси тўғрисида аниқ маълумотлар олиш имконини берган;
«Пастуре ланд мониторинг сйстем» (Яйлов ерлари мониторинг тизими) дастурий таъминоти яратилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган гувоҳнома: №ДГУ 16679. 06.06.2021). Натижада, мазкур портал орқали яйлов ва ердан фойдаланувчилар мониторингини юритишда рақамлаштиришга эришилган, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани яйлов ерлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва ундан очиқ фойдаланишга имконини берган;
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани тоғ олди яйловлари ҳудудини ташкил этиш учун 1:25 000 масштабли «Тоғ олди яйловларидан интенсив фойдаланиш харитаси» тузилган ва амалиётга жорий қилинган  (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 31 июлдаги 04/34-05/3753-сон маълумотномаси). Натижада, яйлов алмашлаб боқиш схемаси ва графигини жойга кўчириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish