Sayt test rejimida ishlamoqda

Машрапов Нодиржон Рузибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида ер ахборот тизимларининг услубиятини такомиллаштириш (Фарғона вилояти мисолида)”, 06.01.10 – Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Qx861
Илмий раҳбар: Тураев Руҳидин Амирқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий - лойиҳалаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01
Расмий оппонентлар: Рузметов Мақсуд Исмоилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Рахмонов Қосимжон, техника фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик ва иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида ер ахборот тизимини рақамлаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш асосида ер ахборот тизими платформасига интеграция қилиш услубиётини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер кадастр ахборот тизими (Ўрганиш объекти ↔ Ер ахбороти ↔ Ер ахботини сақлаш ва узатиш) механизми асосида республика, вилоят, туман (шаҳар), қишлоқ (шаҳарча), МФЙ ер фонди ва ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни интеграсия қилиш услуби такомиллаштирилган;
«Ер Ахборот Тизими» порталини такомиллаштириш асосида *стйле форматда маҳалла ҳудудидаги ердан фойдаланувчиларнинг 26 хил турдаги электрон рақамли классификатори яратилган;
маҳаллабай асосида ер ҳисобини юритиш тизими яратилган;
маҳалла маъмурий чегараси > турар жой объектлари ҳисоби > нотурар жой объектлари ҳисоби > инфратузилма объектлари (йўллар, электр тармоқлари, сув объектлари, газ тармоқлари ва ҳ.к.) > қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер, деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлар) > енгил конструксияли объектлар > «Маҳалла ресурслари» (Неигҳборҳоод ресоурcес) портали кетма-кетлиги механизми асосланган;
ер ахборот тизимининг услубиятини такомиллаштириш асосида маҳалла ҳудудидаги аниқланган ортиқча турар ва нотурар жой объектларида ер тузиш лойиҳалари ишлаб чиқилган ва қўшимча ер солиғи тушумларини туширишга ва янги иш ўринларини яратишга эришиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли иқтисодиёт шароитида ер ахборот тизимларининг услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Ер ахборот тизими» порталини такомиллаштириш асосида маҳалла ҳудудидаги ердан фойдаланувчилар турлари бўйича электрон рақамли классификатор яратилган, Фарғона вилояти туманлари маҳаллалари ҳудудидаги объектларнинг маълумотлари базаси шакллантирилган ва Фарғона вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 24-майдаги 05/05-2468-сон маълумотномаси). Натижада, маълумотлар базасидаги ердан фойдаланувчилар тўғрисида маълумотлардан очиқ фойдаланиш имкони яратилган;
«Маҳалла ресурслари» (Неигҳборҳоод ресоурcес) номли очиқ дастури яратилган ва Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 24-майдаги 05/05-2468-сон маълумотномаси). Натижада, очиқ дастур ёрдамида «Бир макон – бир маҳсулот» тамойили асосида Фарғона вилояти туманлари маҳалла ҳудудларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер, деҳқон ва ёрдамчи хўжаликлари)нинг асосий драйвер кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда ҳудудда бўладиган ўзгаришларни янгилашда соҳа ходимлари учун вақт сарфини тежаш имконини берган;
«Рақамли иқтисодиёт шароитида ер ахборот тизимларининг услубиятини такомиллаштириш» бўйича илмий-услубий тавсиянома ишлаб чиқилган ва Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 24-майдаги 05/05-2468-сон маълумотномаси). Натижада, соха мутахасисларига ер ахборот маълумотлар базасини, рақамли хариталарни яратиш ва объектларни график ва РГБ кўринишда кодлашда услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish