Sayt test rejimida ishlamoqda

Каршиев Усмон Темировичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қуёнларда калсий-фосфор алмашинуви бузилишининг диагностикаси ва профилактикаси”, 16.00.01 - Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/В71
Илмий раҳбар: Эшбуриев Собир Бахтиёрович, ветеринария фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Бакиров Бахтияр, ветеринария фанлари доктори, профессор; Маматов Шавкат Содиқович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий - тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуёнларда калсий-фосфор алмашинуви бузилишларининг этиологияси, кечиш хусусиятлари, симптомларини ўрганиш ҳамда эртачи диагностика ва гуруҳли профилактика қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг қуёнчилик хўжаликлари шароитидаги хикол зотли қуёнларда калсий ва фосфор алмашинуви бузилишлари ратсиондаги калсийни 18,89%, фосфорни 36,15%, ҳазмланувчи протеинни 8,52% ва каротинни 35,5% га етишмаслиги оқибатида  келиб чиқиши аниқланган;
қуёнларда калсий ва фосфор алмашинуви бузилишлари шиллиқ пардаларнинг анемияси, тери қопламасининг ҳурпайиши, ялтироқлигининг пасайиши, қовурға суяклари орасида бўртиқчалар пайдо бўлиши, бола беришнинг 40-50% га камайиши  каби характерли симптомлар билан кечиши  илмий асосланган;
қуёнларда калсий-фосфор алмашинуви бузилишлари гипогемоглобинемия, гипогликемия, гипокалсиемия ва гипофосфоремия ҳамда ишқорий фосфатаза ферменти фаоллигининг ошиши билан характерланиши тажрибаларда исботланган;
қуёнлар калсий-фосфор алмашинуви бузилишларини олдини олишда Нова маркс витамин-минералли премикси (1кг/1 тонна гранула шаклидаги омухта емга) ва Иннопровет пробиотигини (1 литр сувга/1 г) қўллаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуёнларда калсий-фосфор алмашинуви бузилишининг диагностикаси ва профилактикаси бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
“Қуёнларда калсий-фосфор алмашинуви бузилишларининг диагностикаси ва олдини олиш усуллари” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 30-ноябр 02/23-526-сон маълумотномаси). Натижада қуёнларнинг калсий ва фосфор алмашинуви бузилишларининг сабаблари, симптом ва синдромларини аниқлаш асосида касалликни эртачи диагностика ҳамда профилактика қилишга эришилган;
қуёнларда калсий ва фосфор алмашинуви бузилишларини диспансерлаш асосида клиник текширишлар ва қондаги гемоглобин миқдори, қон зардобидаги умумий оқсил, умумий калсий, анорганик фосфор ҳамда ишқорий фосфатаза ферменти фаоллигини аниқлашга асосланиб диагностика қилиш усули ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 30-ноябр 02/23-526-сон маълумотномаси). Натижада қуёнларда калсий-фосфор алмашинуви бузилишларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга имкон яратилган;
қуёнларда калсий ва фосфор алмашинуви бузилишларини олдини олиш учун Нова Маркс витамин-минералли премикси 1кг/1 тонна ҳисобига қўшилган гранулали ем билан озиқлантириш ва Иннопровет пробиотигини 1г/1 литр сув билан аралаштириб бериш усули ишлаб чиқилган ва қуёнчилик хўжаликларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023-йил 30-наябр 02/23-526-сон маълумотномаси). Натижада қуёнлар организмида клиник-физиологик кўрсаткичларнинг меъёрда бўлиши ҳамда улардан туғилган болаларида тана вазнининг ўртача 28,4% га юқори бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish