Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайбердиев Равшан Уктамжоновишнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тикув-трикотаж саноати бизнес-жараёнлари ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3419.
Илмий маслаҳатчи: Хашимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.  
Расмий оппонентлар: Қодиров Абдусатторхўжа, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳамдамова Гавҳар Абдусаматовна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тикув-трикотаж саноати бизнес-жараёнлари ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тикув-трикотаж корхоналари бизнес-жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизмини тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган сунъий ва синтетик тола, жун, хомашё ва материаллари учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилишни татбиқ этиш орқали такомиллаштириш асосланган;
тикувчилик корхонасида кийимлар андозасини бичиш жараёнига оид харажатни камайтириш мезони бўйича мақсад функсиясини   даражасида белгилаш асосида бизнес-жараённи реинжиниринглаш орқали самарали ташкил этиш асосланган;
тўқимачилик корхонаси бизнес-жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизми корхона рақобатбардошигини таъминлашга йўналтирилган бизнес-жараёнларни танлашда замонавий тизим ва усулларни ишлаб чиқиш, самарали ташкил этиш бўйича махсус комиссия ва консалтинг-маслаҳат хизматлари воситасида такомиллаштирилган;
«ФУЛЛ CОТТОН» масъулияти чекланган жамиятнинг маҳсулот сотишдан тушган умумий тушум кўрсаткичига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тикув-трикотаж саноати корхоналари бизнес-жараёнлари ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тикув-трикотаж корхоналари бизнес-жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизмини тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган сунъий ва синтетик тола, жун, хомашё ва материаллари учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилишни татбиқ этиш орқали такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 10 мартдаги 03/14-583-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши тўқимачилик корхоналарида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва мамлакатда ишлаб чиқарилмайдиган, импорт қилинадиган сунъий ва синтетик тола, жун, хомашё ва материаллари учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилиниши натижасида маҳсулот таннархини пасайтириш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имкониятлари асосланган;
тикувчилик корхонасида кийимлар андозасини бичиш жараёнига оид харажатни камайтириш мезони бўйича мақсад функсиясини   даражасида белгилаш асосида бизнес-жараённи реинжиниринглаш орқали самарали ташкил этиш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 10 августдаги 03/14-583-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “БЕТЛИС  ТЕКСТИЛ” тўқимачилик корхонаси хом ашё харажатлари 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 9,2 %га камайган;
тўқимачилик корхонаси бизнес-жараёнларининг ташкилий-иқтисодий механизми корхона рақобатбардошигини таъминлашга йўналтирилган бизнес-жараёнларни танлашда замонавий тизим ва усулларни ишлаб чиқиш, самарали ташкил этиш бўйича махсус комиссия ва консалтинг-маслаҳат хизматлари воситасида такомиллаштириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 10 августдаги 03/14-583-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ФУЛЛ CОТТОН” тикувчилик корхонасининг ялпи фойдаси 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 6,6 фоизга ошган;
«ФУЛЛ CОТТОН» масъулияти чекланган жамиятнинг маҳсулот сотишдан тушган умумий тушум кўрсаткичига таъсир қилувчи омилларнинг эконометрик модели асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 10 августдаги 03/14-583-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “ФУЛЛ CОТТОН” тикувчилик корхонасининг сотилган маҳсулот ҳажми 2023-2030 йилларда ўртача йилига 24,0 фоизга ёки 2030 йилда 2022 йилга нисбатан умумий 1,96 баробарга ошиши баҳоланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish