Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Шавкат Жумабаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ–ХХ аср биринчи чорагида Хоразм-Россия муносабатлари”, 07.00.05 Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Tar23.
Илмий маслаҳатчи: Сайфуллаев Дурбек Бахтиярович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/31/01/2024/Tar.21.03 Расмий оппонентлар: Эргашев Шухрат Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор, Эргашев Бахтиёр Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор Исматуллаев Фарход Одилжонович, тарих фанлари доктори, профессор в.б.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср бошларидан ХХ асрнинг биринчи чорагига қадар Хоразм ва Россия ўртасидаги муносабатлар тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХИХ аср бошлари ва ХХ асрнинг биринчи чорагида Хоразм ва Россия ўртасидаги муносабатлар илк марта тўртта босқичга: И.1800 йиллардан - 1873 йилгача, фаол дипломатик ва ҳарбий ҳаракатлар даври; ИИ.1873 йилдан - 1917 йилгача, сиёсий ва иқтисодий қарамлик даври; ИИИ.1917-1920 йиллар, зиддиятли  муносабатлар  ва ҳарбий тўқнашувлар даври; ИВ.1920-1924 йиллар миллий тараққиёт ва совет тузуми тарафдорлари ўртасидаги кураш каби даврларга бўлинганлиги назарий - методологик жиҳатдан асосланган;
1800-1873 йилларда Россия империясининг минтақадаги иқтисодий манфаатлари ҳамда геостратегик мақсадлари, Хиванинг чегаралари ва манфаатлари доирасига кирувчи ҳудудларда ҳарбий истеҳкомлар қурилиши, Россия  истилосига қарши  курашган қозоқ қабилалари,  Бухоро ватанпарварларини Хива томонидан дипломатик восита ва ҳарбий қўшин ёрдамида қўллаб-қувватланиши икки давлат ўртасидаги зиддиятли муносабатларнинг табиати ва моҳиятини белгилаб берган омил ва сабаблар бўлганлиги далилланган;
Россия ва Хоразм ўртасидаги иқтисодий алоқалар амалга оширилган савдо ва карвон йўллари, йўналишлари, экспорт ва импорт ҳажми, маҳсулотлар таркиби,  ўзгариш динамикаси ўрганилиб, Россиядан Хивага 1807 йилда 988 минг, 1867 йилда 7,6 миллион, 1916 йилга келиб эса 18 миллион рублга тенг маҳсулот  келтирилгани ҳолда, мамлакатлар савдо айланмасида хиваликлар анча фаол бўлгани ҳамда Россия империясига нисбатан Хива хонлиги кўпроқ маҳсулот чиқарганлиги ва ижобий салдога эга бўлгани аниқланган;
1873-1917 йилларда Хива хонлигининг қарамлик мақоми, икки томонлама муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ва ҳуқуқий асослари, дипломатик алоқаларни амалга оширган масъул идоралар ва шахслар, уларнинг хизмат вазифалари аниқланиб,  шу пайтгача тарих илмида хонлик ички сиёсатда  мустақил бўлган деган қарашга зид равишда, Хива ҳудудида Россия империясининг суд-ҳуқуқ тизими устун мавқега эга бўлганлиги далилланган;
1917-1920 йилларда совет давлатининг Хива хонлигининг  нисбатан олиб борган агрессив ташқи сиёсати ва болшевикларнинг “жаҳон инқилоби” ғоясининг илк бор Хоразмда амалга оширишга ҳаракати натижасида  икки давлат ўртасидаги муносабатлар уруш ҳолатида бўлиб, мазкур қарама-қаршилик Хива хонлигининг тугатилишига олиб келганлиги кўрсатиб берилган;
Миллий тараққиёт йўлини танлаган Хоразм  жадидлари билан советлаштириш йўлини танлаган  совет Россияси вакиллари ўртасидаги кураш боис 1920-1924 йилларда икки томонлама алоқалар рақиблик ва ишончсизлик руҳига қурилганлиги, бу кураш натижасида ХХСР миллий давлатчилик хусусиятини йўқатиб, советлар андозасидаги давлатга айланганлиги, Хоразм билан Россиянинг дипломатик муассасалари ва уларда хизмат қилган шахсларнинг фаолияти, икки томонлама муносабатлардаги зиддиятларнинг сабаблари ва оқибатлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ХИХ аср бошлари ХХ асрнинг биринчи чорагида Хоразм ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг тарихини тадқиқ этиш борасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХИХ-аср бошларидан ХХ асрнинг биринчи чорагига қадар Хоразм ва Россия ўртасида рўй берган мураккаб ва зиддиятли муносабатлар, икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, дипломатик, ҳарбий ва бошқа муносабатларга оид янги маʼлумотлар 2020-йил 28-феврал куни “Ўзбекистон тарихи” телеканали орқали эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида кенг жамоатчилик хабардор қилинди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонаси томонидан 2020-йил 10-март санаси билан тақдим этилган 01-40-545-сон маʼлумотнома). Натижада икки томонлама муносабатларни туб моҳияти аҳолининг кенг қатламига этказишда қўшимча маʼлумот манбаи бўлиб хизмат қилди.
ХХ аср бошларида Хива хонлиги ва Россия ўртасидаги муносабатларга, Хива хонлигининг агʻдарилиши ва маҳаллий жадид намояндалари томонидан ташкил қилинган “Ёш хиваликлар” партияси фаолиятининг Хоразмда миллий-демократик тараққиёт учун олиб борган ҳаракатига оид янги маʼлумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2020-йил 1-декабр куни эфирга узатилган “Тарихий савол” кўрсатувида ёритилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонаси томонидан 2021-йил 10-феврал санаси билан тақдим этилган 4040209сон маʼлумотнома). Натижада Хоразм жадидлари “Ёш хиваликлар” жадидларнинг фаолияти ҳақидаги маʼлумотлар ёшларга ва халққа етказилди.
Хоразм ва Россия ўртасида икки томонлама алоқаларга масʼул идоралар, Россиянинг янги Урганч шаҳрида фаолият юритган Бош консулхонаси, Петро-Александровск шаҳрида жойлашган Хива хонлигининг дипломатик ваколатхоналари, уларда ишлаган тарихий шахслар, шунингдек Россиянинг Хива хонлиги ҳудудларида фаолият кўрсатган ҳуқуқ-тартибот ва суд органлари, уларнинг вазифалари, янги Урганч шаҳрида замонавий почта-телеграф идораси очилиши, Хива хонлигидан Туркистоннинг турли шаҳарларига тижорат ва бошқа мақсадларда кўчиб бориб, истиқомат қилаётган хивалик фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун Хива ҳукумати томонидан амалга оширилган ишлар билан богʻлиқ янги архив маʼлумотларидан “Қатагʻон қурбонлари хотираси” давлат музейининг фонди ва экспозициясини бойитишда фойдаланилди (Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Қатагʻон қурбонлари хотираси” давлат музейи томонидан 2022-йил 18-август санаси билан берилган 138-сон маʼлумотнома). Натижада икки томонлама муносабатларга масʼул идоралар, дипломатик муассасалар, унда хизмат қилган тарихий шахслар ҳақидаги маʼлумотлар музей фондларига жойлаштирилди.
ХИХ аср бошлари ва ХХ асрнинг биринчи чорагигача Россия ва Хоразм ўртасида иқтисодий алоқалар олиб борилган савдо ва карвон ёʻллари, уларнинг ёʻналишлари, ўзаро муносабатларда муҳим ўрин тутган айрим тарихий шахслар ҳақидаги маʼлумотлардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига қарашли музей фондларини бойитишда фойдаланилди (Агентликнинг 2022-йил 24-августдаги 04-17/2614-сон маʼлумотномаси). Натижада халқимиз ва юртимизга турист сифатида ташриф буюрадиган хориж фуқаролари шу даврда кечган тарихий жараёнларни бирламчи манбалар асосида танишиш имконини яратди.
Диссертациянинг илмий натижалари, ХХСР ва РСФСР (СССР) билан ўзаро алоқаларига масʼул идоралар ва шахсларга оид маʼлумотлар, икки томонлама муносабатларга оид дипломатик ёзишмалар, элчиларнинг келиши, уларни кутиб олиш, музокаралар олиб бориш тартибларига оид тарихий воқеалар архив ҳужжатлари Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозициясининг “ХИХ–ХХ асрларда Ўзбекистон” бўлимини янги маʼлумотлар билан бойитишда фойдаланилди. (ЎзФА томонидан 2023-йил 19-декабр санаси билан берилган 3/1255-2805-сон маʼлумотнома). Натижада, бугунги ёш авлод онгида Хива хонлигининг Россия империяси билан алоқалари ҳақидаги билимларни кенгайтиришга ва янги илмий маʼлумотлар олишга асос бўлиб хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish