Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Фазлиддин Отақуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта ва тола тозалаш машиналари тозалаш самарадорлигини ошириб, рақобатбордош ип ишлаб чиқариш” мавзусида 05.06.02-«Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» ихтисослига бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Т.595
Илмий раҳбар: Қулиев Тохир Мамаражапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSс.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: т.ф.д., проф. Джамолов Рустам Камолидинович, т.ф.д. Тошпўлатов Дилшод Абдусалихович, т.ф.д., дос. Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич
Етакчи ташкилот: Бухоро мухандислик технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Пахта хомашёсини майда ифлосликлардан тозалашда қозиқли барабанлар тозалаш имкониятларини ошириш ҳамда толани тозалаш жараёнида икки босқичли тола тозалагич ускунасининг такомиллаштирилган технологиясини жорий этиш ҳисобига сифатли ип маҳсулотини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани майда ифлосликлардан самарали тозалаш билан пахта сифатини яхшилаш учун такомиллаштирилган қозиқли- парракли барабанга эга бўлган ускуна ишлаб чиқилган;
пахтадан майда ифлосликларни ажралишини жадаллаштирилишида пахтага таъсир этувчи барабандаги ёйсимон қозиқларни бурчак тезлиги, резинали парракларни барабандан чиқиб туриш баландлигини ва резина бикрлик коеффисиентининг  расионал катталиклари аниқланган;
толани тозалашда тозалаш модулидаги тола ҳаракати давомида биринчи аррали цилиндрда тозаланган тола илашувчанлигини яхшилаш ва йўқолишини олдини олиш учун йўналтирувчи мослама билан биринчи аррали цилиндр оралиғининг муқобил катталиги аниқланган;
шахмат шаклида жойлашган арраларга эга бўлган биринчи ва иккинчи аррали цилиндрларда толани самарали титиш ва тараш билан чиқиндига толани ажралиш даражасини кескин камайтириш учун иккинчи аррали цилиндрни биринчи аррали цилиндрга нисбатан жойланишининг муқобил катталиги аниқланган;
пахта ва толани тозалаш ускуналарини такомиллаштирилишидан сифатли ип маҳсулоти ишлаб чиқарилишини ошиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта хомашёсини ва толани тозалаш ускуналарини яратиш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида;
ишлаб чиқилган такомиллаштирилган пахта тозалаш ускунаси “Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан Жиззах вилояти “ПАХТАКОР ТЕКС” МЧЖ ҚК “Зарбдор пахта тозалаш” корхонасининг пахтани майда ифлосликлардан  тозалашдаги 1ХК ускунасига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 17 майдаги №03/25-1043-сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани тозалашда тозалаш самарадорлиги 2% ва 4% оширишга эришилган.
Такомиллаштирилган ишчи қисмга эга бўлган пахта толасини тозалаш ускунаси “Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан Жиззах вилоятининг “ПАХТАКОР ТЕКС” МЧЖ ҚК “Зарбдор пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 17 майдаги №03/25-1043- сон маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли  пахта толасини тозалашда тозалагичнинг тозалаш самарадорлигини ўртача 2,5 % ва 4,5 % га ошириш,  толадаги нуқсондор тола ва ифлос аралашмаларнинг массавий улушини ўртача 0,16% ва 0,1% га камайтириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган тола сифатини яхшилаш имкони яратилган ва рақобадбардош ип олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish