Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Фарход Хайруллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тола ажратгич ва линтер машиналари учун самарали аррали цилиндрлар конструксиясини яратишнинг илмий-техник асослари” мавзусида 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” ихтисослига бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4DSc/Т715
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSC.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: т.ф.д., проф. Ташпулатов Салих Шукурович, т.ф.д., проф. Сафаров Назиржон Муҳаммаджонович, т.ф.д., проф. Саримсаков Олимжон Шарифжанович
Етакчи ташкилот: Фаргʻона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ишлаб чиқариш технологияси ва мустаҳкамлиги юқори бўлган арралараро қистирмаларни такомиллаштириш орқали тола ажратгич ва линтер машиналари аррали цилиндрларнинг ресурс тежамкор конструксиясини яратиш ва илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали диск эгилишини, радиал тебранишлар амплитудасини ва иш пайтида сиқиш кучини камайтиришни таʼминлайдиган тола ажратгич ва линтер (Ўзбекистон Республикаси ИАП 06691 ихтирога патенти) машиналарининг ресурсларни тежайдиган материаллардан фойдаланган ҳолда арралараро қистирмаларнинг янги конструксияси ишлаб чиқилган;
тола ажратгич ва линтер машиналарининг рационал арралараро қистирмалар билан арра цилиндрларнинг тебраниш параметрларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;
машина агрегатлари динамикасини ҳисоблашнинг ишлаб чиқилган методологиясидан фойдаланиш асосида умумлашган ва тақсимланган параметрларга эга тола ажратгич ва линтерлаш машиналари аррали цилиндрларини айланиш пайтида бурилиш тебранишлари ва валларнинг буралиш бурчакларининг қонуниятлари аниқланган;
пўлатдан 3 дан ясалган тола ажратгич ва линтерлаш машиналарининг арралараро қистирмаларнинг ресурс тежамкор конструксиясининг мустаҳкамлик кўрсаткичлари экспериментал тадқиқотлар билан исботланган, бунда аррали цилиндрларни маҳкамлаш кучи ва кучланишлари ҳамда пўлатдан ясалган арралараро қистирмаларнинг рационал қалинлиги аниқланган;
энергия сарфи бўйича арралараро қистирмаларнинг ресурс тежовчи конструксиялари билан тола ажратгич (Ўзбекистон Республикаси ФАП 01182 ва ФАП 00786 фойдали моделларига патентлари) ва линтер машиналари аррали цилиндрларининг асосий конструксиявий, технологик ва техник-фойдаланиш кўрсаткичлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тола ажратгич ва линтер машиналари учун арралараро қистирмаларнинг ресурстежамкор конструксиясини ишлаб чиқиш натижалари асосида:
пахта тозалаш корхоналари учун арралараро қистирманинг янги конструксияси учун Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога ИАП 06691 (2021) ва фойдали моделга ФАП 01182 (2017) Ўзбекистон Республикаси патентлари олинган. Ушбу конструксияларни қўллаш натижасида радиал тебранишлар амплитудаси 4,5 бараварга ва сиқиш кучини эса 2 бараварга камайтириш имконини берган;
“Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги “Қорасу пахта тозалаш” корхонасида тола ажраткичнинг арралараро қистирмасининг янги конструксияси ишлаб чиқаришга жорий этилди (“Ўзпахтасаноат” АЖ 2018-йил 5-июлдаги 02-29/4573-сон маʼлумотнома). Натижада, аррали цилиндрнинг энергия сарфини 7,1% га камайтириш ва арралараро қистирманинг ишлаш ресурсини 46,5% га яхшиланишига эришилган;
“АПК Бука” МЧЖ тизимидаги Бўка пахта тозалаш корхонасида линтерлар учун янги конструксиядаги арралараро қистирмалар ишлаб чиқаришга жорий қилинган (“АПК Бука” МЧЖ тизимидаги Бука пахта тозалаш корхонасини жорий этиш бўйича синов баённомаси”. 2023-йил 16-октябр. Ўзбекистон пахта-тўқимачилик уюшмаси кластерлари маʼлумотномаси” 2023-йил 21-декабрдаги 03/22-1102-сон). Натижада, аррали цилиндрга сарфланадиган энергия миқдори 3,0% га камайтирилган ва арралараро қистирманинг янги конструксияси ёрдамида линтер машинасининг иш унумдорлигини 5% гача ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish