Sayt test rejimida ishlamoqda

Қулжанов Жахонгир Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биржинслимас ғовак муҳитларда суюқликларнинг аномал сизиши масалалари (Задачи аномальной фильтрации жидкостей в неоднородных пористых средах)”.
01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/FM799.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махмудов Жамол Махмуд ўғли, Самарқанд давлат университети доценти, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.FM/Т.02.09
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Бурнашев Владимир Фидратович: физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Худайкулов Савет Ишонкулович: техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аномал Дарси қонуни ва аномал Фик қонуни асосида фрактал тузилишга эга бўлган бир жинсли бўлмаган ғовак муҳитда  суспензияларнинг аномал кўчиши ва сизиши математик моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биржинслимас ғовак муҳитларда суспензияларнинг сизиши жараёнининг математик модели сизиш жараёни аномаллилиги ва ғовак муҳитнинг фрактал тузилишга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган ва масалаларни бир ва икки ўлчамли ҳолларда чекли айирмалар усули билан ечиш учун ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган;
икки зонали ғовак муҳитда суспензияларни сизиши ва кўчиши жараёнининг математик модели каср тартибли Дарси ва Фик қонунларини, сизиш жараёнида ретордация омилини ҳисобга олиб такомиллаштирилган ҳамда каср ҳосила тартибининг сизиш характеристикаларига таъсири баҳоланган;
биржинслимас ғовак муҳитларда сизиш жараёнининг аномал бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда босим ўтказувчанлик тенгламаси такомиллаштирилган ҳамда каср ҳосила тартибининг турли қийматларида икки зонали муҳитлар умумий чегарасидан ўтувчи жорий, умумий ва жамланма нисбий модда оқими аниқланган;
икки зонали ғовак муҳитда бир жинсли бўлмаган суюқликлар сизишининг математик модели ғовак колматацияси ва суффозиясини ҳисобга олиб такомиллаштирилган ва масалаларни ечиш учун ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фрактал тузилишга эга ғовак муҳитларда бир жинсли бўлмаган суюқликларни аномал сизиши жараёнларининг такомиллаштирилган моделларини сонли тадқиқ этиш учун ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритмлари ва дастурий воситалари асосида:
диффузия ва конвексия ҳодисалари асосида биржинслимас ғовак муҳитдаларда суюқлиларнинг аномал сизиши жараёнининг такомиллашган математик моделлари, ишлаб чиқилган ҳисоблаш алгоритми ва ғовак муҳитда дисперс системаларнинг ҳаракатланувчи ва кам ҳаракатдаги суюқликлари бўлган икки зонадан ташкил топган колматацион-суффозион аномал сизиши моделларини сонли таҳлил қилиш дастурларидан Жиззах вилояти Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тамонидан сув омборини сув билан тўлдириш жараёнида сув билан бирга оқиб кирган турли хил зарарли моддаларнинг тарқалиш майдонини баҳолаш ҳамда муҳандислик ҳисобларни ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини қисқартириш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 03/37-2604-сонли гувоҳномаси).
Сув омборида лойқанинг тўғон ва омбор тубига ўтириб қолиши жараёни баҳоланган ҳамда сув омборига оқиб кирган турли механик зарраларнинг тарқалиш майдонини аниқлаш муҳандислик ишлари аниқлигини 7-8 % га ошириш имконини берган;
Суғориш масалаларида қатламларнинг фрактал тузилишга эга эканлигини ҳисобга олиб сизиш масаласини сонли ечиш алгоритми ва дастури асосида суспензияларнинг кўчиши жараёнида колматацион-суффозион ҳодисаларнинг роли баҳоланди. Бу муҳандислик ҳисобларини ўтказишга кетадиган вақт ва меҳнат сарфини қисқартириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish