Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзавалиев Жавлонбек Авазбековичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат бошқаруви самардорлигини оширишда меритократия тизимининг сиёсий механизмлари”, 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ss218
Илмий раҳбар: Акбар Утамурадов, фалсафа фанлари номзоди, профессор Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Атамурадов Мурод Утепбергенович, сиёсий фанлар доктори,
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистонда давлат бошқаруви кадрларини саралашда сиёсий меритократия тизимининг механизмларини жорий этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқчил бошқарувни шакллантиришнинг омиллари сифатида миллий кадрларни танлаш, тайёрлаш ва тайинлашда тўғри ва адолатли қарор қабул қилувчи, профессионал, аҳоли манфаатларига хизмат қилишга йўналтирилган меритократия танловини моделлаштиришнинг комплекс илмий механизмларини жорий этиш давлат стратегик ислоҳотининг асоси эканлиги очиб берилган;
бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларида сиёсий партияларнинг рационал таъсир кўрсатиш нуқталари сифатида раҳбарларнинг сиёсий масъулияти, жавобгарлиги, ўзини ўзи ривожлантириши, бошқарув технологияларини қўллай олиши каби сифат компетенсияси даражаларини аниқлаш ва ривожлантиришга қаратилган функсионал нормаларни киритиш зарурати асослантирилган;
бошқарув самарадорлигини оширишда кадрлар сиёсатини демократик тамойиллар асосида шаффоф жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда баҳолашнинг “таъсирни консептуал баҳолаш” модели – раҳбарнинг тўғри қарор қабул қилиши, масъулиятни ўз зиммасига ола билиш,* омма олдида сиёсий имижига эга бўлиш ва инсонларни ишонтира олиш тамойилларига таяниши меритократиянинг бугунги кун талаби сифатида асослаб берилган;
давлат ва жамиятнинг хар қандай соҳасини самарали ривожланиши, кадрлар билан ишлаш тизимини замонавий “ҲР меритократия” - ўзини бошқариш, тизимли фикрлаш, мақсадни тўғри қўйиш, ваколатларни делегация қила олиш, шаҳсий харизма ва сиёсий интуиция муваффақиятига боғлиқ эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат бошқаруви самардорлигини оширишда меритократия тизимининг сиёсий механизмларини қўллаш жараёнини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Ўзбекистонда давлат-фуқаролик хизматининг тегишли лавозимлари бўйича ишга ёлланаётган ёш бошқарув кадрлари малака талабларини аниқлашга қаратилган ҳамда бошқарув компетенсияларини кўрсатиб берадиган «бағрикенглик тести»дан ўтказиш масъулият, жавобгарлик, ўз фаолиятига садоқат каби сифатларини аниқлаш меритократик технология эканлиги очиб берилганлиги каби янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 14 майдати 3-13-23-665-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сонли “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини ижросини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда хизмат қилди;
Ўзбекистонда самарадорлик ва натижадорликка қаратилган меритократия ва фуқароларнинг ижтимоий тенглиги тамойилига асосланган давлат-фуқаролик хизматини ўташ учун бошқарув кадрларини саралаш, танлаш, жой-жойига қўйиш механизмини амалий тартибга солувчи “Давлат-фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида”ги намунавий низом ишлаб чиқиш зарурати илмий асосланганлиги борасидаги илмий хулоса ва таклифларидан 2022-йил 28-октябрда қабул қилинган  “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги ЎРҚ-798-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодексининг қуйидаги моддаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг Меҳнат ва ижтимоий Масалалар Қўмитасининг 2023 йил 5 майдаги № 04/3-12-8 сон маълумотномаси). Натижада 15-боб.273-моддаси (Меҳнат нормасининг турлари) олтинчи-еттинчи хатбошилари – “алоҳида лавозимларни киритиш нормаси — тегишли давлат бошқаруви органи томонидан ташкилотнинг алоҳида вазифалари ва функсияларини бажариш учун зарур бўлган, бюджет ташкилотлари учун белгиланган ходимлар сони; бошқарилувчанлик нормаси — бевосита битта раҳбарга бўйсуниши керак бўлган ходимлар сони”; 20-боб. 362-моддаси (Ходимларни мехнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш ва ўқитиш) учинчи хатбошиси – “Ташкилотларнинг ходимлари, шу жумладан раҳбарлари меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар томонидан ушбу ходимлар ва раҳбарларнинг касби ҳамда иш турлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилиши, йўл-йўриқ олиши, билимларининг текширувидан ўтказилиши шарт” каби нормаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.
меритократия тизимини амалда қўллаш коррупсияга мойилликни пасайтириш, давлат-фуқаролик хизматчиларини лавозимларга тайинлашда шаффофлик, улар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини мустаҳкамлаш ҳамда бошқарувда гендер муаммолами олдини олишга таяниши демократик тамойилларга асосланган легитим рақобатини шаклланишига хизмат қилиши каби янгиликлардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолиятида фойдаланилган. (Халқ демократик партиясининг 2023 йил 26 сентябрдаги № 5-319 сон маълумотномаси) Натижада, партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ҳайъатининг 2022 йил 27 декабрдаги Н-12/2-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2023 йилга мўжалланган Иш режасининг “Партия тизими учун муносиб кадрлар танлаш, жой-жойига қўйиш, кадрлар захирасини шакллантириш, кадрлар фаолиятини баҳолаб бориш” деб номланган 69-бандини ишлаб чиқишда самарали фойдаланилган.   

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish