Sayt test rejimida ishlamoqda

Тургунова Насиба Туйчиевнанинг
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини амалга оширишга комплекс ёндашув ва унинг стратегик йўналишлари”, 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Ss83
Илмий маслаҳатчи: Пахрутдинов Шукритдин Илясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Хусниддин Алиқулович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Атамуратов Мурат Утепбергенович, сиёсий фанлари доктори, профессор в.б. Мирзааҳмедов Камолиддин Мансуржон ўғли сиёсий фанлар доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатини комплекс ёндашув асосида илмий-консептуал жиҳатдан таҳлил қилиш, унинг стратегик йўналишларини илғор замонавий технологияларни қўллаш орқали такомиллаштиришга қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида демократик жараёнларнинг давлат ва жамият барқарорлигига таъсири (позитив/негатив +мезо/мего) ҳамда таҳдидлар, плюрализм ва кескин рақобат муҳитидаги ҳозирги замон ёшлари хусусиятларини примитив баҳолашдан ҳоли таҳлил қилиш орқали ёшларга оид давлат сиёсатига интегратив+комплекс ёндашувни қўллаш зарурати очиб берилган;
ёшларни таҳдидларга бардошли, мамлакат тараққиёти учун дахлдор шахс сифатида тарбиялашда узвий (иерархик-контент) - узлюксиз (доимий) шаклдаги комплекс ёндашувнинг дифференциал механизмларини жорий қилиш - улардаги пассив фуқаролик позицияси ва ижтимоий-сиёсий вазиятлардаги беқарор бихевиорал ҳамда рационал ролини маънавиятли шахс сифатида намоён этишига олиб келиши аниқланган;
бунёдкор ва бузғунчи мафкуралар муросасизлиги шароитида ёшлар онгида дунёвийлик ва динийликни уйғунлиги асосидаги эътиқод, мафкуравий иммунитет ва идентикликни шакллантириш, уларда сиёсий онг ва сиёсий маданиятнинг ўсишига эришиш, умуминсоний қадриятлар тизимига асосланган миллий ғояни мустаҳкамлаш орқали миллий мафкурани легитимлиги ҳамда етакчилигини таъминлаш асослантирилган;
янги ўзгариш ва ислоҳотлар шароитида ёшлар муаммоларининг самарали ечимини топишда обектив ва субектив омиллар таъсирини инобатга олган ҳолда ёшларнинг бугунги ижтимоий қиёфасини (портрет) яратиш ва мунтазам янгилаб бориш зарурати далилланган;
ёшларга оид мақсадларни амалга оширишда яқин, ўрта ва узоқ истиқболдаги дастурлар асосида тоифалашган доимий мониторингни тадбиқ қилиш, ушбу жараёнда давлатнинг бошқарув органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг институционал интеграциясини таъминлаш орқали превентив
чора-тадбирларни қўллашнинг аҳамияти ва прагматик ёндашувнинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда ёшлар сиёсатини амалга оширишга комплекс ёндашув ва унинг стратегик йўналишларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
глобаллашув шароитида демократик жараёнларнинг давлат ва жамият барқарорлигига таъсири (позитив/негатив +мезо/мего) ҳамда таҳдидлар, плюрализм ва кескин рақобат муҳитидаги ҳозирги замон ёшлари хусусиятларини примитив баҳолашдан ҳоли таҳлил қилиш орқали ёшларга оид давлат сиёсатига интегратив+комплекс ёндашувни қўллашга оид хулосалардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2024-йилдаги иш режаси “Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ролини ошириш, стартап ва ғояларини қўллаб-қувватлаш” йўналишининг 4.3-бандида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 25-апрелдаги 1-177-сон маълумотномаси). Мазкур хулосалар партиянинг бошланғич партия ташкилотлари фаоллари ҳамда ёшлар қаноти тузилмаси вакиллари учун ўтказиладиган сиёсий-маърифий соатларда ёш авлод ижтимоий-сиёсий дунёқарашини кенгайтириш ҳамда сиёсий маданиятини юксалтиришда консептуал асос сифатида фойдаланиш, партия сайловолди дастурларининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигига таъсир қилувчи омилларни таснифлашга хизмат қилган;
ёшларни таҳдидларга бардошли, мамлакат тараққиёти учун дахлдор шахс сифатида тарбиялашда узвий (иерархик-контент) - узлюксиз (доимий) шаклдаги комплекс ёндашувнинг дифференциал механизмларини жорий қилиш - улардаги пассив фуқаролик позицияси ва ижтимоий-сиёсий вазиятлардаги беқарор бихевиорал ҳамда рационал ролини маънавиятли шахс сифатида намоён этишига олиб келишига оид таклифдан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги республика олий таълим муассасаларининг “60310700-Сиёсатшунослик” таълим йўналиши малака талаби мазмунини шакллантириш ҳамда “Фуқаролик жамияти”, “Давлат бошқаруви асослари”, “Сиёсатшунослик” фанларидан дарсликларни тайёрлаш, ўқитишда ва “Ахборот-тюторлик соати” мазмуни ва методик таъминотини такомиллаштиришда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги талаба ва ўқувчиларни ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024-йил 6-майдаги ИТИД-1/1-02-сон маълумотномаси). Натижада, вазирлик тизимидаги республика олий таълим муассасалари талабалари ва магистрлари учун ўтиладиган сиёсий фанлардан ўқув адабиётлари, услубий-методик ишланмалари ҳамда фан дастурларини ишлаб чиқилиши ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини ошишига хизмат қилган;
бунёдкор ва бузғунчи мафкуралар муросасизлиги шароитида ёшлар онгида дунёвийлик ва динийликни уйғунлиги асосидаги эътиқод, мафкуравий иммунитет ва идентикликни шакллантириш, уларда сиёсий онг ва сиёсий маданиятнинг ўсишига эришиш, умуминсоний қадриятлар тизимига асосланган миллий ғояни мустаҳкамлаш орқали миллий мафкурани легитимлиги ҳамда етакчилигини таъминлашга комплекс ёндашув ва воситаларни қўллаш борасидаги таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг 10-йўналишида белгиланган “Янги замонавий таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” 50-банди “Мамлакатда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тарғибот-ташвиқот ишларининг замонавий ва таъсирчан усулларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, янги мафкуравий технологияларни кенг жорий этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган
(Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-июндаги 813-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни комплекс ёндашув асосида илмий-консептуал жиҳатдан таҳлил қилиш, вазифалар ижросини таъминлашда стратегик йўналишлари бири сифатида мафкуравий муносабатларнинг миллий манфаатларга мос моделларини “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ғоясидан келиб чиққан ҳолда ёшлар онгида миллий ғоя ва мафкурани қарор топтиришга оид тадбирлар, дебатларнинг мақсадли ўтишига хизмат қилган.
янги ўзгариш ва ислоҳотлар шароитида ёшлар муаммоларининг самарали ечимини топишда обектив ва субектив омиллар таъсирини инобатга олган ҳолда ёшларнинг бугунги ижтимоий қиёфасини (портрет) яратиш ва мунтазам янгилаб бориш заруратига оид таклифдан “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг “Ўзбекистон ёшларининг бугунги ижтимоий қиёфасини (портрет) яратиш ва мунтазам янгилаб бориш билан боғлиқ тадқиқот материалларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2023-йил 26-июлдаги 01-16/123-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар билан ишлашда бир хил, яхлит субстанция тарзидаги ёндашувдан ҳоли уларнинг истак ва имкониятлари, эҳтиёж ва манфаатларининг ўзаро фарқи сабаб, жамиятдаги жараёнлар, атроф-муҳитнинг (ҳудуд, оила омиллари) таъсирини инобатга олиб, танлама/дифференциал шаклдаги технологияларни жорий этиш ва уни изчил такомиллаштириб боришга ижобий таъсир кўрсатган.
ёшларга оид мақсадларни амалга оширишда яқин, ўрта ва узоқ истиқболдаги дастурлар асосида тоифалашган доимий мониторингни тадбиқ қилиш, ушбу жараёнда давлатнинг бошқарув органлари билан фуқаролик жамияти институтларининг институционал интеграциясини таъминлаш орқали превентив чора-тадбирларни қўллашнинг аҳамияти ва прагматик ёндашувнинг самарадорлигига оид таклифдан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий кенгашининг 2024-йил 8-майдаги 04-13/453-сон маълумотномаси). Натижада агентлик фаолиятида ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида доимий мониторинг механизмини яратиш, вазифалар ижроси устидан назоратни ўрнатишга оид ҳаракатлар алгоритмини белгилаш, объектив вазиятни баҳолаш, фуқаролик жамияти институтларини фаол жалб қилиш ҳамда ёш авлод муаммоларини ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан таҳлил этиш орқали ечим топиш имкониятларини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish