Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбеков Аъзамкул Анорбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шишаларда ион алмашиниш ҳодисалари», 01.04.07 – конденсирланган ҳолат физикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/FM245
Илмий маслаҳатчи: Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/Т.33.01.
Расмий оппонетлар: Юлдашев Носиржон Хайдарович, физика-математика фанлари доктори, профессор;  Муссаева Малика Анваровна, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Жумаев Мустақим Рофиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрганилаётган шишалар синтези ва уларда термик ва терморадиациявий ишлов бериш жараёнида ион алмашинадиган қатламлар, хусусий ва киришма нуқсон марказлари ҳосил бўлиш қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
К-8 силикат шишаларида биринчи марта ишқор катионларининг γ-нурланиш майдони таъсирида радиация билан тезлаштирилган диффузия ҳодисаси топилди ва тажрибаларда радиация билан стимуллашадиган диффузиядан фойдаланиб шишаларда ион алмашиниш билан тўлқин ташувчи қатлам ҳосил бўлиш тезлигини ошириш имконияти мавжуд эканлиги кўрсатилган;
ион алмашиниш жараёнида ишқорий германат шишалари таркибида К+ катионлари концентрациясининг ошиши германат шишалари тўрининг структуравий ўзгаришига олиб келиши, натижада октаедрда жойлашган германий атрофидаги пероксид радикаллари сони кўпайиши, тетраедр билан ўралган германийда жойлашган ЕꞋГе-марказлари сони эса камайиши аниқланган;
фосфат шишларида кумуш миқдори паст бўлган эритмада борадиган ион алмашинув жараёнида ҳам худди юқори ҳароратларда синтез қилинган шишаларда кузатиладиганидай ПО42-, Аг+, Аго, Аг2+ радиациявий парамагнет марказлари  ҳосил бўлиши кўрсатилган;
сол-гел усули ва анъанавий юқори ҳарорат усули билан олинган кварц шишалари тўрининг тузилиши бир-бирига яқин эканлиги, бу эса уларнинг структурасида бир хилдаги хусусий ва киринди радиациявий марказлар ҳосил бўлишига олиб келиши аниқланган;
биринчи марта ЭПР- усули билан фторцирконат шишаларида кислород, цирконий ва фтор билан боғлиқ радиациявий парамагнит марказлари аниқланган ҳамда пероксид радикалининг радиациявий парамагнит марказларининг сигналлари кислородли кириндилари билан боғлиқлиги кўрсатилган;
фторцирконатл шишаларда сезий ионларининг мавжудлиги темир ионларининг бир текис тақсимланишига ва уларнинг уч валентли ҳолатга ўтишига олиб келиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шишалардаги ион алмашиниш ҳодисаларини ўрганиш бўйича илмий натижаларга асосланиб:
кремний оксиди золидан биржинсли, кўриш ва УБ спектрал оралиқларида юқори шаффофлиги билан характерланадиган монолит ғовак ксерогеллар ва кварц шишалари олишнинг имконияти хорижий тадқиқотчилар томонидан қўлланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Glass Physics and Chemistry 2003, 29, 513–515; Physics and Chemistry, Vol. 30, No. 1, 2004, pp. 107–108;  Glass Physics and Chemistry. 2009,  Voi. 25, No 1, pp. 181-190; Journal of Materials Science Letters 2000, 19, 37–39). Натижалардан фойдаланиш техник жиҳатдан қимматли фотофизик, фотокимёвий ва электрокимёвий хусусиятларга эга бўлган органик-ноорганик ва ноорганик наногибридлар ва ксерогелларни олишнинг бир қатор янги истиқболли усулларини ишлаб чиқиш имконини берган;
юқори ғовакликка эга бўлган кварц шишаларини синтез қилишнинг якуний босқичида қўлланиладиган монолит силикагелларни конвектив қуритиш усули, ишлаб чиқилган зол-гел синтез усули ва намлиги паст бўлган нуқсонсиз, бир жинсли силикагелларни ишлаб чиқиш, умумий ғоваклилиги 60% гача ва ўртача диаметри ~ 70Å бўлган илмий натижалар Самарқанд давлат университети Ф-ОТ-Ф7-84  “Кимёвий датчикларнинг янги авлоди учун газга сезгир материаллар синтезининг назарий асослари” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2023 йил 27 октябрдаги 10-5590-сонли хати). Натижалардан фойдаланиш газга сезгир материалларни синтез қилиш имконини берган;
тавсия этилган зол-гел усули билан олинган терморадиация билан ишлов берилган кварц шишалари намуналаринида нуқсонлар сонининг камайтириши, сирт қатламларининг тузилиши ва таркибини ўзгартиришига таъсири, Самарқанд давлат университети Ф-ОТ-Ф7-84  “Кимёвий датчикларнинг янги авлоди учун газга сезгир материаллар синтезининг назарий асослари”  мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида қўлланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2023 йил 27 октябрдаги 10-5590-сонли хати). Натижалардан фойдаланиш янги авлод кимёвий сенсорлар учун синтез қилинган газга сезгир материалларнинг нуқсонларини камайтириш имконини берган;  
бошланғич компонентлар сифатида тижоратда ишлаб чиқарилган К1 кремнезем золини ўз ичига олувчи суюқлик аралашмасидан силикагел ҳосил қилиш жараёнини ўрганиш натижалари, формамид ва аммоний гидроксиди НҲ4ОҲ, шунингдек, 12:3:2 компонентларнинг ҳажм нисбати билан ушбу тизимдаги геллаш вақтининг ҳароратга боғлиқлиги “Оптик наноматериалларни олишнинг суюқлик усуллари” (Евстропев С.К., Никоноров Н.В. - Санкт-Петербург: ИТМО университети, 2018. – 84 б.) мавзусидаги ўқув қўлланмада  фойдаланилган. Ўқув қўлланма Россия Федерацияси олий таълим тизимидаги федерал ўқув-услубий бирлашма томонидан 12.00.00 Фотоника, асбобсозлик, оптик ва биотехника тизимлари ва технологиялари бўйича мутахассисликлар ва таълим йўналишларининг кенгайтирилган гуруҳи учун Олий таʼлим магистратура дастурлари 12.04.03 “Фотоника ва оптоинформатика” ёʻналиши бўйича “Фотоника ва оптоинформатика нанотехнологияларининг физик асослари” фанини ўрганишда 2017 йил 05 декабрдаги 3-сонли баённома билан тавсия этилган;  
фосфат шиша асосида узоқ муддатли таъсирга эга шишасимон ўғит ишлаб чиқилган (СССР Фан ва техника давлат қўмитаси ҳузуридаги Ихтиролар ва кашфиётлар давлат қўмитаси томонидан №1742276-рақам билан рўйхатга олинган муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномаси, 1992 йил 22 февралдаги, №23-сонли бюлетен). Бунда ўғитнинг таъсирини кучайтириш ва таъсир муддатини узайтириш учун ҳамда унинг агрокимёвий хусусиятларини яхшилаш мақсадида қўшимча равишда бор, мис, кобалт ва рух оксидлари киритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish