Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафаров Алишер Абдуқаҳор ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг йиртқич сутэмизувчи (Mammalia: Carnivora) ҳайвонлари паразитофаунаси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/B162.
Илмий маслаҳатчи: Азимов Джалалиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори, профессор; Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Икром Искандарович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон йиртқич сутэмизувчилари паразитларининг тур таркиби, паразитлар жамоасининг шаклланиш йўллари ва эпизоотологик аҳамиятга эга турларнинг экологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда паразитар касалликларни олдини олишнинг экологик ва эпизоотологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон биогеоценозларида йиртқич сутэмизувчилар (Canidae, Mustelidae ва Felidae) гельминтлари ва эктопаразитлари фаунасининг тизимли таҳлили ўтказилган ва 93 турдаги паразитлардан иборатлиги аниқланган;
ўрганилган ҳайвонларнинг гельминтлар фаунаси Cestoda, Trematoda, Acanthocephala вa Nematoda синфларига мансуб 70 турдан ташкил топганлиги аниқланган;
эктопаразитлар фаунаси бўғимоёқлилар вакили бўлмиш Arachnida вa Insecta синфларига мансуб 23 турдан иборатлиги (каналар - 14 тур ва ҳашоратлар - 9 тур) аниқланган;
йиртқич сутэмизувчилар айрим турларининг гельминтлар билан зарарланиш даражаси 79,9%; эктопаразитлар билан зарарланиши эса 75,9% эканлиги аниқланган;
Ўзбекистон биоценозларида итсимонларнинг вакили бўлган уй итлари популяциясида аниқланган эктопаразит турлар хилма-хиллиги юқори кўрсатгични (21 тур) ташкил этиши асосланган;
Ўзбекистонда илк бор итларнинг эктопаразитлари фаунаси учун каналар (10 тур) ва ҳашаротлар (8 тур) вакилларидан иборат 18 тур аниқланиб, улардан бургаларнинг Ctenocephalides orientis тури Марказий Осиёда биринчи бор қайд этилиб, митохондриал ДНК CОХ 1 соҳасидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги таҳлил қилинган ва алоҳида мустақил тур эканлиги исботланган.
ҳайвонлар аксарият ҳолатларда аралаш инвазия билан зарарланганлиги, паразитлар ассоциацияси ит ва шоқолларнинг 85-90% да қайд этилганлиги ва 3 тадан 7 тагача турдаги ассоциациялар билан ифодаланиши очиб берилган;
йиртқич сутэмизувчилар паразитофаунасининг шакилланиш йўллари паразитар тизим компонентларининг биоценотик муносабатлари билан боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг йиртқич сутэмизувчи (Mammalia: Carnivora) ҳайвонлари паразитофаунаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
паразитар зоонозлар ва антропозоонозларнинг олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Тошкент ва Бухоро вилоятлари фермер ва ёрдамчи хўжаликлар фаолияти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 1 февралдаги 02/23-62-сон маълумотномаси). Натижада ит ва мушукларнинг гельминтозларини камайтириш имконини берган;
итлар дирофиляриози қўзғатувчиси Dirofilaria repens нематодаси ҳамда эктопаразитлари Pulicidae оиласи айрим бурга турларининг митохондриал ДНК (CОX 1) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича олинган маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази базасига (NCBI) (https://www.ncbi.nlm.nih.gov/nuccore) жойлаштирилган. Натижада, Dirofilaria repens – (МZ081850), Ctenocephalides canis – (ОN247050) ва Ctenocephalides orientis – (ОN247215) турларининг идентификасия рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ҳамда филогениясини ўрганиш имконини берган;
ит ва мушукларда учровчи гельминтларга қарши курашда  “SupramilR” ва “Гелмимакс-10” препаратларини қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария амалиёти фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 6 майдаги 03-01/21-852-сон маълумотномаси). Натижада йиртқич сутэмизувчиларнинг зооноз ва паразитоз касалликларини олдини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish