Sayt test rejimida ishlamoqda

Самадов Ғуломжон Хурсандовичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):Сиёсий лидер имижини ошириш технологиялари 23.00.02 – сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3. PhD/Ss 343
Илмий раҳбар: Қудратхўжа Шерзодхон сиёсий фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Байриева Алмагул Курбановна сиёсий фанлар доктори, доцент.
Нишанбаева Энажон Зарипбаевна сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сиёсий лидер имижини шакллантириш технологияларини Ўзбекистон мисолида концептуал жиҳатдан комплекс ўрганиш ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: сиёсий лидер имижини шакллантиришда «мукаммал образ» модели шахснинг ҳаётий маслаги, нуқтаи назари, тажрибаси, билими, ватанпарварлиги ҳамда медия имижига кўра юзага келиши асосланиб, сиёсий-ижтимоий технологиялар босқичли равишда (биринчи босқич) сиёсий лидер таъсир доирасига кирувчи мақсадли аудитория танланиши ва имижмейкерлик индикаторларининг асосланиши, (иккинчи босқич) жамоатчилик фикри ва халқаро эътирофдан келиб чиққан ҳолда сиёсий лидернинг обʼектив образи ва сиёсий курсининг моҳият-натижаларининг очиб берилиши, (учинчи босқич) шаклланган образни жамоатчилик онгига сингдириш муайян каналлар орқали трансляция қилинишига кўра назарий-услубий жиҳатдан такомиллаштирилган;
сиёсий лидер имижининг миллий ижтимоий-сиёсий модели мамлакатдаги сиёсий маданият модели, ўрнатилган сиёсий тизим, давлатда мавжуд бўлган маълум бир аксиологик ва диний омиллар таъсирини инобатга олган ҳолда жамият онгига моделлаштирилган шаклда сингдириладиган, кучли ташкилотчилик, раҳбарлик қобилияти билан бирга халқ эътиборини тортиш, мавжуд воқеликни холис баҳолаш, тегишли қарорларни ўз вақтида қабул қилиш, воқеалар ривожини олдиндан кўра олиш, фуқароларга тўғри йўлни кўрсатиш, нотиқлик маҳорати ва бетакрор харизма каби муҳим жиҳатларда намоён бўлиши асослантирилган;
сиёсий лидернинг узоқ муддатли ижобий, халқчил имижини яратиш учун «Имиж стратегияси» зарурати асослантирилиб, «Имиж стратегияси»ни ишлаб чиқиш сиёсий лидерликка даъвогар шахснинг имижи самарадорлигини белгиловчи асосий омилларни аниқлаш ва уларга таъсир қилиш воситалари(нутқ ва мулоқот услуби, сиёсий риторика, қонунийлик ва ижро фаолияти, жамоат тадбирларида иштирок ва тарғибот, медия ва ахборот таъсири, дипломатик фаолият, ўрнак бўлувчи хатти-ҳаракатлари)ни танлашни ўз ичига олиши, бунда авваламбор, имиж - сиёсатчи ҳақидаги фикрни шакллантириши, аҳолининг лидер ҳақидаги ахборот эҳтиёжини қондириши ҳамда уларни ижтимоий-сиёсий нуқтаи назардан мотивация қилиши лозимлиги исботланган;
замонавий сиёсий жараёнларда сиёсий лидер имижини яратиш жараёни комплекс ижтимоий ҳодиса бўлиб, унда сиёсий лингвистика - ижтимоий-сиёсий воқеаларнинг ўзаро таъсир қонуниятларини ўрнатиш муҳим воситалардан эканлиги жамиятдаги нафақат сиёсий доира вакиллари билан, балки мақсадли аудитория – халқ билан сиёсий мулоқот муҳити сиёсий технологияларнинг замонавий ва прагматик кўриниши бўлиб, сиёсий лидер имижини ташқи тарафдан акс эттирувчи ва у орқали ахборотни узатувчи ижтимоий-сиёсий ҳодиса эканлиги илмий асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбекистонда сиёсий лидер имижини ошириш технологияларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
сиёсий лидер имижини шакллантиришда «мукаммал образ» модели шахснинг ҳаётий маслаги, нуқтаи назари, тажрибаси, билими, ватанпарварлиги ҳамда медия имижига кўра юзага келиши асосланиб, сиёсий-ижтимоий технологиялар босқичли равишда (биринчи босқич) сиёсий лидер таъсир доирасига кирувчи мақсадли аудитория танланиши ва имижмейкерлик индикаторларининг асосланиши, (иккинчи босқич) жамоатчилик фикри ва халқаро эътирофдан келиб чиққан ҳолда сиёсий лидернинг обʼектив образи ва сиёсий курсининг моҳият-натижаларининг очиб берилиши, (учинчи босқич) шаклланган образни жамоатчилик онгига сингдириш муайян каналлар орқали трансляция қилинишига оид таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 17-майдаги 01/22-696-сонли хати). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йилдан ҳозирга қадар бўлган давр оралиғидаги фаолиятини таҳлил этишга бағишланган илмий-таҳлилий ахборот материалларини ишлаба чиқишга назарий қўллама сифатида хизмат қилган;
сиёсий лидер имижининг миллий ижтимоий-сиёсий модели мамлакатдаги сиёсий маданият модели, ўрнатилган сиёсий тизим, давлатда мавжуд бўлган маълум бир аксиологик ва диний омиллар таъсирини инобатга олган ҳолда жамият онгига моделлаштирилган шаклда сингдириладиган, кучли ташкилотчилик, раҳбарлик қобилияти билан бирга халқ эътиборини тортиш, мавжуд воқеликни холис баҳолаш, тегишли қарорларни ўз вақтида қабул қилиш, воқеалар ривожини олдиндан кўра олиш, фуқароларга тўғри йўлни кўрсатиш, нотиқлик маҳорати ва бетакрор харизма каби муҳим жиҳатларда намоён бўлишига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказининг 2024-йил
17-майдаги 01/16-сонли хати). Натижада, Марказ томонидан ташкиллаштириладиган халқаро тадбирлар, симпозиумлар, конференцияларни ташкил қилиш, уларда турли хорижий мамлакатлар делегатлари, жумладан Ўзбекистон вакилларининг иштирокларини таъминлашда фойдаланилган;
сиёсий лидернинг узоқ муддатли ижобий, халқчил имижини яратиш учун «Имиж стратегияси» зарурати асослантирилиб, «Имиж стратегияси»ни ишлаб чиқиш сиёсий лидерликка даъвогар шахснинг имижи самарадорлигини белгиловчи асосий омилларни аниқлаш ва уларга таъсир қилиш воситалари(нутқ ва мулоқот услуби, сиёсий риторика, қонунийлик ва ижро фаолияти, жамоат тадбирларида иштирок ва тарғибот, медия ва ахборот таъсири, дипломатик фаолият, ўрнак бўлувчи хатти-ҳаракатлари)ни танлашни ўз ичига олиши, бунда авваламбор, имиж - сиёсатчи ҳақидаги фикрни шакллантириши, аҳолининг лидер ҳақидаги ахборот эҳтиёжини қондириши ҳамда уларни ижтимоий-сиёсий нуқтаи назардан мотивация қилиши лозимлигиги оид таклифларидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2024-йил 17-майдаги
01-27/243- сонли хати). Натижада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси дастурининг “И. Партиянинг давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш соҳасидаги вазифалари” йўналишида, 2023-йил 9-июл куни бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида, 2024-йилда кутилаётган сайловларда номзодларнинг сиёсий фаолиятида қўллаш, сиёсий имижини яратиш учун ишлаб чиқилаётган услубий материаллар лойиҳаларини ишлаб чиқишга назарий ва амалий қўллама сифатида хизмат қилган;
замонавий сиёсий жараёнларда сиёсий лидер имижини яратиш жараёни комплекс ижтимоий ҳодиса бўлиб, унда сиёсий лингвистика - ижтимоий-сиёсий воқеаларнинг ўзаро таъсир қонуниятларини ўрнатиш муҳим воситалардан эканлиги жамиятдаги нафақат сиёсий доира вакиллари билан, балки мақсадли аудитория – халқ билан сиёсий мулоқот муҳити сиёсий технологияларнинг замонавий ва прагматик кўриниши бўлиб, сиёсий лидер имижини ташқи тарафдан акс эттирувчи ва у орқали ахборотни узатувчи ижтимоий-сиёсий ҳодиса эканлигига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024-йил 17-майдаги 30/2069-сонли хати). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар Янги Ўзбекистон сиёсий лидер имижининг мамлакат тараққиёти ва минтақавий сиёсий жараёнларга таъсирини илмий тадқиқ этишга қаратилган илмий изланишлари учун илмий-тадқиқот манбааси бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish