Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Музаффар Махкамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда кинематографиянинг роли. 23.00.02 – сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ss137
Илмий раҳбар: Куранбаев Каҳрамон Кучкарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Тўлқин Турдиевич, сиёсий  фанлар доктори, профессор, Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда кинематографиянинг ролини оширишга доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишда кинематографик индустриянинг замонавий глобал тренд ва парадигмалари сиёсий хусусиятига кўра ёшларнинг интеллектуал ва креатив потенсиалини юзага чиқариши ва мултидиссиплинар ривожланишига эришиши учун эргонавтик методдан (технология-инсон-фаолият) фойдаланиш зарурати асосланган;
миллий институционал кинематографияда “Реализм-Тарбия” методик технологиясини инстинкт, билим-кўникма ва ақлий ҳаракатлар воситасида “Арт Ҳоусе” лойиҳаси билан синергетик равишда қўллаш аҳоли, айниқса, ёшларни давлатнинг конституционал негизларини бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлар, терроризм, диний экстремизм ва фундаментализм ғояларидан ҳимоя қилиши далилланган;
ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва замонавий технологиялар орқали ёшларни ватанга садоқат, она юртга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашга руҳлантиришнинг сиёсий технологияси сифатида “Узбекистанъс Cлуб” лойиҳасида яратилаётган контентлар мазмуни самарадорлиги ва уларни миллий стриминг платформалар орқали аҳолига етказиб бериш зарурати асослаб берилган;
ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини кинематография воситасида амалга оширишда очиқ танловга таянадиган парадигмал инвест методиканинг (“Питчинг”) миллий менталлик ҳодисаси билан “ғояга қарши ғоя” тамойили асосида трансформация қилишнинг инсон дунёқараши ва хатти-ҳаракатларига таъсири далилланган;
Янги Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий тизим табиатини сиёсий маданият ва мафкура омилларининг таъсири асосида тарғиб қилиш ҳамда ахборотларни сифат ва хавфсизлик жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ва “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларини янги таҳрирда ишлаб чиқиш ҳамда “Кинематография тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини қабул қилиш зарурати асосланган.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишда кинематографиядан сиёсий технология сифатида фойдаланишнинг сиёсий-мафкуравий аҳамияти кинодаги мафкура ва ғоя тоифаларига, жумладан ошкора мафкура, ёпиқ ғоя ва бетараф ғояга ажратишга оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022-йил 10-майдаги 4-13-23-1279-сон маълумотномаси). Натижада Янги Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини самарали амалга оширишда кинематографик индустриянинг замонавий глобал тренд ва парадигмалари сиёсий хусусиятига кўра ёшларнинг интеллектуал ва креатив потенсиалини юзага чиқариши ва мултидиссиплинар ривожланишига эришишида эргонавтик методдан фойдаланилган.
Техника-технология ва ахборотлаштириш жараёни ҳаётга кенг тарғиб этилишига қарамасдан, бугунги кунда кинематография ўзининг машҳурлиги ва қулайлиги туфайли ҳали ҳам самарали сиёсий коммуникация тури бўлиб қолаётганлиги, давлат томонидан ундан миллий ғоя ва мафкура тизимини ривожлантириш, шунингдек тарғибот функсиясини бажариш учун фойдаланиш мумкинлигига оид  хулосаларидан “Ёш киноижодкорлар кенгаши” ННТ фаолиятида фойдаланилган (“Ёш киноижодкорлар кенгаши” ННТнинг 2022-йил 11-майдаги 20/21-22-сон маълумотномаси). Натижада миллий институционал кинематографияда “Реализм-Тарбия” методик технологиясидан “Арт Ҳоусе” лойиҳасида қўлланилган ва ёшларни давлатнинг конституционал негизларини бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлар, терроризм, диний экстремизм ва фундаментализм ғояларидан ҳимоя қилиш усуллари ишлаб чиқилган.  
Ўзбек миллий кинематографиясини янги босқичга олиб чиқиш шароитида “ватанпарварлик киноси” жанрини жонлантириш ва ривожлантириш, шунингдек, замонавий ўзбек жамиятининг ўткир муаммоларига таъсир қилувчи “ижтимоий кино” жанрини ривожлантиришга оид илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан Кинематография тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2022-йил 10-майдаги 02/4-83-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ва “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларини янги таҳрирда ишлаб чиқиш ҳамда “Кинематография тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш бўйича таклифлар тайёрланган.
Кинематография сиёсий алоқа воситаси сифатида ёшларга сиёсий воқеликни акс эттиришнинг янги шаклларини таклиф этиб боришини инобатга олиб, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда кинематографиянинг ролини ошириш стратегияси ишлаб чиқилиб, унга мувофиқ ёшлар тафаккури ва дунёқарашини шакллантиришда кинематография маҳсулотларини таъсир кучига қараб (тарбиявий таъсир, руҳий таъсир, иқтисодий таъсир, сиёсий таъсир, маънавий таъсир) классификация қилиш лозимлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигининг 2022-йил 10-майдаги 01-05/08-670-сон маълумотномаси). Натижада очиқ танловга таянадиган парадигмал инвест методиканинг (“Питчинг”) миллий менталлик ҳодисаси билан “ғояга қарши ғоя” тамойили асосида трансформация қилинган.
Ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва замонавий технологиялар орқали ёшларни ватанга садоқат, она юртга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашга руҳлантиришнинг сиёсий технологияларига оид хулосалари ҳамда таклифларидан “Ўзбекистон миллий кинокомиссияси” ННТ томонидан фойдаланилган. (“Ўзбекистон миллий кинокомиссияси” ННТ 2022-йил 10-майдаги 18/22-сон маълумотномаси). Натижада “Узбекистанъс Cлуб” лойиҳасида яратилаётган контентлар мазмуни самарадорлиги ва уларни миллий стриминг платформалар орқали аҳолига етказиб беришда зарурий сиёсий технологиялар қўлланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish