Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаев Ахмед Дурдибаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақада транспорт тизимини ривожлантиришнинг эконометрик моделлари (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024/2PhD/Iqt3454
Илмий раҳбар: Исламутдинов Вадим Фаруарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Саухонов Жонибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимов Анвар Норимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада транспорт тизимини ривожлантиришнинг эконометрик  моделлаштириш асосида соҳани барқарор ва юқори суръатлар билан ўсишини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада транспорт хизматларини ривожланиш барқарорлиги, дискрипитив статистика кўрсаткичлари ҳамда Пеарсоннинг медиана оғиш коеффициенти асосида транспорт (-0,8) ва автотранспорт (-0,9) хизматлари кесмида баҳолаш таклиф қилинган;
минтақада йўловчи ташишга таъсир қилувчи муҳим омиллар сифатида иқтисодий фаол аҳоли, бандлар, ишсизлар сони, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони каби кўрсаткичлар орасидаги корреляцион боғланишлар асосида  эластиклик коеффициентлари диапозони таклиф этилган;
Хоразм вилоятида транспорт хизматлари ҳажмини юк (0,56) ва йўловчи ташиш (1,52) бўйича эластиклик коеффициентларини баҳолаш асосида соҳаларнинг турли ўсиш суръатларига мос бўлган транспорт тизимини ривожлантиришнинг сценарийлар ишлаб чиқилган;
вилоятда транспорт тизимини муҳим кўрсаткичларининг истиқболдаги 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада транспорт тизимини ривожлантиришнинг эконометрик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақада транспорт хизматларини ривожланиш барқарорлигини дискрипитив статистика кўрсаткичлари ҳамда Пеарсоннинг медиана оғиш коеффициенти асосида транспорт (-0,8) ва автотранспорт (-0,9) хизматлари кесмида баҳолаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон савдо – саноат палатаси 2021-йил 8-сентябрдаги “Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 23-февралдаги 10-608-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш транспорт тизимининг таркибий қисмларини нобарқарор бўлган йўналишларни аниқлаш ва улар барқарорлигини та'минлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
минтақада йўловчи ташишга таъсир қилувчи муҳим омиллар сифатида иқтисодий фаол аҳоли, бандлар, ишсизлар сони, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси сони каби кўрсаткичлар орасидаги корреляцион боғланишлар асосида  эластиклик коеффициентлари диапозони бўйича таклифи Ўзбекистон савдо – саноат палатаси 2021-йил 8-сентябрдаги “Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 23-февралдаги 10-608-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф минтақада транспорт хизматларини шакллантиришда, унга бўлган талабни аниқлашда юридик ва жисмоний шахслар ролини миқдорий баҳолаш асосида тизимни ривожлантиришнинг иқтиболли йўналишларни аниқлаш имкониятини яратган;
Хоразм вилоятида транспорт хизматлари ҳажмини юк (0,56) ва йўловчи ташиш (1,52) бўйича эластиклик коеффициентларини баҳолаш асосида соҳаларнинг турли ўсиш сур'атларига мос бўлган транспорт тизимини ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган  сценарийлари Ўзбекистон савдо– саноат палатаси 2021-йил 8-сентябрдаги “Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 23-февралдаги 10-608-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш йўловчи ва юк ташишнинг оптимал вариантларини танлаган ҳолда транспорт хизматларини 13,6 фоизга ошириш имокниятини яратиб берган.
вилоятда транспорт тизимини муҳим кўрсаткичларининг кўп вариантли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган истиқболдаги 2024-2027-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари бўйича берилган таклиф Ўзбекистон савдо – саноат палатаси 2021-йил 8-сентябрдаги “Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб  чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2024-йил 23-февралдаги 10-608-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари вилоятда транспорт хизматларининг истиқболдаги қийматларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish