Sayt test rejimida ishlamoqda

Асрорхўжаева Маъмурахон Аброрхўжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг кўп томонлама дипломатиясида ЮНЕСКО билан ҳамкорлик истиқболлари”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ss280
Илмий маслаҳатчи: Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети,  DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар: Раҳимов Мирзоҳид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор; Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги кўп томонлама дипломатиянинг ўзига хос жиҳатлари ва ривожланиш йўналишларини очиб бериш, таълимни ривожлантириш ва маданий соҳалардаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ташқи сиёсий нуфузи ва иштирокини ЮНЕСКО шафелиги воситасида кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни БМТнинг ихтисослаштирилган ташкилотлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиши ва унинг рақамли фан, таълим, маданият ва туризм салоҳиятини ҳар томонлама тарғиб этишга қаратилган кўп томонлама дипломатияси Самарқанд шаҳрини ЮНЕСКОнинг “Рақамли фан ва туризм пойтахти” деб эълон қилиш лозимлиги далилланган.
Халқаро муносабатларда давлатлараро ишонч инқирозининг ошиб бориши шароитида ЮНЕСКОга аъзо давлатлар ўртасида фан ва сивилизациялараро ҳамкорликнинг ўзаро боғлиқлик ва институционал механизмларини мустаҳкамлаш, ташкилот олдида турган долзарб масалаларнинг устувор йўналишлари ва стратегик асосларини замон талаблари асосида мувофиқлаштириш зарурати “УНЕСCО-2050” дастурини ишлаб чиқиш таклифига кўра исботланган.
ЮНЕСКОнинг диққат-эътиборини Марказий Осиё минтақасига фаол ва доимий жалб этиш, минтақанинг тарихий ва бугунги жозибасини ҳар томонлама тарғиб этиш, минтақавий ташкилотлараро ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг кўп томонлама дипломатиясини стратегик даражада  ривожлантиришга қаратилган “ЮНЕСКО+Марказий Осиё”, “ШҲТ-ЮНЕСКО”, “ТУРКСОЙ-ЮНЕСКО” мулоқот форматларини ташкил этиш ташаббуслари далилланган.
Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида фан, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликда тўпланган илғор тажриба, Ўзбекистоннинг кўп томонлама дипломатияси ривожида ЮНЕСКОнинг ўрни ва аҳамиятининг тобора ортиб бориши ҳамда халқаро туризм, таълим ва фан ютуқларидан келиб чиқиб, “фан дипломатияси”, “туризм дипломатияси” ва “экологик дипломатия” атамаларидан фойдаланиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида фан, таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликда тўпланган илғор тажриба, Ўзбекистоннинг кўп томонлама дипломатияси ривожида ЮНЕСКОнинг ўрни ва аҳамиятининг тобора ортиб бориши ҳамда халқаро туризм, таълим ва фан ютуқларидан келиб чиқиб, “фан дипломатияси”, “туризм дипломатияси” ва “экологик дипломатия” атамаларидан фойдаланиш зарурати борасида олинган илмий натижаларидан маданий тадбирларнинг консепсиясини ишлаб чиқиш ва ссенарийларини ёзишда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 13-июндаги 04-12-04404-сон маълумотномаси). Бу эса соҳага оид ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш ва амалда қўллашга хизмат қилган.
Халқаро муносабатларда давлатлараро ишонч инқирозининг ошиб бориши шароитида ЮНЕСКОга аъзо давлатлар ўртасида фан ва сивилизациялараро ҳамкорликнинг ўзаро боғлиқлик ва институционал механизмларини мустаҳкамлаш, ташкилот олдида турган долзарб масалаларнинг устувор йўналишлари ва стратегик асосларини замон талаблари асосида мувофиқлаштириш зарурати “УНЕСCО-2050” дастурини ишлаб чиқиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг тегишли қарорларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2023-йил 14-июндаги 24–12/3-сон маълумотномаси). Бу эса мазкур соҳага оид ахборот-таҳлилий маълумотларнинг кўпайишига хизмат қилган. Натижада маданий мерос обектларини ҳимоя қилиш, уларга зарар етказилишига қарши курашишнинг илмий асосларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
ЮНЕСКОнинг диққат-эътиборини Марказий Осиё минтақасига фаол ва доимий жалб этиш, минтақанинг тарихий ва бугунги жозибасини ҳар томонлама тарғиб этиш, минтақавий ташкилотлараро ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш, шундан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг кўп томонлама дипломатиясини стратегик даражада  ривожлантиришга қаратилган “ЮНЕСКО+Марказий Осиё”, “ШҲТ-ЮНЕСКО”, “ТУРКСОЙ-ЮНЕСКО” мулоқот форматларини ташкил этишга оид илмий-тарихий материаллардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2023-йил 29-ноябрдаги 06-28-1779-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маълумотлар давлатимизнинг халқаро майдондаги обрўсини янада кўтариш, маданий-тарихий меросни асраб-авайлаш ва дунёга танитишда қўшимча манба бўлиб хизмат қилган.
    Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ташқи сиёсий нуфузи ва иштирокини ЮНЕСКО шафеълиги воситасида кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни БМТнинг ихтисослаштирилган ташкилотлари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланиши ва унинг рақамли фан, таълим, маданият ва туризм салоҳиятини ҳар томонлама тарғиб этишга қаратилган кўп томонлама дипломатияси Самарқанд шаҳрини ЮНЕСКОнинг “Рақамли фан ва туризм пойтахти” деб эълон қилиш лозимлиги борасидаги илмий тавсиялари Туризм қўмитаси фаолиятида амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2023-йил 29-ноябрдаги 02-12-17-1802-сон маълумотномаси). Бу эса ташқи сиёсатда кўп томонлама дипломатияни ривожлантириш ва янада мустаҳкамлашнинг янги йўналишларини жорий этилишига, мавжудларининг кўламини кенгайтириш борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб олинишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish