Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафуржанова Саидахон Амиртемирхон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инсон капиталини ривожлантириш тизимида аҳоли камбағаллигини қисқартириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3855.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Зокирова Нодира Каландаровна,  иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01
Расмий оппонентлар: Худойбердиев Зайниддин Явкачевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гойипназаров Санжар Баходирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсон капиталини ривожлантириш тизимида аҳоли камбағаллигини камайтириш бўйича назарий-услубий ва амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон ва интеллектуал капитал компонетлари шаклланишига ёндашув иқтисодий компонент билан бирга инсон тафаккурининг психофизиологик имкониятлари, билим даражаси, меҳнат малакаси ва мотивининг сунъий интеллект технологияларини яратиш ва жорий қилиш имкониятларига кўра такомиллаштирилган;
камбағалликни аҳоли бандлигини тадбиркорлик фаолиятига кўра устувор ошириш, хомашё ва касбий бренд манбалари асосида минтақавий иқтисодий ривожланишни мақсадли (манзилли) рағбатлантириш, инновацион ва сунъий технологияларни минтқалар бўйича бир текисда жадал  ривожлантириш ва норасмий иқтисодиётни қисқартиришга кўра камайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги назарий-услубий жиҳатдан асосланган;
инновацион муҳитда инсон ва интеллектуал капиталнинг ўзаро самарали фаолияти модели таркибий жиҳатдан узвий бирликдаги генетик интеллектуал салоҳият ва интеллектуал-инновацион фаолият натижалари негизидаги сунъий интеллект технологияларига кўра такомиллаштирилган;
камбағаллик даражасини ўлчаш (баҳолаш)га ёндашув камбағалликни миқдорий, миқдорий-сифатли қиёслаш ва камбағалларнинг моддий аҳволини баҳолаш уйғунлашувига кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон капиталини ривожлантириш тизимида аҳоли қашшоқлигини камайтириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавcиялар асосида:
инсон ва интеллектуал капитал компонетлари шаклланишига ёндашув иқтисодий компонент билин бирга инсон тафаккурининг психофизиологик имкониятлари, билим даражаси, меҳнат малакаси ва мотивининг сунъий интеллект технологияларини яратиш ва жорий қилиш имкониятларига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тармоқ-ҳудудий дастур”ларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 17 январдаги 01/00-03/24-412-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф инсон ва интеллектуал капитал компонетларини янада аниқроқ белгиланишига кўра мақсадли чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ҳамда таълим дастурлари ва касб-ҳунар таълими дастурларини мақсадли яратиш даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
камбағалликни қисқартиришда муҳим омиллар бўлиб ҳисобланган аҳоли бандлигини тадбиркорлик фаолиятига кўра устувор ошириш, хомашё ва касбий бренд манбалари асосида минтақавий иқтисодий ривожланишни мақсадли (манзилли) рағбатлантириш, инновацион ва сунъий технологияларни минтақалар бўйича бир текисда жадал  ривожлантириш ва норасмий иқтисодиётни қисқартириш бўйича берилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси фаолияти кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 17 январдаги 01/00-03/24-412-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф камбағаллик даражасини қисқартиришда фаол дастурлар натижадорлигини ошишида, камбағаллик таъсиридаги шахсларни камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошишида хизмат қилган;
инновацион муҳитда инсон ва интеллектуал капиталнинг ўзаро самарали фаолияти модели таркибий жиҳатдан узвий бирликдаги генетик интеллектуал салоҳият ва интеллектуал-инновацион фаолият натижалари негизидаги сунъий интеллект технологияларига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тармоқ-ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 17 январдаги 01/00-03/24-412-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф таълимга инвестициялар ҳажмини ошириш, интеллектуал салоҳиятни ва янги технологияларни янада ривожлантириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда ҳар бир шахснинг умумий фаровонлиги ва ривожланишга мақсадли шарт-шароитлар яратиш даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
камбағаллик даражасини ўлчаш (баҳолаш) ёндашуви камбағалликни миқдорий, миқдорий-сифатли қиёслаш ва камбағалларнинг моддий аҳволини баҳолаш уйғунлашувига кўра такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан “Аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича тармоқ-ҳудудий дастурларини ишлаб чиқшда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 17 январдаги 01/00-03/24-412-сонли маълумотномаси). Таклифнинг жорий қилиниши камбағалликнинг турли жиҳатлари ва аҳолининг ўзига хос эҳтиёжларига янада манзилли йўналтириш, ижтимоий қўллаб-қувватлашни мақсадли гуруҳларга ажратишнинг аниқлик даражасини оширишга муайян даражада хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish