Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушвактов Сайдулла Холбазаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот-таҳлил тизимларини ишлаб чиқишнинг илмий-назарий асослари ва гидрогеологик маълумотлар оқимларига ишлов бериш усуллари», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.DSc/Т708.
Илмий маслаҳатчи: Джуманов Жамолжон Худайкулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” ДМ ҳузуридаги DSc24/30.12.2019.GM.96.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Зайнидинов Хакимжон Насридинович? техника фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Гаппаров Фурқат Ахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гидрогеологияда ахборот-таҳлилий тизимларнинг илмий-назарий асосларини ва гидрогеологик маълумотлар оқимига ишлов бериш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гидрогеологик тадқиқотларда амалий масалаларни шакиллантиришни ва уларни ҳал этишнинг асосий босқичлари ва элементларини тавсифлашни таъминловчи аналитик тизимлар ахборот тузилмасининг модели яратилган;
гидрогеологик маълумотлар оқимларига ишлов бериш ахборот-таҳлил тизимларини яратиш соҳасидаги  ёндошувларни такомиллаштиришнинг янги атамалари ислаб чиқилган;
амалий ахборот-таҳлил тизимлари асосда гидрогеологик маълумотлар оқимига ишлов бериш алгоритми, бошқариш инфратузилмаси ва услубий - технологик схемаси яратилган;
ахборот-таҳлилий тизимларда гидрогеологик маълумотлар оқимига ишлов бериш жараёнларининг ўзига хослиги, кенгайтирилиши ва миқёсланишини ҳисобга олган ҳолда математик моделлари ишлаб чиқилган;
мураккаб муфассал таҳлилга асосланган сурма ойна алгоритми ёрдамида гидрогеологик маълумотлар оқимларига узлюксиз ишлов беришнинг геоахборот-математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ахборот-таҳлил тизимларини ишлаб чиқишнинг илмий-назарий асослари ва гидрогеологик маʼлумотлар оқимларига ишлов бериш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гидрогеологик тадқиқотларда амалий масалаларни шакиллантириш, ҳал этиш босқичлари ва элементларини тавсифлаш аналитик тизимлари ахборот тузилмасининг модели ҳамда гидрогеологик маълумотлар оқимига ишлов бериш усуллари “Ўзбекгидрогеология” давлат корхонаси “Давлат геологик мониторинг хизмати” марказининг ахборот-таҳлил тизими тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 24 ноябрдаги 08-4200-сонли маълумотномаси). Натижада, ахборот-таҳлил тизимнинг ахборот тузилмаси оптималлаштирилган, миқёслиги ва аниқлигини ошириш имконини берган;
гидрогеологик маълумотлар оқимига ишлов бериш ахборот-таҳлил тизимларини яратиш соҳасидаги такомиллаштирилган ёндошувлари ва янги ислаб чиқилган  атамалари “Ўзбекгидрогеология” давлат корхонаси “Давлат геологик мониторинг хизмати” марказининг ахборот-таҳлил тизими тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 24 ноябрдаги 08-4200-сонли маълумотномаси). Натижада, гидрогеологик тадқиқотларни лойҳалашда ахборот-таҳлил тизимини ахборотлилиги ва тезкорлигини оширилишига имкон берган;
амалий ахборот-таҳлил тизимлари асосда гидрогеологик маълумотлар оқимига ишлов бериш алгоритми, яратилган бошқариш инфратузилмаси ва услубий - технологик схема “Ўзбекгидрогеология” давлат корхонаси “Давлат геологик мониторинг хизмати” марказининг ахборот-таҳлил тизими тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 24 ноябрдаги 08-4200-сонли маълумотномаси). Натижада, турли гидрогеологик шароитда маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш Айдар Арнасой кўллар тизими мисолида ишлов бериш узлюксизлигига еришиш имконини берган;
гидрогеологик маълумотлар оқимларига узлюксиз ишлов беришнинг геоахборот-математик модели ва алгоритмлари “Ўзбекгидрогеология” давлат корхонаси “Давлат геологик мониторинг хизмати” марказининг амалий тадқиқотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 24 ноябрдаги 08-4200-сонли маълумотномаси). Натижада, ер ости сувларининг гидрорежим параметрларини ҳисоблашнинг аниқлик даражасини ошириш ва меҳнат унумдорлигини 10% га кўтариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish