Sayt test rejimida ishlamoqda

Бафаева Заҳро Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Турлича шўрланган тупроқларда етиштирилган ғўза ҳосилдорлигига азотли ўғитлар таъсирининг физиологик асослари», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/В518.
Илмий раҳбар: Ортиков Тулкин Кучкарович, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат уневерситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03.30.12.2019.B.72.02.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори, профессор; Авутхонов Бурхон Савурхонович, биология фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилояти шароитида турли даражада шўрланган суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқларда азотли ўғит меъёрларининг ўсимлик фотосинтетик фаоллиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсирининг физиологик асосларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида шўрланиш даражалари ва азотли ўғит меъёрларининг Бухоро-6 ғўза нави барг юзасига, баргдаги хлорофилл миқдори, фотосинтез жадаллиги ва соф маҳсулдорлиги, қуруқ модда тўпланишига таъсир қилиш хусусиятлари исботланган;
турли шўрланиш даражалари ва азотли ўғит меъёрларини ғўзанинг транспирация жадаллиги, сувни сақлаш даражаси, баргдаги сув шакллари миқдори, каталаза ферменти фаоллиги ва нафас олиш жадаллигига таъсири илмий асосда очиб берилган;
ғўзанинг маҳсулдорлик салмоғи тупроқ шўрланиш даражасига бевосита боғлиқлиги, бу омил ғўзанинг морфофизиологик хусусиятларига кучли таъсир кўрсатиб, ўсишининг секинлашиши, барг сатҳлари кичрайиши, қуруқ модда тўпланиш жадаллигини секинлаштириши ва айни пайтда азотли ўғитларни меъёрида қўллаш орқали шўрланишнинг ғўзани ҳосилдорлигини белгиловчи ўсимликдаги физиологик жараёнларга салбий таъсирини камайтириши илмий асосланган;
турли шўрланиш даражаси шароитида азотли ўғит меъёрини ўсимлик физиологик кўрсаткичларини ўзгартириш орқали Бухоро-6 ғўза нави ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига таъсири баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турлича шўрланган тупроқларда етиштирилган ғўза ҳосилдорлигига азотли ўғитлар таъсирининг физиологик механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турлича шўрланган тупроқларда ғўза ўсимлигидаги физиологик жараёнларни жадаллаштириш учун азотли ўғитларни ўсимликнинг 2-3 чинбарг, шоналаш ва гуллаш фазаси бошланишида қўллаш бўйича тавсиялар Бухоро вилояти Жондор тумани “Инсон меҳри муқаддас”, “Усто Баҳром пахтазори”, “Бунёд-Салим-Ҳаётжон” фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 сентябрдаги 02/025-3740-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари ғўза экилган тупроқларида илмий тавсияларга асосланган агротехнологик тадбирларни олиб бориш, тупроқ мелиоратив ҳолатини ва азот режимини яхшилаш имконини берган;
шўрланиш даражаси билан боғлиқ ҳолда тупроқ азот режими оптималлаштирилиб экинлар етиштиришнинг агротехнологик тадбирлари олиб борилган, тупроқ таркибидаги тузлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда азотли ўғитлар билан ўғитлаш меъёрлари Бухоро вилояти Жондор тумани фермер хўжаликларида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 сентябрдаги 02/025-3740-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқларнинг азот режими ва ғўзанинг физиологик ҳолати яхшиланиб, агротехнологик тадбирларнинг юқори самарадорлиги ҳисобига ғўза экинидан фосфорли ва калийли ўғитлар фонида азотли ўғитларни қўллаш ҳисобига пахта ҳосилини 13-15 с/га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish