Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Лобар Хусановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Добезелат кальций препаратини қўллаш орқали сурункали буйрак касаллигини даволашни муқобиллаштириш» 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Tib3309.
Илмий раҳбар: Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамраев Аброр Асрарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шерзод Саъдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сурункали буйрак касаллигининг II-III босқичдаги беморларда добезилат кальций препаратини буйраклар функционал ҳолати, қон реологияси ва антиоксидант тизим кўрсаткичларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли этиологияли сурункали буйрак касаллигининг II-III босқичларида добезилат кальций препарати қўллаш орқали беморларда буйрак шикастланиш маркерларини камайиши, буйрак функционал ҳолати ва буйрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичларини ижобий томонга силжиши аниқланган;  
нодиабет ва диабет этиологияли сурункали буйрак касаллигининг II-III босқичларида добезилат кальций препарати таъсирида фибриноген ва тром синовини салбий томонга силжимаслиги, тpомбоцитлаp агpегациясининг АДФ индуктоpлаpи фаоллигини пасайиши ҳамда ТҚФВ ни ортиши исботланган;
турли этиологияли сурункали буйрак касаллигининг II-III босқичларида добезилат кальций препаратини даволаш схемасига қўшиш орқали беморларда томир эндотелий фаолиятини яхшилаши ва антиоксидант тизим фаоллигини ошиши аниқланган;
добезилат кальций препаратини буйрак етишмовчилигини даволаш схемасига қўшиш орқали сурункали буйрак касаллигини авж олишини секинлаштириши исботланган;
IV. Тадқикот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент Давлат стоматология институтининг Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 01.04.2024 йилдаги № 04-з/55 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: турли этиологияли сурункали буйрак касаллигининг II-III босқичларида добезилат калций препарати қўллаш орқали беморларда буйрак шикастланиш маркерларини камайиши, буйрак функционал ҳолати ва буйрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичларини ижобий томонга силжиши аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантация илмий амалий тиббиёт марказида 12.01.2024 йилдаги №4-сонли буйруқ асосида ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 12.01.2024 йилдаги №01-Т сонли буйруқ асосида амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Сурункали буйрак касаллиги II-IIIа босқичдаги турли генезли нефропатияларда добезилат калций дори-воситасини тавсия этиш орқали беморларда буйрак фаолияти кўрсаткичлари миқдорини яхшилашга, ҳаёт сифати кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгаришига, кузатилиши мумкин бўлган бошқа тизим касалликларни ривожланишини олдини олишга эришиш имконини беради. Дори-воситасини сурункали буйрак касаллиги эрта босқичларида тавсия этилиши, касаллик ҳисобига ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олди олинади ва ривожланиши мумкин бўлган асоратларни даволаш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Олиб борган изланишларимизда СБК ни даволашда добезелат кальций препаратини қўллаш билан беморларда буйрак шикастланиш маркёрлари ва буйрак фаолияти кўрсаткичлари яҳшиланади. Бу билан организмда нефритик синдром мувофиқлашиб интоксикация камаяди. Оқибатда СБК беморларини диализгача бўлган даври узаяди. Эришилган натижалар юртимизда гемодиализга муҳтожлар сонини камайиши, аҳоли орасида ўлим частотасини ошишини олдини олиши билан ижтимоий – тиббий ва иқтисодий аҳамиятга эгадир. Танланган даво фонида беморларнинг меҳнатга лаёқатсизлик муддатини қисқаришини ҳисоблаш орқали даволаш усули самараси аниқланди. Хулоса: Ушбу илмий изланиш даволаш муассасаларида стационар даво олаётган сурункали буйрак касаллиги мавжуд беморлар ва кейинчалик амбулатор назоратда бўлган кузатилган беморларнинг даво самарадорлигини ошириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга бағишланган. Тадбиқ натижаларида беморда юзага келиши мумкин бўлган турли асоратлар ва ҳаёт сифатини бузилишини олдини олади. Добезелат кальцийни анъанвий давого қўшимча қилганда, таҳминан иккала гурухда 23% гача прогрессивлаш темпи пасайгани аниқланди ва беморларида сурункали буйрак касаллигини авж олишини секинлашгани ўз аксини топди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: Нодиабетик ва диабет этиологияли сурункали буйрак касалликларининг эрта босқичларидаги беморларда добезилат калций препаратини самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РИН ва БТИАТМ (12.01.2024 йилдаги №4-сонли буйруқ) ва Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.01.2024 йилдаги №01-Т сонли буйруқ) муассасаларида амалиётга тадбиқ этилган.
иккинчи илмий янгилик: нодиабет ва диабет этиологияли сурункали буйрак касаллигининг II-III босқичларида добезилат калций препарати таъсирида фибриноген ва тром синовини салбий томонга силжимаслиги, тромбоцитлар агрегациясининг АДФ индукторлари фаоллигини пасайиши ҳамда ТҚФВ ни ортиши исботланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Диабет ва нодиабетик этиологияли сурункали буйрак касаллиги беморларида даволашни муқобиллаштириш” услубий тавсиянома (Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши 2023 йил 28 декабрдаги № 04-р/104-сон маълумотномаси) Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантация илмий амалий тиббиёт марказида 12.01.2024 йилдаги №4-сонли буйруқ ҳамда “Сурункали буйрак касаллиги беморларида гемостаз тизими кўрсаткичларини мувофиқлаштириш йўллари” услубий тавсиянома (Тошкент давлат стоматология институти мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши 2023 йил 28 декабрдаги № 04-р/103-сон маълумотномаси) Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида (12.01.2024 йилдаги №01-Т сонли буйруғига биноан) амалиётга тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллиги II-IIIа босқичдаги турли генезли нефропатияларда добезилат калций дори-воситасини тавсия этиш орқали беморларда гемостаз тизими кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгаришига ва сурункали буйрак касаллиги ривожланишини олдини олишга эришиш имконини беради. Дори-воситасини сурункали буйрак касаллигини эрта босқичларида тавсия этилиши натижасида, касаллик ҳисобига ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олди олинади ва ривожланиши мумкин бўлган асоратларни даволаш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган текширувлар сурункали буйрак касаллигини даволашда добезилат кальций препаратини қўллаш билан беморларда гемостаз тизими кўрсаткичлари яхшиланади. Бу билан организмда коагуляция мувофиқлашиб геморрагик асоратлар камаяди. Оқибатда сурункали буйрак касаллиги бор беморларини диализгача бўлган даври узаяди. Эришилган натижалар юртимизда гемодиализга муҳтожлар сонини камайиши, аҳоли орасида ўлим сонини ошишини олдини олиши билан ижтимоий – тиббий ва иқтисодий аҳамиятга эгадир. Хулоса. Тадқиқот даволаш муассасаларида сурункали буйрак касаллиги билан даволанаётган беморларда гемостаз тизими кўрсаткичлари ўрганиш ва уни яхшилашга бағишланган. Тадбиқ натижаларида беморда юзага келиши мумкин бўлган турли асоратларни олдини олади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: “Сурункали буйрак касаллиги беморларида гемостаз тизими кўрсаткичларини мувофиқлаштириш йўллари” мавзусида услубий тавсиянома асосида беморларда добезилат кальций препарати самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.01.2024 йилдаги №01-Т сонли буйруқ) муассасаларида амалиётга тадбиқ этилган.
учинчи илмий янгилик: турли этиологияли сурункали буйрак касаллигининг II-III босқичларида добезилат кальций препаратини даволаш схемасига қўшиш орқали беморларда буйрак ичи гемодинамикаси кўрсаткичларини ижобий томонга силжиши аниқланган; Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: “Диабет ва нодиабетик этиологияли сурункали буйрак касаллиги беморларида даволашни муқобиллаштириш” услубий тавсиянома тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома нефрология ва терапия клиник амалиётида буйрак етишмовчилигини комплекс даволашда Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси 12.01.2024 йилдаги № 01-Т сонли буйруғига биноан тадбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: сурункали буйрак касаллиги II-IIIа босқичдаги турли генезли нефропатияларда добезилат кальций дори-воситасини тавсия этиш орқали беморларда буйрак артериялари ичи гемодинамик кўрсаткичлари ижобий томонга ўзгаришига ва сурункали буйрак касаллиги ривожланишини олдини олишга эришиш имконини беради. Дори-воситасини сурункали буйрак касаллигини эрта босқичларида тавсия этилиши, касаллик белгилари ва унинг ҳисобига ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олди олинади ҳамда стационар даволаниш сонини, амбулатор қабул қиладиган препаратлар сонини камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, сурункали буйрак касаллигини даволашда добезилат кальций препаратини қўллаш билан беморларда антиоксидант тизими кўрсаткичлари яхшиланади. Бу билан организмда липидлар перикисли оксидланиши маҳсулотлари мувофиқлашиб, кузатиладиган асоратлар камаяди. Оқибатда сурункали буйрак касаллиги бор беморларни диализгача бўлган даври узаяди. Эришилган натижалар юртимизда гемодиализга муҳтожлар сонини камайиши, нефрология бўлимида ётиш давомийлиги қисқаради, (нефрология бўлимида 10 кунлик стационар даво тахминан 5млн сўм атрофида сарф харажатни тежайди) аҳоли орасида ўлим сонини ошишини олдини олиши билан ижтимоий – тиббий ва иқтисодий аҳамиятга эгадир. Хулоса. тадқиқот даволаш муассасаларида сурункали буйрак касаллиги билан даволанаётган беморларда буйрак артериялари ичи гемодинамик кўрсаткичлари ўрганиш ва уни яхшилашга бағишланган. Тадбиқ натижаларида беморда даво самарадорлиги аниқ далилларга асосланган ҳолда исботланган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: нодиабетик ва диабет этиологияли сурункали буйрак касалликларининг эрта босқичларидаги беморларда добезилат кальций препаратини самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази (12.01.2024 йилдаги №01-Т сонли буйруқ) муассасаларида амалиётга тадбиқ этилган.
тўртинчи илмий янгилик: турли этиологияли сурункали буйрак касаллигининг II-III босқичларида добезилат кальций препаратини даволаш схемасига қўшиш орқали беморларда томир эндотелий фаолиятини яхшилаши ва антиоксидант тизим фаоллигини ошиши исботланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: турли этиологияли сурункали буйрак касаллиги II-IIIа босқичдаги нефропатияларда добезилат кальций дори-воситасини тавсия этиш орқали беморларда томир эндотелий фаолиятини яхшилаши ва антиоксидант тизим фаоллигини ошиши ва сурункали буйрак касаллиги ривожланишини олдини олишга эришиш имконини беради. Дори-воситасини сурункали буйрак касаллигини эрта босқичларида тавсия этилиши, касаллик белгилари ва унинг ҳисобига ривожланиши мумкин бўлган асоратларни олди олинади, шу билан уларни даволаш учун кутилмаган харажатларни камайтиришга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, сурункали буйрак касаллигини даволашда добезилат калций препаратини қўллаш билан беморларда буйрак артериялари ичи гемодинамик кўрсаткичлари яҳшиланади. Бу билан организмда буйрак артерияларида қон оқиш тезлиги мувофиқлашиб, кузатиладиган асоратлар камаяди. Оқибатда сурункали буйрак касаллигини беморларини диализгача бўлган даври узаяди, аҳоли орасида ўлим сони камайиб, ижтимоий-тиббий ва иқтисодий аҳамият касб этади. Эҳтимоллиги мавжуд бўлган бирламчи ёрдам харажатлари (кунлик қабул қилинадиган препаратлар сони камади, яъни адсорбентлар, нутритив ҳолатни яхшиловчи препаратлар, антиоксидантлар тахминан ойлик 1млн сўм атрофида пулни тежайди) ҳам 50% га қисқаради. Хулоса: Тадқиқот даволаш муассасаларида сурункали буйрак касаллиги билан даволанаётган беморларда томир эндотелий фаолиятини яхшилаши ва антиоксидант тизим фаоллигини ўрганиш ва уни яхшилашга бағишланган. Тадбиқ натижаларида беморда даво самарадорлиги аниқ далилларга асосланган ҳолда исботланган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Добезелат кальций препаратини қўллаш орқали сурункали буйрак касаллигини даволашни муқобиллаштириш» мавзусида диссертация тадқиқоти мавзусидаги илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент Давлат стоматология институтининг  10.01.2024 йилдаги №04-61 сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish