Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Мирвохид Ражабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини статистик баҳолаш (Навоий вилояти мисолида) 08.00.06 – Эконометрика ва статистика.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3234
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Бахтиёр Таджиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Абдугафаров Абдухалил, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: асосий капиталга инвестициялар бўйича ҳудудий иқтисодиётнинг инвестицион жозибадорлигини комплекс статистик баҳолаш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳудуднинг ривожланиш салоҳияти, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти, ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини юритиш самарадорлигини акс эттирувчи ҳудудий иқтисодиётларнинг инвестицион жозибадорлигини комплекс қиёсий баҳолаш учун статистик кўрсаткичлар тизими таклиф этилган;
таклиф этилган статистик кўрсаткичлар тизими асосида ҳудудларни инвестицион жозибадорлик даражаси бўйича комплекс қиёсий баҳолаш методикаси ишлаб чиқилган;
фактор ва корреляцион-регрессион статистик таҳлиллар асосида Навоий вилояти иқтисодиёти асосий капиталига инвестицияларни жалб этишга энг катта таъсир кўрсатувчи муҳим омиллар аниқланган;
ялпи ҳудудий маҳсулот ва Навоий вилоятининг инвестисион жозибадорлигига сезиларли таъсир кўрсатувчи омилларнинг қисқа муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга татбиқ этилди:
Ҳудуд иқтисодиётининг инвестицион жозибадорлигини муносиб баҳолаш имконини берувчи статистик кўрсаткичлар тизими бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг амалий фаолиятига жорий қилинди (О'збекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 31.10.2023 йилдаги 01/1-04-18/2-271-сон маълумотнома). Мазкур илмий янгилик кўрсаткичларнинг ҳудуддаги инвестиция фаоллигига таъсирини статистик баҳолаш имкониятларини кенгайтиради.
Ҳудудларни инвестицион жозибадорлик даражаси бўйича комплекс қиёсий баҳолаш методологияси бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг амалий фаолиятига жорий қилинди (О'збекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 31.10.2023 йилдаги 01/1-04-18/2-271-сон маълумотнома). Таклиф этилаётган методологиядан амалиётда фойдаланиш ҳудудларнинг инвестицион жозибадорлигини статистик таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятларини кенгайтиради.
Асосий капиталга инвестициялар ва ҳудуднинг инвестиция фаоллигига таъсир этувчи омиллар бўйича ишлаб чиқилган қисқа муддатли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг амалий фаолиятига жорий қилинди (О'збекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 31.10.2023 йилдаги 01/1-04-18/2-271-сон маълумотнома). Ушбу прогнозлар натижалари минтақа иқтисодиётига инвестицияларни ко'пайтириш стратегияси ва ё'налишларини аниқлаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish