Sayt test rejimida ishlamoqda

Умидова Фотима Искандарбековна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Тўқимачилик корхоналарида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мисолида)”, 08.00.11– Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3867.
Илмий раҳбари: Гулямов Саидахрор Саидахмедович Ўз ФА академиги, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бекмуродов Адхам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқаришни бозор конъюнктураси ва рақобат муҳитига тезкор мослашувчанлигини таъминловчи ташкилий тузилмаларнинг услубий ва амалий жиҳатларини таққослама баҳолаш орқали аниқланган юқори ижобий натижаларни татбиқ этишдан иборат “функсионал-товар-бозор” комбинацияланган тузилмаси асосида такомиллаштириш таклиф этилган;
тўқимачилик маҳсулотлари ҳудудий бозорлари консентрация даражасининг миқдорий мезонларини “юқори консентрацияли бозорлар” (70% < CР < 100%; 1800 < ҲҲИ < 10000), “ўртача консентрацияли бозорлар”  (45% < CР < 70%; 1000 < ҲҲИ < 18000), “паст консентрацияли бозорлар”(CР < 45%; ҲҲИ < 1000) диапазонлари чегарасида баҳолаш орқали  “рақобатли”, “консерватив” ва “ҳимоя” стратегияларини оптимал танлаш асосланган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида маркетинг, савдо, мижозларни қўллаб-қувватлаш ва коммуникация каналларини интеграциялашга ихтисослашган, тўқимачилик корхоналарининг онлайн бозор фаолиятида ахборотдан фойдаланиш ва коммуникация даражаларини, модернизациялаш жараёнининг интерактивлигини ошириш орқали рақобатбардошликни таъминлаш имконини берувчи мижозлар билан муносабатларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими фаолиятини йўлга қўйиш таклифи асосланган;
“Биллур Текс” МЧЖнинг янги бозорларда диверсификация имкониятларини фаолиятига таъсир этувчи омилларнинг таъсирини эконометрик моделлаштириш асосида 2027-йилга қадар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарида маркетинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқаришни бозор конъюнктураси ва рақобат муҳитига тезкор мослашувчанлигини таъминловчи ташкилий тузилмаларнинг услубий ва амалий жиҳатларини таққослама баҳолаш орқали аниқланган юқори ижобий натижаларни татбиқ этишдан иборат “функсионал-товар-бозор” комбинацияланган тузилмаси асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар, жумладан “Моварауннаҳр Текс” МЧЖ, “Биллур Текс” МЧЖ ҳамда “Cласстех Продуcтион” МЧЖ корхоналари фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 22-ноябрдаги №03/25-2447 - сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Моварауннаҳр Текс” МЧЖ, “Биллур Текс” МЧЖ ҳамда “Cласстех Продуcтион” МЧЖ корхоналарида маркетинг хизмати ходимларининг функсиялари аниқ тақсимланиши ҳамда маркетинг хизмати самарадорлиги 1,2 баробарга ошган ва маркетинг мутахассислиги бўйича янги иш ўринлари яратилган;
тўқимачилик маҳсулотлари ҳудудий бозорлари консентрация даражасининг миқдорий мезонларини “юқори консентрацияли бозорлар” (70% < CР < 100%; 1800 < ҲҲИ < 10000), “ўртача консентрацияли бозорлар”  (45% < CР < 70%; 1000 < ҲҲИ < 18000), “паст консентрацияли бозорлар”(CР < 45%; ҲҲИ < 1000) диапазонлари чегарасида баҳолаш орқали  “рақобатли”, “консерватив” ва “ҳимоя” стратегияларини оптимал танлаш асосланган таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 22-ноябрдаги №03/25-2447 - сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уюшма таркибига кирувчи корхоналарда маркетинг ҳаражатлари таркибини тўғри шакллантириш ҳамда корхонанинг бозордаги стратегик вазиятидан келиб чиқиб маркетинг стратегияларини ишлаб чиқишга эришилган;
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида маркетинг, савдо, мижозларни қўллаб-қувватлаш ва коммуникация каналларини интеграциялашга ихтисослашган, тўқимачилик корхоналарининг онлайн бозор фаолиятида ахборотдан фойдаланиш ва коммуникация даражаларини, модернизациялаш жараёнининг интерактивлигини ошириш орқали рақобатбардошликни таъминлаш имконини берувчи мижозлар билан муносабатларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими фаолиятини йўлга қўйиш бўйича берилган таклифлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 22-ноябрдаги №03/25-2447 - сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарида онлайн муҳитда мижозлар маълумотлар базасини яратиш, мижозлар сонининг 1,5 баробарга оширишга ва бизнес жараёнларида маркетинг ҳаражатларини 0,5-1,0 баробарга тежалишига олиб келган;
“Биллур Текс” МЧЖнинг янги бозорларда диверсификация имкониятларини фаолиятига таъсир этувчи омилларнинг таъсирини эконометрик моделлаштириш асосида 2027-йилга қадар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 22-ноябрдаги №03/25-2447 - сон маълумотномаси). Натижада, тўқимачилик маҳсулотларини 2027-йилгача ишлаб чиқариш прогноз ссенарийлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг комплекс ривожлантириш чора-тадбирлар йўл ҳаритасини ишлаб чиқишда қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish